Home / Аҳли-Байт / Имом Содиқ (а.с) / Имом Жаъфар Содиқ (а.с)нинг шаҳодат кунлари

Имом Жаъфар Содиқ (а.с)нинг шаҳодат кунлари

zfb2258 Эртага ислом олами; вужуди илм ва ҳикматнинг хазинаси бўлган, ислом динининг боқий қолиши учун жуда кўп саъй-ҳаракат қилган улуғ бир инсоннинг шаҳодат кунида мотам тутади.

Аллоҳнинг ҳабиби Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг пок набираларидан бири имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом)нинг шаҳодат кунлари арафасида турибмиз. Бу қайғули кун муноабати билан барча мусулмонларга таъзият изҳор этамиз.

Имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом) 83 – ҳижрий қамарий йили, раббиул-аввал ойининг 17 – куни Мадинаи Мунаввара шаҳрида дунёга келдилар. Имом Содиқ (алайҳис салом) ва ул ҳазратнинг оталари имом Муҳаммад Боқир (алайҳис салом) яшаган давр бани Аббос ва бани Умайя ўртасида ҳокимият ва тахт устида талашиш ҳамда хукуматнинг бани Умайя тоифасидан бани Аббос қўлига ўтиш даври бўлгани сабабли, ислом тарихининг турли воқеа-ҳодисаларга бой энг қалтис даври эди. Бундан ташқари ўша замон турли тафаккур, маданият ва ғояларнинг ўзаро тўқнашув даври ҳам эди. Мусулмонлар ҳам турли илмларни ўзлаштиришга ҳар қачонгидан кўра кўпроқ ҳаракат қилишарди. Ана шундай қалтис бир даврда имом Содиқ (алайҳис салом) асл исломий таълимотни қайта тиклашга ҳаракат қилиб, улкан бир илмий олигоҳ яратдилар. Бу илмий олигоҳда тўрт мингдан ортиқ илмнинг турли соҳаларидаги етук шогирдлар етишиб чиқди.

Самовий Китобимиз – Қуръони Карим ҳақида энг кўп бериладиган саволлардан бири шулким, Қуръон башарият аҳлига керак бўлган барча илмларни ўзида қамраб олганми ёки йўқми?

Қуръони Карим оятларининг зоҳиридан маълумки, ушбу самовий китоб барча нарсаларни баён айлагувчидир.

Қуръони Каримнинг буюк муфассири аллома Таботабоийнинг фикрича, барча нарсалар деганда, башарият аҳлини ҳидоят сари чорлашга тегишли нарсалар кўзда тутилган. Яъни, дунё яратилиши, охиратдаги ҳисоб-китоб, гўзал одоб-ахлоқ, илоҳий маърифат ва эзгу ўгит-насиҳатлар сингари йўл-йўриқлар назарда тутилган.

Имом Содиқ (алайҳис салом) бу ҳақда шундай марҳамат қилганлар:

«Аллоҳ таоло Қуръони Каримда барча нарсаларни баён этган. Аллоҳга қасамким, одамларнинг эҳтиёжи учун зарур бўлган бирор-бир нарса назардан четда қолмаган, токи ҳеч ким фалон масала муҳим бўлганида эди, Қуръонда нозил қилинган бўларди, деб айтмасин.»

Демак, Қуръони Каримда инсониятнинг ҳидояти учун зарур бўлган барча билимлар баён этилган, аммо уларнинг кўплари инсонларнинг идрокига сиғмайди.

Имом Содиқ (алайҳис салом) бу ҳақда шундай марҳамат қилганлар:

«Мен Аллоҳнинг Китобини биламан. Унда оламнинг яратилишидан қиёматгача бўлиб ўтадиган барча нарсалар ҳақида маълумот берилган. Унда осмон, ер, жаннат, жаҳаннам, ҳозирги замон ва келажак ҳақидаги хабарлар келтирилган. Ва мен уларни худди қўлимнинг кафтига қўйилгандек, аниқ-равшан кўраман.»

Имом Содиқ (алайҳис салом)дан сўрашди:

«Қуръони Карим замонлар ўтиши билан мусулмонлар орасига тарқалиб кетди. Нега бу китобга ҳеч нарса қўшилмади, аввалида қандай бўлса, ўшандай соф қолди?

Ул ҳазрат ушбу саволга жавобан дедилар:

«Бунинг сабаби, ушбу улуғ Китобни Аллоҳ таоло махсус бир замон ва махсус қавм учун нозил қилмаган. Шу сабабли, Қуръони Карим барча замонларда ва барча қавмлар наздида Ўзининг янгилиги ва тароватини йўқотмайди.»

Аллоҳнинг энг мукаммал китоби – Қуръони Карим билан унсу улфат топиш зарурий ҳолдир. Имом Содиқ (алайҳис салом) ҳазратлари бу ҳақда буюрадилар:

«Мўмин киши Қуръонни ўрганган, ёхуд ўрганиш асносида вафот этиши керак.»

Будан мурод Қуръоннинг маъно-мазмуни билан танишиш ва унинг кўрсатмаларини ўзлаштиб, ҳаётга татбиқ этиш Қуръони Каримга амал қилишдир.

Суҳбатимизнинг охирида имом Содиқ (алайҳис салом)нинг иршод-ҳидоят усуллари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Имом Содиқ (алайҳис салом) ҳазратлари инсонларни ҳидоят этган пайт, уларнинг пок фитратларига таважжуҳ (эътибор) қаратар эдилар. Кунлардан бирида ул ҳазратнинг ёнига бир киши келиб деди:

Эй Аллоҳ Расулининг фарзанди! Менга Худони таниттиринг! Худо ўзи нима?

Имом Содиқ (алайҳис салом) унга дедилар:

  • Эй Аллоҳнинг бандаси, бирор марта кемага ўтирганмисан?
  • Ҳа ўтирганман, деб жавоб берди

Шунда ҳазрат дедилар:

– Бирор кимсасиз денгизда кема парчаланиб, ноилож қолган ҳолингни тасаввур қил.

Суҳбатдош деди:

  • Бу ҳолда жуда ҳам даҳшатли ҳолатга тушади киши.

Имом Содиқ (алайҳис салом) сўрадилар:

– Ана шундай даҳшатли, ноилож ҳолатда бирор-бир нажот бергувчига умид боғлайсанми?

– Суҳбатдош деди:

– Кўнглимнинг таг-тубидан қандайдир қудрат менга нажот беролса керак, деб ўйлайман.

Имом буюрдилар:

– Сен умид қилган нарса, сенга нажот бахш эта оладиган зот – Аллоҳдир.

Share

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.