Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Америка ички нигоҳдан

Америка ички нигоҳдан

IMAGE63464871054Ўтган ҳафтада АҚШ президенти Барак Обама мамлакатдаги иқлим ўзгаришларига қарши курашиш учун бир миллиард доллар миқдорида маблағ ажратилишини эълон қилган. У қуруқчиликдан мислсиз зарар кўрган Калифорния штатига бориб келганидан кейин Конгрессдан иқлим ўзгаришларидан зарар кўрган штатлар ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш учун 2015 – йилнинг бюджетидан бир миллиард доллар ажратишни талаб қилган.

Хусусан, Калифорния штати аср қуруқчилигидан энг кўп зарар кўрган минтақалардан бири ҳисобланади. Ушбу вазият қишлоқ хўжалик саноати, энергия ишлаб чиқарилиши ва бошқа соҳаларга ўзининг салбий таъсирини ўтказган. Ҳозирги пайтда ушбу штат тупроғининг учдан икки қисми қуруқчилик оқибатида ачинарли аҳволга тушиб қолган. Калифорния штати тупроғининг фақат ўн фоизи ўртача ҳолатга эгадир. Бунга илова, ушбу штатдаги сув танқислиги сиёсий масалага айланган. Калифорния штатининг суғориш системалари ҳам узоқ давом этадиган қуруқчиликка ижобий жавоб беролмайди. Албатта, иқлим муаммолари фақат Калифорния штатига тегишли эмас. Жорий йилда мазкур мамлакатда қиш фасли кунлари жуда қаттиқ келди. АҚШнинг шимолий-шарқий, ўрта ғарб ва жанубий-шарқий штатларининг ҳудудигача мисли кўринмаган қутбий бўронлар ва қалин қор тушиши кузатилди. Американинг асосий қишлоқ хўжалик штати ҳисобланган Калифорнияда ўтган юз йил давомида кузатилмаган қуруқчилик юзага келган. Ушбу вазият давом этса, мамлакатдаги иқтисодий ва ижтимоий фаолиятларни кенг кўламда хатарлар билан юзма-юз этиши мумкин. Жаҳон иқлимини ўзгартирувчи иссиқхоналар газлари ва бошқа корхона ҳамда турли ускуналардан чиқувчи тутунларнинг кўплаб қисми Америкага тегишлидир. Бироқ Америка давлати мазкур газ ва тутунларни камайтириш хусусида зиммасига олган мажбуриятларини бажармаяпти.

Ўтган ҳафтада АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси умумий қарзлар миқдорини ошириш рухсатини берди.

Давлат фаолиятлари яна тўхтамаслиги учун ушбу қарор республикачилардан бўлган 28 нафар ва демократлардан бўлган 193 нафар Конгресс аъзолари томонидан қабул қилинди. Бундан олдин Оқ Уй маъмурияти Конгресс аъзоларидан жорий ойнинг охиригача давлат қарзлари лимитини оширишни талаб қилган эди. Ушбу таклиф ниҳоят Вакиллар палатасининг 221 аъзоси томонидан ижобий овоз олиб, қабул қилинди. Палатанинг 201 аъзоси эса унга қарши эдилар. Ушбу қарор эндиликда сенаторлар томонидан тасдиқланиши лозим. Сенат аъзоларининг аксарияти демократлар бўлгани боис Оқ Уй маъмуриятини ҳимоя этадилар. 2015 – йилнинг март ойигача давлат қарзлари миқдорини ошириш тўғрисидаги Вакиллар палатасининг қарори қонунга айланади.

Бундан олдин Америка давлатининг 17 миллиард 300 миллион доллар миқдоридаги қарзлар лимити тўлган эди. Агар февраль ойининг охиригача қарзлар миқдорини ошириш тўғрисидаги қарорнинг имзоланиши учун Конгресс уни Оқ Уйга юбормаса, Молия вазирлиги давлатнинг молиявий мажбуриятларини бажаролмайди. Давлат ишсизлар суғуртаси, озуқа купонлари ва фоизи кам бўлган кредитлар каби умумий харажатларни камайтириш йўли билан молиявий тежамкорликка эришишни ва бюджет тақчиллигини озайтиришни ваъда берган. Аммо ўтган ярим асрнинг тажрибалари шуни кўрсатадики, қарзларнинг камайишига ва ҳатто уларнинг жараёни секинланишига умид қилмаса ҳам бўлади.

