Home / Долзарб мавзулар / Олимлар ҳаёти ва ижоди / Cамарқанддаги Хожа Аҳрор Валий зиёратгоҳи

Cамарқанддаги Хожа Аҳрор Валий зиёратгоҳи

Picture20Хожа Ахрор Валий ўз даврида 25-30 йил мобайнида Марказий Осиёдаги халқларни бирлаштириш, сиёсатчиларнинг бошини қовуштириш орқали ҳар хил тўқнашувларнинг олдини олиш учун бор куч – ғайратини сарфлаган, унинг юксак обрў – эътиборини бунда ҳал қилувчи аҳамият касб этган. «Шайхлар – шайхи» деб ном олган бу улуғ зотнинг гапини бирор ҳукумдор, ҳоким, шоҳдоза икки қилмаган. Нега деганда, халқ уни бошига кўтарган. Биз ҳам бундай азиз аждодларимизни бошимизга кўтаришга тайёрмиз, дейдилар мўҳтарам Юртбошимиз. XV асрнинг машҳур дин пешвоси, йирик жамоат ва сиёсат арбоби Хожа Аҳрор Валий (Хожа Насриддин Убайдуллоҳ ибн Маҳмуд Шоший) ҳижрий қамарийнинг 806 – йили, муборак Рамазон ойида, яъни 1404 – милоддий йилининг март ойида Тошкентда туғилган. У кишининг оталари Хожи Маҳмуднинг аждоди Муҳаммад Номий Бағдодий X асрда яшаган, Шошнинг машҳур умоларидан бўлмиш Абу Бакр Муҳаммад Қаффол Шошийнинг шуҳратини эшитиб, Бағдоддан Тошкентга келиб ундан сабоқ олади ва шу ерда қолади.

Хожи Убайдуллоҳнинг болалик ва ёшлик даври Тошкентда ўтган. 1427 – йилда 23-24 ёшларида у кишининг тоғаси Ҳожи Иброҳим билан Самарқандга келгач, Ҳожи Мавлоно Қудбиддин Садр мадрасасида ўқий бошлайди.

1428 – йил Хожа Убайдуллоҳ Ҳиротга бориб шайх Баҳруддин Умардан нақшбандия тариқати бўйича кўпгина сабоқ олади. 1432 – 1433 йилларда Чағониён (ҳозирги Сурхандарё ва Қашқадарё) вилоятининг Хулғуту минтақасида яшовчи Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг шогирди бўлмиш Мавлоно Яъқуб Чархий ҳузурига келади. Ундан Нақшбандия тариқати асосларини ўрганади ҳамда унинг «Рисолаи Унсия» номли китобини мутоала қилади. Хожа Убайдуллоҳ Мавлоно Яъқуб сиймосида маънавий пирини кўриб, уни муршид сифатида тан олади. Унинг оқ йўл тилагига мушарраф бўлиб, Тошкентга қайтади ва деҳкончилик билан шуғулланади.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур «Бобурнома» асарида «кўп фуқаролар у кишининг паноҳига кириб, жабр-зулумдан озод бўлганлар» деб ёзилган. Хожи Убайдуллоҳ ўз ерларидан келадиган даромадни эса халқ бошига солинган ортиқча солиқларни тўлашга, мадраса, масжид, хонақо ва бошқа қурилишларга сарф қилардилар. Масалан, Умар Шайх Мирзо Шош аҳолисидан солиқ талаб қилганда, Хожа Убайдуллоҳ 250 минг динор солиқнинг ҳаммасини ўзлари тўлаб, яна қўшимча 70 минг динор бериб қўйган эканлар.

Хожа Аҳрор 895 – ҳижрий қамарий йилининг Ражаб ойида, 1490 – йили феврал ойининг 21 – кунида Камонгаронда оламдан кўз юмдилар. Унинг табаррук жасади Cамарқанднинг Хожа Кавши маҳалласи мозорига (ҳозирги Хожа Аҳрор мозорига) дафн этилди. Қабри устида хотира лавҳаси ёзиб қўйилиб, кейинчалик бу мозорда унинг яқинлари, шогирдлари ҳам дафн этилади.

1630 ва 1635 – йилларда Бухоро хони Имонқулихоннинг вазири Нодир Девонбеги Хожа Аҳрор Валий мақбараси қошида «Нодир Девонбеги» мадрасасини қурдирган.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, маънавий қадриятларни, жумладан миллий – диний қадриятларни тиклаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири қилиб белгиланди. Шу боис, Имом ал – Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий сингари бутун умрини имон ва эътиқод, илму фан, маърифат ва диёнат йўлида бахшида этган бобокалонларимизнинг илмий-маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш ҳамда уларнинг руҳларини шод этиш ва қадамжоларини ободонлаштиришга катта эътибор берила бошлади.

Юртбошимизнинг саъй-харакатлари ва ташаббуслари билан 2004 – йили 25 – март куни ушбу мажмуа меъморчилик тарихида ўта қисқа муддат; 6 ой давомида қуриб битказилди. Бугун ушбу мажмуа, аввалам бор, зиёратгоҳ, муқаддас қадамжо, қолаверса, кундалик жума ва ҳайит намозлари ўқиладиган жой вазифасини ўтаб келмоқда. Бу ерда ҳадис илмини ўрганиш билан биргаликда, халқаро илмий – амалий анжумалар ва турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Share

Check Also

Саидризо Ализода (1887-1945)

Саидризо Ализода 1887 – йил, 15 – февралда Самарқандда таваллуд топган. Отаси ҳожи мир Махсум …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.