Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Америка жаҳонда инсон ҳуқуқлари ва унинг шахсий ҳаётини поймол этишда илғор

Америка жаҳонда инсон ҳуқуқлари ва унинг шахсий ҳаётини поймол этишда илғор

Picture99224455Инсон ҳуқуқларини назорат этувчи ташкилот ўзининг йиллик ҳисоботида, Американи жаҳонда инсон ҳуқуқларини поймол этадиган мамлакатларнинг намунаси деб таърифлади. Ушбу ташкилотнинг 668 саҳифадан иборат ҳисоботида, жаҳонда жумладан АҚШда инсон ҳуқуқларини оёқ-ости қилиш вазиятини таҳлил этиш билан бирга, Америка ўзининг жосуслик дастур ва назоратлари билан жаҳон учун энг хатарли мамлакат ҳисобланади ҳамда дунё мамлакатларига кенг жосуслик цензура ва онлайн алоқаларини назорат этиш учун баҳона бўлади, деб баён этилган.

Инсон ҳуқуқларини назорат этувчи ташкилотнинг ижроий ишлар мудири Кант Рус, АҚШ президенти Барак Абама томонидан фуқароларнинг шахсий ҳаётлари ҳақида маълумотлар тўплаш билан уларнинг ҳаётини хавф остига қўймайди деган иддаоларни баён этилиши хатодир, деб таъкидлади.

Шахсий ҳаётга риоят этиш масаласи йиллар давомида муҳим масала сифатида сиёсий ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя этувчи ташкилотларнинг баҳс-мунозаралари мавзусига айланган. Албатта инсонларнинг шахсий ҳаётини ҳимоя этиш масаласи фуқаролар ва маданий ҳуқуқларни ҳимоя этувчи гуруҳларнинг эътиборларидан четда қолгани йўқ.

Икки қарама-қарши нуқтаи назар, яъни шахсий ҳаётни муҳофаза этиш билан миллий хавфсизликни ҳимоя этиш ўтган ўн йил давомида жамоатчилик фикрини, жумладан инсон ҳуқуқларини ҳимоя этувчи ташкилотлар эътиборини ўзига жалб этмоқда.

АҚШга ўхшаган давлатлар террористик гуруҳларнинг хавфсизлик таҳдидларига юзма-юз бўлганмиз, деб таъриф беришади ва уларнинг фикрича, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун уларнинг шахсий ҳаётларининг ҳудудини ва шунингдек фуқароларнинг хусусий ҳаётларини эътиборга олиш шарт эмас.

Ушбу назар асосида, АҚШ давлати 11 – сентябрь ҳодисаларидан сўнг, ўзининг жосуслик ташкилотларини шундай тарзда йўлга қўйдики, улар дунё бўйлаб ахборот ва интернет тармоқларининг фаолиятларини захира этишга киришди. Бундай маълумотларни жамлаш шу даражага етиб бордиким, ҳатто Америкага иттифоқчи бўлган Ғарб давлатлари раҳбарларининг телефон орқали гаплашувларини ҳам эшитишга журъат қилишди.

Бошқа томонидан эса, хавфсизликни муҳим деб биладиган муҳофазачиларга хилоф тарзда, хусусий ҳаётни ҳимоя этиш тарафдорларининг фикрича, давлатлар фуқароларнинг шахсий ҳаёт масалаларини муҳофазат этишга риоя қилишлари керак ва бу борадаги маълумотларни жамлашдан қўл тортишлари зарур. Бундай фикр билдирганлар нуқтаи назаридан хусусий ҳаётни муҳофаза этиш инсон ҳуқуқларини ҳимоя этишнинг заруриятларидан биридир, уни ҳуқуқий ва хавфсизлик томонларига эътиборсиз бўлиб, уни поймол қилишни эътироф этиш эса тўғри эмас.

Ҳар ҳолда, Эн-Эс-Эй Америка миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Стоун томонидан фош этилган ҳужжатлар бўйича ушбу мамлакатнинг давлати тарихда мисли кўринмаган шаклда Американинг ичкариси ва ташқарисида инсонларнинг хусусий ва махфий маълумотларини тўплаш билан шуғуллангани аниқланди ва ушбу маълумотларни суиистеъмол қилиш хатари ҳам йўқ эмас. Албатта, Барак Абама жосуслик идоралари ва ташкилотларига ислоҳот киритиш ва оддий фуқаролар ҳақида йиғилган махфий маълумотларни суиистеъмол қилиш миқдорини минимал даражага етказишни ваъда берди. Аммо хавфсизлик ва террористик айбловлардан йироқ бўлган фуқаролар устидан жосуслик фаолиятлар олиб бормаслик ва уларнинг шахсий ҳаётлари фош этилмаслиги ҳақида бирор кафолатни мушоҳада этиш мушкул. Айни ҳолда, бошқа ривожланган давлатлар ҳам жосуслик технологияларида Америкадан ибрат-намуна олиб, ўз фуқаролари устидан жосуслик ва назорат фаолиятларини олиб бориш ишлари кенг шакл олгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Бошқа таъбир билан айтганда, Америка жосуслик фаолиятларида натижага эришгани эса бошқа давлатлар ҳам Америкадан ибрат-намуна олиб, унинг изидан бориши муқаррар бир ҳолдир.

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.