Home / Қурони Карим / Қуръоний сабоқлар / Қуръонда ҳижоб ва ўраниш масаласи (4)

Қуръонда ҳижоб ва ўраниш масаласи (4)

images12365Ҳижоб кийишнинг сабаб ва ҳикматлари

Шак-шубҳасиз, айримлар биз яшаётган даврни жинсий озодлик ва яланғочлик асри деб номлаган ҳамда Ғарб маданиятига тобе бўлган шахслар хотин-қизларнинг очиқ-сочиқ юришларини озодликнинг бир тури деб билганлар. Бундайларнинг фикрича, ҳижоб ва ўраниш борасида сўз юритиш ноўрин бўлиб, бу ҳолат ўтган замонларга тааллуқлидек кўринади. Бироқ ушбу қайд-шартсиз очиқ-сочиқликдан юзага келган бузғунлик ва муаммолар сабабли ҳижоб кийиш хусусидаги суҳбатларни тинглайдиганлар сони кўпаймоқда.

Бу ўринда диққатга сазовор масала шуки, жинсий алоқадан ташқари кўриш, эшитиш ва тегиш йўллари билан аёллардан фойдаланиш ҳамма эркакларга мумкин бўлиши керакми? Ёки бундай фойдаланишларнинг барчаси уларнинг эрларига хосми? Бошқа таъбир билан айтганда, аёллар баданларини ҳаммага кўрсатиб, эркакларнинг нопок ҳою ҳаваслари-ю, уларнинг шаҳватларини қўзғаш бўйича бепоён мусобақа ва кимўзар ишига киришиб кетишлари керакми? Ёки бу ҳолат жамият муҳитидан буткул четга сурилиб, эр-хотинлик муносабатига чекланиб қолиши керакми?!

Ислом дини иккинчи ҳолатни, аёллар ўзларини ва бутун чиройларини фақат эрларига кўрсатишлари кераклигини ва ўзларини жамиятга чиққанда, ёпиб юришлари зарурлигини қабул қилгани учун ҳижоб кийишни мусулмон аёлларига фарз қилган. Ҳолбуки, ҳою ҳавасга берилган ғарбликлар ва Ғарбга тобе бўлганлар биринчи ҳолатни қабул қилиб, аёлларнинг хилма-хил ва ярим яланғоч ҳолатда ҳамманинг кўз олдида намоён бўлишларини хоҳлайдилар. Ислом таълимотига кўра, барча турдаги лаззатланишлар, хоҳ кўз билан кўриш, қулоқ билан эшитиш ва қўл билан тегиш бўлсин ёки жинсий алоқа бўлсин, эрларга хос бўлиб, бундан бошқача бўлган тақдирда гуноҳ ҳисобланади ва жамиятнинг булғанишига олиб келади. Ҳижоб хусусидаги ояти кариманинг ушбу жумласида айтганимизга ёрқин ишора қилинган:

ذَٰلِكَ أَزْكَيٰ لَهُمْ «Ана шу (нигоҳни тийиш) улар учун покроқдир.»

  1. Демак, ҳижоб кийишнинг биринчи ҳикмати инсонлар нафсининг поклигини муҳофаза этиш бўлиб, ушбу ҳикмат эркаклардан нигоҳларини тийишлари ва аёллардан эса баданларини ёпишларини тақозо этади ва бу эса инсон руҳи ва жисмининг покиза бўлишига олиб келади. Зеро, аёлларнинг очиқ-сочиқ юриши безаниш ва нозу карашма билан бирга бўлгани сабаб эркаклар, айниқса ўспирин йигитларни доим қўзғалиш ҳолатида қўяди ва бундай ҳолат эса уларнинг асаблари бузилишига, асабий ҳаяжонланишларининг юзага келишига ва баъзан руҳий хасталикларга олиб келади. Инсоннинг асаб тизмаси қанчалик ҳаяжон босимига бардош бера олади? деб ўйлайсиз. Ҳамма психолог шифокорлар: доимий равишда давом этувчи ҳаяжон бемор бўлишга сабаб бўлади, деб айтмаганларми?!

