Home / Шариат қонунлари / Рўза / Муборак Рамазон ойининг фазилатлари борасида

Муборак Рамазон ойининг фазилатлари борасида

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

images1254hjgf

Йилнинг барча ойларидан кўра, Рамазон ойи азаматли ва баракотли ҳисобланди. Зеро, бу ой шундай бир ойдурки, Парвардигори карим Ўзининг энг юқори ҳадяси, яъни Қурони Каримни башарият оламига тақдим этиш учун ушбу муборак ойни танлади.

Бошқа томондан эса, ушбу муборак ойда «Лайлатул-қадр» кечаси ҳам юз беради. Бир йиллик тақдироти, яъни инсоннинг бир йиллик тақдири белгиланади, бу кечанинг ибодати минг ойнинг ибодатидан афзалдир. Учинчи томондан эса, Рамазон ойи ибодат баҳори, таълим ва тарбия ойи, тақводорлик ва ўзни тузатиш ойидир. Бу ойнинг аҳамияти ва юксаклиги ҳақида шул кифояким, сарвари олам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи олиҳи вассалам) Рамазон ойи кириб келиши олдидан шундай марҳамат қилганлар:

«Эй халоиқ, сизлар томон Аллоҳнинг баракот, раҳмат ва мағфират ойи бағрини очиб юзланди. Аллоҳнинг наздида бу ой энг улуғ ойдир. Бу ойнинг кунлари бошқа кунлардан афзалдир, тунлари бошқа тунлардан улуғроқдир ва бу ойнинг соатлари бошқа соатлардан афзалдир. Бу ойда Аллоҳ таолонинг зиёфатига чақирилгансиз ва Тангрининг фазлу карамига муяссар бўлгансиз. Бу ойда сизнинг нафасингиз тасбеҳ ва уйқингиз ибодатдир, қиладиган амалингиз Аллоҳнинг даргоҳида мақбулдир ва дуойингиз эса бу ойда мустажобдир.

Бу ойда содиқона ният ва пок қалблар билан Аллоҳ таолодан рўза тутишни, Ўзининг китоби Қуръонни тиловат қилишни сўранглар. Зеро, шақоватли ва бахти қаро кимса бу ойдаги Аллоҳнинг раҳмати ва мағфиратидан маҳрум бўлган шахсдир.»

Сўнгра Сарвари коинот ушбу муборак ойда қандай амалларни бажариш кераклини уқтириб шундай марҳамат қиладилар:

«Бу ойда муҳтож ва бечораларга садақа беринг, катталарни эҳтиром қилинг, кичикларга муҳаббат кўрсатинг, силаи раҳм қилинг (қариндошларингиз билан алоқа сақланг) тил, кўз ва қулоқни гуноҳдан тийинг, етимларни сийланг, гуноҳлардан тавба қилинг, кўп дуо этинг.»

Кейин ул ҳазрат ифторлик беришнинг аҳамияти хусусида сўзладилар. Ҳатто ифтор беришга қурби етмаганлар ҳам бир дона хурмо ёки бир қултум сув билан бўлса-да, бу хайрли ишдан бенасиб бўлмасликни баён қилдилар.

Хутбанинг охирида шундай марҳамат қилдилар:

«эй халойиқ, жаннатнинг эшиклари бу ойда очиқдир, Аллоҳдан сўранглар, токи, унинг эшикларини сизларга беркитмасин. Ва дўзахнинг эшиклари бу ойда бекитилган, Худодан сўранглар, токи, унинг эшикларини сизлар томон очмасин. Бу ойда шайтонлар занжирдадирлар, Аллоҳдан сўранглар, токи, уларни сизларнинг устингиздан ҳумрон қилмасин.»

Шунда амирал-муъминин Али (алайҳис салом) ул ҳазратдан сўрадилар:

ё Расулаллоҳ, энг улуғ амал бу ойда нима? Сарвари олам: «Гуноҳдан сақланишдир», деб марҳамат қилдилар.

Энг саодатли ва бахтли киши бу ойнинг қадрини билиб, унинг интиҳосиз баракотидан баҳраманд бўлган, моддий ва маънавий муаммоларини ушбу ойда ҳал қилган шахсдир. Фақат рўза тутиш билан кифояланмасдан, гуноҳлардан узоқлашмоқ ва ўз жону дили билан ибодатга машғул бўлмоқ лозим.

Эй Раббим, барчамизни мувафақ айлагил, бизларни Ўз раҳмат ва иноятингдан айрилмағил.

Ҳадис манбаи: Амоли Садуқ, 93 – бет, 4 – ҳадис ва Баҳорул анвор, 93 – жилд, 356 – бет.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Қадр кечасининг фазилати ҳақида

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ     Қадр кечаси Ер юзидаги энг сирли ва энг қадрли кечадир ва бу …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.