Home / Долзарб мавзулар / Ваҳҳобийлик ёки салафийлик / Саудия жосуслик идораларининг яширин тарзда ўзбек миллатига тегишли фаолиятлари

Саудия жосуслик идораларининг яширин тарзда ўзбек миллатига тегишли фаолиятлари

index12365-89-63Саудия жосуслик идоралари яширин тарзда ўзбек миллатига тегишли бўлган қуролланган жангариларни Сурияга жўнатишмоқда.

Анти-террор интернет марказининг масъули ва хавфсизлик масалалари бўйича мутахассис Виктор Михайлов ўзининг мақоласида, Сурия ва Ироқда фаолият олиб бораётган террорчи гуруҳлар таркибида «ўзбек жамоатлари»нинг машҳур чеҳраларини таништиришга сайъ-ҳаракат қилади.

Бугунги кунда мутахассислар доираларида баҳс-мунозараларга айланган мавзу бу – ИШИД террорчи гуруҳига тегишли террористик гуруҳларнинг Ўрта Осиёга эҳтимолий ҳужумлари ҳисобланади. Ва бу гуруҳнинг ўзагини жангарилар ташкил этиб, уларнинг қўлларида мустақил мамлакатлар ҳамдўстлигининг фуқаролик паспортларилари бор.

Бу мутахассислар Афғонистоннинг Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегара ҳудудларида қарор топган террористик гуруҳларнинг таркиби ва сони ҳақида турли статистик маълумотларни тақдим этишади. Бу мавзу шундан далолат берадики, баъзи мутахассислар Ўрта Шарқда фаолият олиб бораётган террористик гуруҳлар таркибида Марказий Осиё ва Шимолий Кавказ жамоатларига тегишли бўлган гуруҳлар ҳақида аниқ факт ва далилларга эга бўлмасдан ушбу мавзу бўйича баҳс мунозара этишади.

Мавзунинг аҳамитини эътиборга олган ҳолда, бу мақоланинг ёзувчиси Россия ва Марказий Осиё мамлакатларининг қуролланган жангаралари, урушни келтириб чиқарадиган гуруҳлари, уларнинг раҳбарлари ва Сурия давлат кучлари билан тўқнашаётган гуруҳлар ҳақида маълумотларни тақдим этишга қарор қилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, милодий 2014 – йил декабр ойининг бошларигача, «Жабҳатун-Нусра», «Исломий фронт», «Аҳроруш-Шом», «Жайшул-Муҳожирин вал-Ансор» билан бирга Сурия мухолифлари коалиция таркибида ва шунингдек икки гуруҳ, «Катиба Имом Ал-Бухорий» ва «Жамоату Абу Саллоҳ» каби гуруҳлар Марказий Осиё фуқароларидан ташкил этилган ва давлат кучларига қарши уруш олиб боришади. Бу икки гуруҳнинг хусусияти шундан иборатки, уларнинг раҳбарларини Марказий Осиё фуқаролари ўртасидан тайинлашади.

«Катибаи Имом Ал-Бухорий» гуруҳининг раҳбарлигини Акмал Жўрабоев ўз зиммасига олгандир. Унинг тахаллуси «Ҳожи Юсуф» (Акмалхон,Иброҳим )дир.

Акмал Жўрабоев милодий 1974 – йилда Ўзбекистоннинг Фарғона водийсининг Наманган шаҳрида дунёга келган. Ҳозирда Шўролар Иттифоқи даврида тарбия олган бир ёш йигит қандай қилиб ўтган асрнинг 90 – йилларида экстремистик ҳаракатларга қўшилиб қолгани ҳақидаги саволга ҳеч ким жавоб бера олмайди.

