Home / Аҳли-Байт / Имом Козим (а.с) / Имом Мусо Козим (а.с)нинг шаҳодат кунларига бағишланган лавҳа

Имом Мусо Козим (а.с)нинг шаҳодат кунларига бағишланган лавҳа

1ec3600bБундан 1253 йил олдин ҳижрий – қамарийнинг 183 – йили, ражаб ойининг йигирма бешинчисида, Аллоҳнинг севимли ҳабиби ва элчиси бўлмиш сарвари олам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг пок сулолаларидан бўлган еттинчи имом Мусо Козим (алайҳис салом) шаҳид қилиндилар. Имом Мусо Козим (алайҳис салом) ҳижрий – қамарийнинг 128 – йилида Мадина ва Макка ўртасида жойлашган «Абво» номли маконда таваллуд топдилар. Ул ҳазрат 20 ёшга қадар бузруквор оталари имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом) ҳузурида таълим ва тарбия олдилар. Имом Мусо Козим (алайҳис салом) нинг оталари шаҳид этилгандан сўнг, ул ҳазрат 35 йил давомида мусулмонларга пешволик ва йўлбошчилик қилиш масъулиятини ўз зиммаларига олдилар. Ул ҳазрат ушбу йўлда кўп азоб-уқубатларни бошларидан ўтказдилар.

Ислом маданияти ва илмининг ривожланиши ҳамда бошқа халқлар билан алоқаларнинг кенгайиши бўлган асрга тўғри келган имом Мусо Козим (алайҳис салом)нинг ҳаёт даврида, исломий маърифат ва илмлар ул ҳазратнинг шогирдлари бўлмиш донишмандлар, илоҳиётчи олимлар ва фақиҳлар томонидан кенгайиб ривожлантирилди.

Имом Мусо Козим (алайҳис салом) исломий маърифат ва илмларни ёритиб баён этишга қўшимча, Аббосийларнинг зулм ва истибдодига қарши кураш олиб бордилар. Бунинг оқибатида, Аббосийларнинг ҳукмдори бўлмиш Ҳорун Ар-Рашид ўз ҳукуматининг заифланишидан қўрқиб, имом Мусо Козим (алайҳис салом)ни ҳибсга олиб зиндонга ташлади.

Аммо ул ҳазрат қамоқда ҳам халқни ҳидоят этиш ҳамда ислом динининг юксак кўрсатмалари ва таълимотларини баён этиш йўлида бор кучларини сарфлаб, барча тўсиқ ва монеаларга қарамай, мустабид тузумга қарши кураш олиб бордилар. Оқибат, Аббосийлар ҳукмдори Ҳорун Ар-Рашиднинг уюштирган фитна – найранги билан ул ҳазратга заҳар берилиб, шаҳид этилдилар.

Имом Мусо Козим (алайҳис салом)нинг шаҳид қилинганлик муносабати билан барча мусулмонларга таъзия билдирган ҳолда, ушбу бузруквор томонидан баён этилган ҳикматли сўзни сиз азизларга тақдим этамиз:

«Аллоҳ таолога яқин бўлишнинг энг яхши воситаси, бу – Уни танигач, намоз ўқиш, ота – онага яхшилик қилиш ҳамда ҳасад, мағрурланишни ва фахрланишни тарк этишдир.»

Аллоҳ таоло бу буюк зотнинг кўрсатган йўли ва босган изидан бориш учун ҳаммамизга тавфиқ иноят этсин.

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.