Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Али халифаликка ҳаммадан кўра лойиқроқ эмасмиди?

Али халифаликка ҳаммадан кўра лойиқроқ эмасмиди?

images1297532140Фараз қилайлик Пайғамбаримиз ўзларидан кейин ҳеч кимни халифа этиб тайинламаганлар, у ҳолда уммат раҳбар танлаши учун илм ва тақвода мартабаси ҳаммадан юқорироқ бўлган инсонни четлаб ўтиши тўғри иш ҳисобланадими?! Уламоларнинг аксарияти ҳатто аҳли суннатдан бўлганлари ҳам имом Алини бутун саҳобалар ўртасида Ислом аҳкомларини билишда энг доно ва билимдон деб эътироф этишади.

Аҳли суннат уламолари бу ҳақида Пайғамбаримизнинг аёллари Оишадан қуйидагича ривоят қилганлар:

کَثْرةُ مُرَافَقَتِهِ للرسول صلَّي الله عليه وآله وسلَّم، و سُکْنَاهُ مَعَه، زِوَاجُه مِنَ ابْنَتِهِ فاطمةَ إِلَي جَانِبِ مَا حَبَاهُ اللهُ مِنَ الْفِطْرَةِ السَّلِيمَةِ… کُلُّ ذلک أَوْرَثَهُ الْعِلْمَ الْغَزِيرَ؛ حَتَّي قَالَتْ عَائِشَةO: «أَمَا إِنَّهُ لأَعْلَمُ النَّاسِ بالسُّنَّةِ في زمنٍ کان الصَّحَاب مُتَوَافِرِينَ».

Аллоҳ таоло Алига ато этган покиза ва тўғри фитрат (табиат)дан ташқари, Али доимо Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ёнларида бўлиб ул зот билан биргаликда ҳаёт кечиришлари ва ул ҳазратнинг қизлари Фотимага уйланишлари… буларнинг ҳаммаси имом Али кўп илмлар вориси бўлишига сабаб бўлди. Шу боис, Оиша ул зот ҳақида шундай дерди: «Огоҳ бўлингиз, шубҳасиз, Али бутун саҳобалар мавжуд бўлган замонда Расулуллоҳ(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) суннатларига ҳаммадан кўра огоҳдир».[1]

Ул зотдан қолган илмий ҳадислар ва тарихий воқеаларнинг гувоҳлигига биноан, Али (алайҳис салом) илм-маърифатда ҳаммадан кўра афзал эди ва қачонки, уммат турли хил илмий муаммоларга дуч келиб қолсалар, ул ҳазрат ҳал қилиб берар эдилар.[2] Алининг шижоати, тақвоси, зоҳидлиги (дунёга рағбатсизлиги) уни бошқалардан ажратиб турувчи сифатларидан ҳисобланарди. Шунинг учун уммат ўзига халифа танлаб олиши керак бўлган тақдирда ҳам Алини танлаш зарур бўлар эди.

Аҳли суннатнинг йирик илоҳиётчи олими бўлмиш Қози Азудуддин Ижий бу ҳақида шундай дейди:

الجُمْهُور عَلَي أَنَّ أهْلَ الإِمامة و مُسْتَحِقَّهَا مَنْ هُوَ عَالِمٌ مجتهدٌ فِي الأُصُولِ وَ الْفُرُوعِ لِيَقُومَ بِأُمُورِ الدِّينِ مُتَمَکِّناً مِنْ إقامةِ الْحُحَجِ وَ حَلِّ الشُّبَهِ فِي الْعَقَائِدِ الدِّينِيَّةِ.

Умум илоҳиётчи олимларнинг шартига биноан, Ислом умматига раҳбарлик қиладиган ва пешволикка лойиқ бўлган шахс диннинг асоси ва унинг аҳкомини мукаммал билган олим ва мужтаҳид бўлмоғи лозим. Токи, дин кўрсатган йўл-йўриқларни тўлақонли бажариб, уларни турли хил далил ва ҳужжатлар билан исботлай олишга қодир ва диний эътиқотда пайдо бўлган ҳар-хил шубҳаларга жавоб бериб уларни еча оладиган бўлсин.[3]

Абу Бакр халифаликни эгаллагандан сўнг мусулмонларга хитоб қилиб шундай дерди:

«إِعْلَمُوا أيُّهَا النَّاسُ أَنِّي لَمْ أجْعَلْ لِهَذَا الْمَكَانِ أنْ أَكُونَ خَيْرَكُمْ، وَ لَوَدَدْتُ أَنَّ بَعْضَكُمْ كَفَانِيهِ».

Эй инсонлар! Билингизки, мен сизларнинг энг яхшингиз бўлганим учун, ушбу ўринни эгаллаб олганим йўқ. Сизларнинг айримларингиз хилофат мансабини ўз зиммасига олишини истардим.[4]

Буюк таричи олими Яъқубий Абу Бакрнинг қилган эътирофи хусусида шундай ёзади:

«إنِّي وُلِيْتُ عَلَيْکُمْ و لَسْتُ بِخَيْرِکُمْ».

Шубҳасиз, сизларнинг устингиздан ҳукмдор бўлдим, ҳолбуки, мен сизларнинг энг яхшингиз эмасман.[5]

Абу Бакр бошқа бир жойда ўзининг халифалик мансабига нолойиқ эканини эътироф этиб шундай дейди:

«أَقِيلُونِي فَلَسْتُ بِخَيْرِکُمْ».

