Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Ижмо ва шўро асосида халифа тайин этиш жоизми ва бу услуб билан тайинланган халифа Ислом умматининг раҳбари ва йўлбошчиси бўла оладими?

Ижмо ва шўро асосида халифа тайин этиш жоизми ва бу услуб билан тайинланган халифа Ислом умматининг раҳбари ва йўлбошчиси бўла оладими?

43e6315ceФараз қилайлик пайғамбаримиз хилофат масаласи хусусида сўз очмай, умматнинг ўзига ҳавола қилдилар ва мусулмонлар ижмо йўли билан халифа танлашлари керак бўлиб қолди. Лекин шундай бўлган тақдирда ҳам биринчи халифанинг сайланишида мусулмонлар ижмосига мувофиқ иш кўрилмади. Фақат Мадинада ҳозир бўлган бир гуруҳ саҳобаларгина бу «сайловда» қатнашишди, холос ва бошқа шаҳардаги мусулмонлар бу ишга қатнашмадилар. Бошқа шаҳарлар у ерда турсин, ҳатто Мадинада бўлган имом Али бошчилигидаги Аммор ибн Ёсир, Абу Зар Ғифорий, Салмони Форсий ва Миқдод ибн Асвад (разияллоҳу анҳум) каби бир гуруҳ буюк саҳобалар ва Ҳошим авлодлари бу сайловга қатнашмай, Абу Бакр халифалигига қаршилик кўрсатганлар.

Имом Али ва ул зотнинг ёру оғаинилари бўлган саҳобалар иштирок этмаган ижмо ва сайлов Аллоҳнинг лаънатига учраши шубҳасиздир. Аҳли суннатнинг буюк мутафаккири ва донишманд фақиҳи бўлмиш Ибн Ҳазм бу борада шундай дейди:

ولَعْنةُ اللهِ عَلَي کُلِّ اجْماعٍ يَخْرُجُ عَنْه عَلِيُّ بْنُ أبِي طَالبٍ و مَنْ بِحَضْرَتِهِ مِنَ الصَّحَابة.

Али ибн Аби Толиб ва унинг ёру биродари бўлган саҳобалар унда иштирок этмай, ундан чиқиб кетган ижмога Аллоҳнинг лаънати бўлсин.[1]

Шундай экан, қандай қилиб бундай сайловни мусулмонлар ижмоси[2] деб айта оламиз? Агар сайлов йўли билан халифа ва раҳбар танлаш тўғри иш бўладиган бўлса, нега биринчи халифа ўзидан кейинги халифани тайинлаш учун бу услубдан фойдаланмай, ўзи хоҳлаган шахсни мусулмонларга халифа ва йўлбошчи этиб тайинлади?! Агар бир шахснинг истак ва хоҳиши халифани тайинлаш учун кифоя қиладиган бўлса, сарвари олам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) нинг истаклари ҳаммадан кўра юқори ва устун эмасмиди?

Бундан ташқари, иккинчи халифа Умар бин Хаттоб учинчи халифани танлашда на биринчи халифанинг йўлини тутди ва на ўзи сайланган йўлдан фойдаланди, балки, олти кишилик шўро (кенгаш) тузишни ихтиёр қилди? Агар шўро йўли билан халифа танлаш тўғри бўлса, нима учун бу шўро фақат олти кишидан иборат бўлиши керак? Бу саволлар тарихни ўқийдиган ҳар бир одам учун жумбоқлидир. Бу саволларнинг жавобсиз қолганлиги эса имомни тайинлаш умматнинг қўлидан келмаслигини англатади.

Мақоланинг кўрсатгичлари:

[1]. Ибн Ҳазм, »Ал-муҳалло шарҳул мужалло«, Миср нашрида 9-ж, китобул васоё, 1767-масала, 345-б, Ливанда чоп этилган янги нашрда эса 10-ж, китобул васоё, 1770-масала, 220-б.

[2]. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Ислом умматининг ижмоси деганда, «уларнинг бирлашган ҳолда якдиллик билан қилган қарорлари», назарда тутилади.

Share

Check Also

Ҳазрат Али (а.с) барча Бомдод намозларини жанобат ғусли билан ўқиганларми?

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Кўп ўринларда ҳазрат Али (алайҳис салом) Бомдод намозларининг ҳаммасини жанобат ғусли билан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.