Home / Шариат қонунлари / Рўза / Фитр ҳийитига бағишланган лавҳа

Фитр ҳийитига бағишланган лавҳа

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм

index1983kmzwМусулмонларнинг хурсандчиликлари Рамазон ойининг охирга етганидан эмас, балки гуноҳларнинг кечирилишидан ва иккинчи маротаба дунёга келишларидандир. Рамазон ойи ҳақиқий рўзадор инсонларнинг гуноҳларини тўкади ва улар эса янгитдан туғилганга ўхшайдилар. Мусулмонлар шодлик ва хурсандчиликларини ўзларини бошқатдан англаш, иллоҳий ва пок фитратга қайтишда деб биладилар.

Фитр ҳайити ҳар бир мусулмоннинг хонадонига кириб келмоқда. Фитр байрами мусулмонларнинг қалб ва жонларида иймон гулларининг очилиш замони ҳисобланади. Улар ушбу байрамни бир кўтаринки рўҳ билан кўтиб олишади. Чунки бир ой давомида Аллоҳ таолонинг мағфирати сабабли ўз жонларини гуноҳ ва хатолардан тозалаганлар. Мўъмин-мусулмонлар ушбу кунларда Аллоҳ таолога ҳамду сано ва шукроналар айтиб, ушбу байрамни шодлик ва хурсандчилик ила кутиб олишади. Тақво ва иймоннинг энг юксак мақомларига етиш учун бир ой давомида, мусулмонлар ўз нафсоний истаклари ва ҳою ҳавасларини назорат қилиб, тийиб келганлар. Шу боис, улар Рамазон ойининг сўнгидаги Фитр байрамида маънавий ва руҳоний лаззатдан баҳра олишади. Ҳақиқий ва чинакам байрам ана шундай даражаларга эришишдир, холос.

Шаввол ойи кириб келиши билан муборак Фитр байрами ҳам етиб келади. Мусулмонлар покиза кийимларини кийиб, Фитр ҳайити намози ўтказиладиган масжидлар сари йўл оладилар. Ушбу муборак ва кароматли кунда мусулмонлар борлиқни яратгувчи Аллоҳ таолони тилга олиб, такбир ва таҳлил айтишади. Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай марҳамат қилганлар:

«Фитр ва Қурбон байрамларига лаа илааҳа иллаллоҳ ва Аллоҳу Акбар ва ал-ҳамду лиллааҳи ва субҳоналлоҳ зикрлари ила зийнат беринглар.»

Ул ҳазрат ўзлари ҳам шундай амал қилардилар. Ул ҳазрат Фитр байрами айёмларида покиза, янги ва хушбўй кийимларни кийиб, уйдан ҳайит намозини ўқиш учун масжид томон йўл олганларида, ўша жойга етгунларига қадар баланд товуш билан «лаа иллааҳа иллаллоҳ ва Аллоҳу Акбар» деб борардилар. Ҳатто хутбаларидан олдин ёки кейин ушбу ҳаётбахш сўзларни такрор айлардилар.

Имом Ризо (алайҳис салом) фитр байрамида такбир сўзларини кўп айтиш сабаби ҳақида шундай марҳамат қиладилар:

«Такбир Аллоҳ таолони улуғлаш ва таъзим этиш ҳамда Худонинг ҳидоят ва неъматларига шукрона айтиш маъносидадир».

Фитр байрами барча мусулмонларнинг байрами ҳисобланади ва ислом дунёсининг ҳар бир ўлкасида ушбу байрам шукуҳли нишонланади. Мусулмонлар ушбу байрамда чин қалбларидан хурсанд бўлишади ва ўз хурсандчиликларини бир-бирларидан яширишмайди. Мусулмонларнинг шодлик ва хурсандчиликларининг сабаби ўзларини янгитдан туғилгандек ҳис этишлари, иллоҳий ва пок фитратга қайтишларидир.

Баъзи ислом ўлкалар бу йилги фитр ҳайитини оғир аҳволда кутиб олишади ва ушбу мамлакатларнинг халқлари олдингидек ўз шавқ ва шодмонликларини намойиш этолмайдилар. Улар ушбу улуғ кунни такрим ва таъзим айлаб эъзозлайдилар, аммо ширинликлар тарқатиб хурсандчилик қилиш каби анъаналарни бажаролмайдилар. Фитна ва найранг олови Яман, Сурия, Ироқ, Миср, Баҳрайн, Афғонистон ва Тунис каби ислом мамлакатлари устидан ҳукмрон бўлиб, халқ зулм-истибдод, ўлим ва ҳалокат қуршовида ҳаёт кечирмоқдалар. Фаластин халқи 65 йил давомида сионистик режимнинг зулми ва тазйиқлари остида кун кечирмоқда. Афғонистон, Покистон ва Ироқ мусулмонлари ёвуз душманлар ҳужумларидан омонда эмаслар, ушбу бахтсизликлар ва зулмларнинг орқасида ислом дини душманлари бўлмиш Исроил ва Ғарб мамлакатлари турибдилар. Улар мусулмонларни бошқа дин вакиллари каби озод ва эркин яшашларини, бир сафда ёнма-ён туриб, бирлашишларини хоҳламайдилар. Ислом душманлари шиа ва сунний мазҳабида бўлган мусулмонлар ўртасида низо ва айирмачиликни юзага келтиришлари билан баҳра олиб лаззатланадилар, аммо мусулмонлар шарафи ва обрў-эътиборларидан ғазабга келадилар.

Ушбу муборак ҳайитни барча мўъмин ва мусулмон биродарларимизга муборакбод этиб, Аллоҳ таоло бу қутлуғ кунда бир ой давомида рўза тутиб қилган ибодатларимизнинг ажр-мукофотини Ғайбат пардаси ортида бўлган сарваримиз ва пешвоимиз бўлмиш имом Маҳдий (алайҳис салом) ҳазратларининг зуҳур қилишлари ва бутун дунёда зулму адолатсизликларни таг-томири билан йўқотиб, адолатли оламшумул ҳукумат яратишлари қилган бўлсин! Омин.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Қадр кечасининг фазилати ҳақида

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ     Қадр кечаси Ер юзидаги энг сирли ва энг қадрли кечадир ва бу …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.