Хусусан, инсондаги жинсий хоҳиш-истак энг кучли ва негизли ғариза (инстинкт) бўлганини, ушбу жинсий мойиллик тарих бўйлаб қонли тўқнашувлар ва хавфли жиноятларга олиб келганини ва барча муҳим ҳодиса-воқеаларда аёлларнинг роли ва таъсири бўлганини назарга олсак, хотин-қизларнинг очиқ-сочиқ ва ярим яланғоч ҳолда кўча-кўйда юришлари йигитлардаги жинсий ғариза (инстинкт)ни қўзғаб, унинг алангаланишига ва бунинг натижасида фожиали дардга олиб келмайдими?! Бундай ишни қандайига тўғри деб баҳолаш мумкин?!

Ислом дини мусулмон эркак ва аёлларнинг ором ҳолдаги руҳиятга, соғлом асабга ҳамда пок кўз ва қулоққа эга бўлишларини хоҳлайди ва бу эса ҳижоб кийишнинг ҳикматларидан биридир.

  1. Аниқ ва ҳужжатли кўрсаткичларнинг маълум қилишича, дунёда ярим яланғочлик кўпайиши билан ажрашиш ва оилаларнинг бузилиши кун сайин ортиб бормоқда. Негаки, кўз кўрган нарсасини эсда сақлаб, ўжар ҳою ҳаваслар эса қай йўл билан бўлса ҳам ўша нарсанинг ортидан боради. Шу тартибда ҳар бир аёлни кўриши билан унга юрак боғлайди ва бошқасини кўрганда, олдингисини унутиб янгисига кўнгил қўяди. Аммо аёллар ҳижоб кийган муҳитда юқорида айтилган муаммолар юзага келмай, эр-хотин бир-бирларига боғлиқлик ва самимийлик ҳис этадилар. Бироқ ярим яланғочлик шароитида аёлларнинг жинсий жозибадорлигидан ёвуз мақсадларда фойдаланиб уларни тарғибот воситасига айлантиришади. Бундай ҳолда аёлларнинг инсонийлик ўрни ва шарафи савол остида қолиб, Исломда муқаддас бўлган оила тузими ва эр-хотинлик алоқаси маъносиз бўлиб қолади. Шунда оилалар ўргимчакнинг уяси сингари тезда бузилиб кетади, гўдаклар ва ёш болалар қаровчисиз қолишади.

Шунга биноан, Исломда аёлларга ҳижоб кийиш фарз қилинганлигининг асосий сабабларидан бири уларнинг инсоний ўринларини сақлаш ва жамиятдаги мартабаларини юксалтиришдир. Зеро, аёл киши нафосат ва гўзаллиги билан аёл бўлишидан ташқари бир инсон бўлгани боис, унинг инсоний қадр-қиммати сақланиб қолиши лозим. Агар аёл киши чирой ва нафосати билан эракакларнинг кўз олдида намоён бўлсалар, уларни кўрган эркаклар бу аёллар эркак кишининг лаззатланиши учун яралган бир нарсадир деган фикрга борадилар. Бу ҳолда аёл кишининг илмий, ҳунарий истеъдоди каби инсоний хусусиятлари унинг жилваланиши остида йўққа чиқади. Шунда эркаклар уни шахсиятсиз бир кимса ўрнида кўриб, эркакларнинг жинсий эҳтиёжини қондирадиган ва тарғибот воситаси (масалан, иқтисодий мақсадларни амалга ошириш учун турли молларни тарғибот қилишда, кутиш залларининг жозибасини оширишда ва сайёҳларнинг назарини жалб этишда аёлларнинг жинсий жозибасидан фойдаланиш) сифатида қўлланадиган бир нарса деб унга қарайдилар. Бу эса аёллар учун улкан фожиадир.[1]