1960 – йили Америка ҳукумати қарзларининг миқдори фақат 286 миллиард доллар эди. Аммо йигирма йил давомида давлатнинг айрим ижтимоий дастурларини бажарилиши ва Ветьнам уруши учун сарфланган улкан харажатлари боис давлат қарзларининг миқдори уч баробарга кўпайиб, 900 миллиард долларга етади. 1980 – йиллардан кейин давлат қарзларининг уч баробарга ошиши ўн йил давомида юзага келади ва 2000 – йилда беш ярим триллион доллардан ўтади. Эндиликда эса Америка давлатининг қарзлари 17 триллион долларга етган ва 300 фоизга ошгани назарга ташланмоқда. Ушбу рақамларни назарга олган ҳолда айтиш мумкинки, келгуси ўн йил давомида Америка давлати қарзларининг миқдори 25 триллион доллардан ошади. Ушбу ҳолатда мамлакат қарзларининг миқдори ички ялпи маҳсулотни ишлаб чиқариш миқдоридан анча ошади.

Ўтган ҳафтада Голуп номли жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази тайёрлаган ҳисобот эълон қилинди. Ушбу ҳисоботнинг натижаларига кўра, келгуси йилларда Американинг иқтисодий ўсишига нисбатан ушбу мамлакат халқининг ишончи анча камайган. Жорий йилнинг 9-февралида Голуп маркази ўтказган умумий сўровлардан маълум бўлмоқдаки, иқтисодий ўсишга бўлган Америка халқининг ишончи минус ўн саккиздан камроқ кўрсаткичга етган. Ҳолбуки, ўтган йилда ушбу кўрсаткич ўн фоиздан ортиқроқ бўлган. Голуп маркази ушбу сўровлар орқали мамлакат иқтисодиёти вазиятига нисбатан халқнинг нуқтаи назарини аниқлайди. Ўтказилган ушбу умумий сўровлар натижаларидан маълум бўлмоқдаки, сўралганларнинг 55 фоизи Американинг ҳозирги иқтисодий вазияти ёмонлашганини айтишган ва уларнинг фақат 39 фоизи келажакда яхши иқтисодий вазиятлар бўлишига умид қилишмоқда. Ҳолбуки, Америка давлати ўтган охирги йилларда триллион долларлик бюджет тақчиллиги билан юзма-юз бўлмоқда. Ишсизлик миқдори ҳам ҳамон етти фоизни ташкил қилмоқда. Американинг иқтисодий вазияти турғунлик босқичидан чиққан бўлса-да, аммо кутилган даражага етиб бормаган. Кам таъминланган оилаларнинг сони ошиб бормоқда. Ҳозирги вақтда Америка халқининг қирқ фоизи йигирма минг долларлик миқдорда йиллик даромад билан яшашмоқда. Аҳолининг 53 фоизи эса йилига ўттиз минг доллар миқдорида даромад олишади. Ваҳоланки, бир фоизликлар номини олган АҚШ бойларининг даромадлари эса улкан миқдорда ошиб бормоқда.

Ўтган ҳафтада Америка қуролли кучларида кузатилаётган бошқарув ва молиявий ишлардаги камчиликлар ҳамда ахлоқий шармандаликлар ортидан ушбу мамлакат армияси муштарак штабининг раиси генерал Мартин Демпси ушбу камчиликларни бартараф этиш тадбирларини бошлашни ваъда қилди. У ўзининг сўзлаган нутқида шундай таъкидлаган: Америка армияси ахлоқий муаммолар билан юзма-юз бўлган ва ушбу муммоларга эътибор қаратиш лозим.

Унинг сўзига кўра, Америка армиясида ахлоқий муаммолар бир кечада юзага келмаган ва бир кечада уларни ҳал этиб бўлмайди.

Генерал Мартин Демпси, Америка армиясида мавжуд бошқа муаммолар, жумладан Ядровий стратегик кучлар имтиҳонларида бўлган қонунбузарликлар ҳамда Ироқ урушида ҳарбий персоналларнинг кўплаб ёлғонлари фош бўлганига ҳам ишора этиб, улар Ироқ уруши жараёнида 30 миллион долларни ўзлаштирганликларини баён қилган. АҚШ армиясида бўлган ушбу жиноятлар Пентагон эътиборини ўзига тортган. Аммо мамлакатнинг қуролли кучларида наркотик моддаларни истеъмол қилиш ва жинсий зўравонликлар ҳолатлари ҳам кўп кузатилмоқда.

Жинсий зўравонликлар содир этган шахсларга қарши қаттиқ чоралар кўрилмаяпти. Уларга ҳайфсан, огоҳлантиришлар ва жарима солишлардан ташқари бошқа бир жазолар берилмаяпти. Ҳатто уларни қамашмайди ҳам. Эҳтимол шундан бўлса керак, жинсий зўрлашлар ҳолатлари Америка армиясида кўпайган.

Сенатор Кристи Гилибренд ушбу масалаларга Армия қўмондонларини жиддий эътибор қаратишларига чақирган. Акс ҳолда ушбу муаммоларни ҳал этиш қийин бўлишини таъкидлаган у.

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.