Жўрабоев 1993 – йилда Наманган вилоятида «Жамоати таблиғ» экстремистик жараёнининг миссионерлари томонидан Қуръон қироати мусобақасида иштирок этиш асносида мувафаққиятга эришганлар ўртасида қарор топган. Жўрабоевнинг зоҳиран ушбу мусобақада қатнашиши унинг алоқа ўрнатиши ва оиласи кутмаган ҳолда Саудия Арабистонида диний таълим олиш учун бориш қарорига келди.

У Мадинанинг «Жамиятул-Исломия» номли машҳур университетнинг «Ад-даъват» факультетига қабул бўлишидан олдин араб тилини яхши ўзлаштириши лозим эди. Шу мақсадда Макканинг «Уммул-қуро» университетида араб тилини ўрганиш учун борди.

Саудия Арабистонининг жосуслик идоралари соясининг остида

Жўрабоев халқ билан алоқа ўрнатиш учун катта истеъдодга эга бўлиши учун 20 – асрнинг бошларида аждодлари Саудия Арабистонига бориб, ўша ерда яшайдиган ўзбеклар билан яхши алоқани йўлга қўйди. Унинг алоқалари саудиялик ўзбеклардан янада кенгроқ кенгайиб, маҳаллий прокурор Муҳаммад Иброҳим Акус билан алоқасини ўрнатди. Жўрабоев ушбу прокурорнинг уйига бориб келишни бошлади ва «талабалик айёмларининг қийинчиликларини» бартараф этиш учун бу шахснинг молиявий қўллаб – қувватлашишига эришди.

Жўрабоев «текин пишлоқ фақат сичқон қопқонида» бўлишини яхши тушунарди, унинг дўсти ва ҳомийси (яъни Муҳаммад Иброҳим Акус) жосуслик идораларининг собиқ ходими бўлгани сабабли зудлик билан ушбу идоралар билан ҳамкорлик қилиш ҳужжатларига имзо қўйди. Албатта жосуслик идоралари томонидан Жўрабоевни ишга олганлари ҳақида ҳеч қандай норозилик баён этилгани йўқ.

Ҳамкорликларнинг бошида Саудия жосуслик идоралари оддий ишларни амалга оширишни тақозо этардилар. Кейинчалик Саудия Арабистонининг хавфсизлик идоралари ўз хорижий ҳамкорликларининг имкониятларини кучайтириш мақсадида сайъ-ҳаракат қилишди.

Туркистон исломий ҳаракати раҳбарлари билан танишиш

1998 – йилларнинг охирида, Жўрабоевга Туркистон исломий ҳаракат террористик гуруҳ раҳбари Тоҳир Йўлдош билан танишиш ва алоқа ўрнатиш вазифаси топширилди. Ўша вақтда Тоҳир Йўлдош молиявий кўмак олиш мақсадида қайта-қайта Арабистонга сафар қиларди. Иккинчи ва учинчи наслдан бўлган саъудиялик тижоратчилар билан йиғилишлар ўтказиш Туркистон исломий ҳаракатга пул ажратилишига имконият яратиб берди.

Ушбу террористик гуруҳ раҳбарининг Саудия «Хайрия» ташкилотининг вакиллари билан ўтказилган йиғилишларнинг натижаси нафақат молиявий кўмакларни жалб этиш сабабига айланди, балки тўғридан-тўғри Сауъдия хавфсизлик идораларининг ходимлари билан алоқа ўрнатиш билан тугалланди.

1999 – йилнинг бошларида, Тоҳир Йўлдош (ушбу сафарда Туркистон исломий ҳаракат жангариларидан бири Жумъа Ҳожиев унга ҳамроҳлик қиларди) ҳаж сафари вақтида ўз ватандоши Акмал Жўрабоев билан танишди.

Ким буларни таништиргани маълум эмас. Аммо иш жосуслик идораларининг ходимлари учун маълум эди. Тоҳир Йўлдош эҳтиёткор шахс эди ва бегоналардан узоқда туришни афзал кўрарди. Бошқа томон билан музокара қилиш ва дийдор кўришдан олдин ушбу шахс ҳақида керакли маълумотларни жамларди.

