Home / Шариат қонунлари / Рўза / Рўзадорлик одобидан бир шингил

Рўзадорлик одобидан бир шингил

images1258ujnfrcБилгинки, ҳақиқий рўзадор улким унинг қалбини Аллоҳ зикридан маҳрум этувчи ҳаром ва макруҳ нарсаларни кўришдан ўзини тияди ва ёмон амаллардан узоқ юради. Ўз тилини жирканч, зарар етказувчи ёмон сўзлардан ҳимоялайди.

Ўз қулоғини ҳаром ва макруҳ нарсаларни эшитишга йўл қўймайди.

Ҳаром ва шубҳали овқатларларни емайди. Шунингдек бошқа аъзоларини ҳам уларга тааллуқли бўлган ҳаром ва макруҳ амаллардан ҳимоялайди.

Шунингдек ҳақиқий рўзадор улким, ифтор пайтида ҳалол нарсалардан ошқазонга зарар етмайдиган миқдорда ейди. Зеро, рўзадорликнинг сир-асрори шулким инсондаги шаҳвоний қуввалар заифлашсин ва Шайтоннинг таъсири озайсин, токи, муқаддас нафс баҳоимлик (ҳайвонийлик) даражасидан юксалиб малоикалар даражасига кўтарилсин ва унда маънавият асари ҳосил бўлсин.

Агар бирор киши тушликда емасдан ва унинг ўрнига кечки овқатни икки баробар еб қўйса, бу ҳолда рўзадорликнинг сир-асрорига қандай етади?! Замондошларимизнинг аксарияти одатда турли овқатларни муҳайё қилишади, хусусусан бу муборак Рамазон ойида, бошқа ойларга қараганда кўпроқ тараддуд кўришади. Шак-шубҳасиз, ошқозон туш пайтидан оқшомгача бўш бўлгандан кейин, албатта таомларга нисбатан рағбат ва иштиёқ ошади. Кейин ўша вақтда тамоман рағбат ва иштиёқ ила таомларни тушдан оқшомга қадар ейиш миқдорича, балки ундан ҳам кўпроқ ейди, натижада унинг шаҳвоний қуввалари ҳаяжонга келади. Бу ҳолда рўзадорлик мақсадига етмайди, аксинча зид натижа беради.

Рўзадор одам ҳеч бўлмаса, Рамазондан олдин кечқурунлари истеъмол қиладиган таомларни ейиши лозим ва тушликдаги овқатларни оқшомга қўшмаслик керак, токи, рўзадорликдан фойда кўрсин.

Жумладан рўзадорлик одоби шулким, ифтор пайтида рўзадорнинг қалби безовта ҳолда бўлиб, хавф ва умид орасида муаллақ турсин. Зероки, рўзадор ўзининг тутган рўзаси қабул бўлгани ёки бўлмаганини билмайди. Ҳар бир ибодатнинг охирида одам шундай ҳолатда бўлиши лозим.

Ривоят қилинишича, имом Ҳасан Мужтабо (алайҳис салом) ҳазратлари Фитр байрамида бир жамоатнинг олдидан ўтаётиб, уларни кулгу-ханда ҳолда кўрдилар. Ҳазрат уларга шундай марҳамат қилдилар: Аллоҳ таоло Рамазон ойини бандалар учун мусобақа майдонига айлантирдики, унда мўминлар Аллоҳнинг тоат ва ибодати учун ўзаро мусобақага киришадилар. Тоат ва ибодат мусобиқасида ғалаба қозонган тоифа ҳақиқий саодатга етадилар ва қолганлар эса йиқилиб ҳалокатга учрайдилар. Ажоиб шулким, кулгу ва ханда билан машғул бўлган кишилар мусобақа кунларида ноил бўлдилар ва беҳудагўйлар эса зарар кўрдилар.

Огоҳ бўлинглар, Аллоҳга қасамки, агар инсонлар кўзидан парда кўтарилса, яхшилик эгалари неъматга ғарқ, аммо ёмонлик эгалари ёмонликка гирифтор эканликлари ошкор бўлгай, бирон киши кулгу ва ўйинга машғул бўлмагай.

Share

Check Also

Қадр кечасининг фазилати ҳақида

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ     Қадр кечаси Ер юзидаги энг сирли ва энг қадрли кечадир ва бу …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.