Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Ҳижоб ва ўралиш бу – аёлларнинг озорланмасликлари учун энг яхши воситадир

Ҳижоб ва ўралиш бу – аёлларнинг озорланмасликлари учун энг яхши воситадир

th5241369Аллоҳ мағфиратли ва меҳрибон бўлган Зотдир.

Ҳижоб ва рўмол боғлаш (ўзини номаҳрамлардан ёпиш) оила мустаҳкамлигининг асосларидан бири ҳисобланади. Эркак киши оиладан ташқарида ҳар куни ярим яланғоч кийинган аёллар билан юзма-юз келса, ўз умр йўлдошининг жозибаси унинг назарида койигандек бўлади. Эр-хотин ўртасидаги самимий руҳий муносабатлар совуқлаша боради. Натижада оила тизими бўшашиб, барҳам топади. Бундай жамиятда эр-хотин ўзаро бир-бирларига ишонишмайди. Улардан ҳар бири умр йўлдошининг бошқаларга майли борлигидан гумонсирайди. Шу сабабли бугун Ғарб аёллари ташқаридаги аёллардан жозибадорликда ортда қолмаслик учун ўзларини турли хил мақомда пардозлашади.

Статистик маълумотларга кўра, Ғарбда оилавий ажрашишларнинг сабабларидан бири аёлларнинг номуносиб кийиниши ва уларнинг ахлоқсизлигидир.

Буюк Ислом мутафаккири устоз Муртазо Мутаҳҳарий ёзадилар:

«Шак-шубҳасиз, оилавий муносабатларнинг мустаҳкамланишига сабаб бўладиган эр-хотин ўртасидаги алоқаларни самимийлаштирувчи ҳар қандай восита оила қўрғонини асраш учун хизмат қилади. Оилавий ҳаётда шариат қонунлари ҳудудидан тажовуз қилмайдиган даражадаги жинсий ва маҳрамона муносабатлар эр-хотин ўртасидаги самимий муносабатларни мустаҳкамлаб, уларни бир-бирларига янада кўпроқ кўнгил қўйишларига сабаб бўлади».

Демак, бу қисқа мақоланинг хулосасида шуни таъкидламоқ лозимки, аёллар ва хотин-қизлар ўзларини номаҳрам эркаклардан ёпиб, рўмол боғлашлари жамият ва оила саломатлиги ҳамда мустаҳкамлигининг гарови бўлиб, бутун борлиқни, жумладан инсонни яратган Тангри таоло инсоннинг ҳидоят топиши учун йўллаган ҳикматли китоби – Қуръони Каримда бу муҳим масалага чуқур эътибор қаратиб, барча муслималарга номаҳрамдан ёпиниб рўмол ўрашларини буюрган. Холиқимиз бўлмиш Аллоҳ таборака ва таолонинг ушбу кўрсатмаси фақат инсонлар бу дунёда бахт-саодатли яшашлари ҳамда охиратда улкан ажр-мукофотларга етишишлари учунгина баён қилинган.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.