Аммо қизиқи шундаки, Туркистон исломий ҳаракатнинг раҳбари ўша вақтда ўз тахаллусини «Абу Океф» деб ном қўйган Жўрабоев билан бир неча маротаба ўтказилган қисқа учрашувларда ҳамкорлик қилишни таклиф этди ва у ҳам бу таклифни қабул қилди.

Ҳар ҳолда, Туркистон исломий ҳаракат раҳбари Жўрабоевдан ушбу ташкилотнинг Саудия Арабистонида вакиллигини ўз зиммасига олишни таклиф этди. Бу шундай маънода эдики, Саудия жосуслик идоралари томонидан қўйилган биринчи вазифанинг ижро этилиши эди.

Туркистон исломий ҳаракат вакилининг Арабистондаги вазифалари

Туркистон исломий ҳаракатининг Саудия Арабистонидаги вазифалари қуйидагилардан иборат эди:

– Туркистон исломий ҳаракат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашларни жалб этиш

– Саудия Арабистонига таълим олиш учун Марказий Осиё мамлакатларидан борган ёшлар орасидан Туркистон исломий ҳаракати учун янги жангариларни хизматга олиш.

– Йиғилган маблағлар ва жангариларни Покистоннинг шимолида жойлашган Вазиристондаги Туркистон исломий ҳаракат базаларига жўнатиш.

Жўрабоев ёшларни идеологик ва психологик нуқтаи назаридан «мужоҳидлар» сафига қўшилиш учун тайёрларди ва ҳатто уларнинг баъзиларини Покистонда мавжуд бўлган базага ўзи жўнатарди.

Тоҳир Йўлдош ҳам Жўрабоевнинг ҳаракатларидан рози эди. Чунки, у орқали кўп ёшлар ушбу ташкилотга аъзо бўлишарди ва Туркистон исломий ҳаракати ҳисобига катта маблағлар тушарди.

Милодий 2001 – йилнинг охирида Афғонистондаги экстеримистик Толибон гуруҳига қарши амалиётлар бошланганида, Ўзбекистон исломий ҳаракати ҳам бошқа террористик гуруҳлар қаторида Америка кучларига қарши урушди.

Ажойиб томони шундаки, 21 – асрнинг биринчи ўн йиллигида Туркистон исломий ҳаракатининг жангарилари тушунишдики, Жўрабоев йиллар олдин Саудия жосуслик идоралари томонидан хизматга олинган бўлиб ўзига боғлиқ бўлган шахсларни ушбу ташкилотнинг Покистон базасида қарор топган жангарилар таркибида жойлаштирган.

Бу вазият шундай ҳолда эдики, Ал-Қоида гуруҳининг вакиллари Туркистон исломий ҳаракат гуруҳи маълумотларига кўра «Ҳар қаерда саудияликлар бўлса, у ерда америкаликлар ҳам ҳузур топишади» деб бир неча маротаба эслатиб ўтишган эдилар.

Жўрабоев ҳақиқатан ҳам саудияликлар учун муҳим омил эди. Чунки, унинг хабарларига кўра, нафақат Туркистон исломий ҳаракати учун жамланган миссионерлар ҳақида аниқ маълумотларга эга эдилар, балки аниқ равишда ўз мамлакатларининг шахсларидан кимлар ушбу ташкилотни молиявий қўллаб-қувватлашишини ҳам яхши билардилар.

Шунингдек Жўрабоев Шимолий Вазиристонда Туркистон исломий ҳаракат жангариларига саъудияликлар орқали фуқароларни жалб этиш учун берадиган хорижий кўмаклар вазиятидан ҳам Риёзни хабардор қилиб турарди.

Share

Check Also

Салафийларнинг такфирчилик ақийдалари кенг ёйилишида Саудия Арабистонининг роли

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан Араб баҳорида халқларнинг улкан ҳаракати Ўрта Шарқ …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.