Мени хилофат мансабидан четлаштирингиз, зероки, мен сизларнинг энг яхшингиз эмасман.[6]

Ҳолбуки, юқорида айтиб ўтганиздек, Ислом умматининг пешвоси ҳаммадан афзал ва устун ва Ислом дини кўрсатган йўл-йўриқни ва унинг таълимотларини ҳаммадан яхши биладиган шахс бўлмоғи лозим. Акс ҳолда Аллоҳга ва Унинг Расулига ва мусулмонлар жамиятига хиёнат қилган ҳисобланади.

Бу ҳақида эътиборингизни Ислом умматининг донишманди бўлмиш Ибн Аббоснинг сўзига жалб этамиз:

مَنْ وَلَّي وَلياً مِنَ المُسلِمِينَ شَيْئاً مِنْ أُمُورِ المُسلِمِينَ و هو يَعْلَمُ أَنَّ فِي الْمُسلِمِينَ مَنْ هُوَ خَيْرٌ لِلْمُسلِمِينَ مِنهُ، و أَعلَمُ بِکِتِابِ اللهِ و سُنَّةِ رَسُولِهِ صلَّي الله عليه وآله وسلَّم ، فَقَدْ خَانَ اللهَ و رَسُولَهُ و خَانَ جَمَاعَةَ المُسلِمِينَ.

Кимки, мусулмонлар орасида ўзидан ҳам яхшироқ ва Аллоҳнинг китобини ва Унинг Расулининг суннатини чуқурроқ биладиган шахс борлигини била туриб, мусулмонларнинг пешвоси ва йўлбошчи бўлиб, уларнинг устидан ҳукмдорлик қилса, шубҳасиз, Аллоҳга ва Унинг Расулига ва мусулмонлар жамоасига хиёнат қилибди.[7]

Кимда ким Аллоҳнинг йўлини тутишда имом Алига эргашиб, ул зотни ўзи учун валий ва пешво қилиб олса, ҳидоят йўлини топгани шубҳасиздир. Аҳли суннатнинг буюк муфассир ва илоҳиётчи олими бўлмиш Аллома Фахриддин Ар-Розий бу ҳақида шундай дейди:

مَنِ اقْتَدَی فِي دِينِهِ بِعَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ فَقَدِ اهْتَدَی، و الدَّليلُ عَلَيْهِ قَوْلُهُ صلَّي الله عليه وآله وسلَّم : اللَّهمَّ أَدِرِ الْحَقَّ مع عليٍّ حيثُ دارَ

Кимки, динида Али ибн Аби Толибга эргашса, муҳаққақ ҳидоят топибди. Бунга далил Расулуллоҳнинг ушбу сўзларидир: «Эй Аллоҳим, Али қаерда бўлса, ҳақни ҳам унинг гирд-теварагида қилиб қўйгин».[8]

Мақоланинг кўрсатгичлари:

[1]. Имом Алининг ушбу фазилатини ўз китобида нақл қилган аҳли суннат уламолари қуйидагилардан иборат:

  1. Исмоил ибн Иброҳим Ал-Бухорий, «Ат-тарихул кабийр», 2-жилд, 255-бет.
  2. Ал-Муваффиқ ибн Аҳмад Ал-Хоразмий, «Ал-маноқиб», 7-фасл, 84-рақам, 91-бет.
  3. Абу Зайд Ас-Саъолибий Ал-Моликий, «Тафсиру Саъалибий ал-мусаммаа бил жавааҳирил ҳисаан фий тафсийрил Қуръон», 1-ж, 52-б.
  4. Ибн Абдул Барр Ал-Қуртубий, «Ал-истийъоб фий маърифатил асҳоб», 3-ж, 1104-б, дорул жайл нашрида, аммо дорул кутубил илмийяҳ нашрида эса 3-ж, 206-бет.

[2]. Қўлингиздаги китобнинг охирги мавзусида бу ҳақида намуналар келтирилган.

[3]. Қози Азудуддин Ижий, «Шарҳул маваақиф», 8-ж, Ал-марсадур робиъ фил-имаамаҳ, Ал-мақсадус сааний, 380 ва 381-бетлар.

[4]. Ибн Қутайбаҳ, Ад-Дийнаварий, «Ал-имомату вас-сиёсаҳ», 1-ж, 16-бет.

[5]. Яъқубий, Тарихул Яъқубий, 2-ж, Айёми Аби Бакр, 12-б.

[6]. Ибн Абил Ҳадид, «Шарҳи наҳжул балоға», 1-жилд, 169-бет.

[7]. Мазкур сўзнинг манбаи:

  1. Ал-Муттақил Ҳиндий, «Канзул уммол», 16-ж, 44035- ҳадис, 88 ва 89-бетлар.
  2. Ибн Асокир, «Тариху мадинати Дамашқ», 53- жилд, 256- бет, 6452-Муҳаммад Шаҳрёр Ан-Нисобурийнинг таржимаи ҳолида келтирилган.

[8]. Мазкур сўзнинг манбаи:

Фахри Розий, «Ат-тафсирул Кабийр ва мафаатийҳул ғайб», 1-ж, Фотиҳа сурасидан олинадиган фиқҳий масалалар баёнида 9-масала, 5-ҳужжат, 210-б.

  1. Фахри Розий, Ал-маҳсул фий илми усулил фиқҳ, 4-ж, 4-масала, 1452-б.
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.