  1. Аёллар ҳижоб кийишининг ҳикматларидан бири уларнинг сиёсий, ижтимоий ва маданий тармоқларда фаол иштирок этишлари учун замин ва шароит яратишдир. Аёллар жамиятнинг яримини ташкил этувчи инсонлар сифатида ўзларидаги истеъдод, қобилият ва бунёдкорлик кучини ишга солиб, сиёсий, ижтимоий ва маданий тармоқларда фаолият кўрсатишга ҳақлидирлар. Бунинг учун эса аёллар ўзларининг аёликка хос бўлган нафосат ва чиройларини ҳижоб кийиб ўраниш билан беркитмоқлари лозимдир. Токи, уларнинг аёллик жинсига хос хусусиятлари ҳижоб остида беркиниб, касб этган ихтисос ва илм-фанда оширган малакалари асосида жамиятнинг турли тармоқларида фаолият кўрсата олсинлар. Бошқа таъбир билан айтганда, аёллар ҳижоб кийиш билан ўзларининг жинсий жозибаларини яширсалар, бунинг ўрнига фикр, зукколик, ташаббускорлик, бунёдкорлик ва илмий қобилият каби уларнинг инсоний хусусиятлари юзага чиқади. Демак, аёлларнинг сиёсий, ижтимоий ва маданий соҳаларда фаол иштирок этишлари учун ҳижоб кийиб нафосат ва чиройларини беркитишлари ва эркаклар билан аралашиб кетишдан сақланишлари керак бўлади.

Тарбия соҳаси олимларининг амалга оширган илмий тадқиқотига кўра, қиз ва ўғилларнинг аралаш ҳолда дарс ўқийдиган мактабларда ва экагу аёллар биргаликда ишлайдиган жойларда ахлоқий бузғунлик, ялқовлик, қолоқлик ва масъулиятсизлик ошкора кузатилган.

Бу борада пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай марҳамат қилганлар:

«باعدوا بین أنفاس الرِّجال والنِّساء فإنّه إذا کانت المعاینة واللِّقاء کان الداء الذی لادواء به»

«Эркаклар ва аёлларнинг ўртасини ажратинг. Зеро, агар улар ўртасида юзма-юз кўришиш ва учрашиш бўлса, жамият давоси бўлмаган дардга учрагай.»[2]

  1. Аёлларга ҳижоб кийиш вожиб қилинганининг ҳикматларидан бири эркаклар ва аёллар ўртасидаги табиий жозибани мувозанатга келтиришдир. Яратилиш қонунига асосан экак ва аёл ўртасида табиий жозиба мавжуд бўлиб, ушбу жозиба бу иккала жинснинг оила қуриб бахт-саодатли яшашлари учун зарурдир. Аммо бу табиий жозибанинг меҳвари (барча нарсалар унинг атрофида ҳаракатланувчи бир ўқ, ўзак) аёл киши бўлиб, ояти карималарда эркак ва аёл ўртасидаги осойишталикни сақлашда аёл киши биринчи ўринда кўрилган.

Психологида қўлга киритилган маълумотларга кўра, аёл киши табиий жозибанинг жилваси бўлиб, эркак кишини ўз тарафига тортади. Эркак кишини тузоққа илинтирадиган нарса унинг нигоҳи ва қараши бўлгани учун Нур сурасида дастлаб уларга нигоҳларини тийишлари буюрилган ва кейин эса аёлларга нигоҳларини тийишлари ҳамда нафосат ва чиройларини ҳижоб кийиб ўраниш билан яширишга буюрилган. Токи, эркаклар ва аёллар ўртасидаги табиий жозиба мувозанатга келтирилиб, ҳаддан ошиш ва ахлоқий бузуқликларнинг олди олинсин.

Шунинг учун, аёлларнинг ҳижоб кийиб ўраниши ушбу табиий жозибанинг мувозанатга келишига сабаб бўлади ва бу илоҳий неъматнинг ўз йўлида қарор топишига олиб келади. Бошқа таъбир билан айтганда, аёл кишининг ўзини безаш ва гўзалликни ёқтириш ҳиссиёти, унинг ташқи чирой ва нафосати ва табиий жозибаси фақатгина ўзининг умр йўлдошига чекланиб қолиши зарур. Зеро, аёлларнинг мазкур хусусиятлари инсонлар орасида ошкор этилганда фисқ-фасод тарқатувчи бўлса, ўз оиласига чекланганда эса ижобий таъсир кўрсатади ва оила пойдеворининг мустаҳкамланишига сабаб бўлади.[3]

  1. Аёлларга ҳижоб кийишнинг яна бир сабабларидан бири жамиятнинг руҳий саломатлигини таъминлашдир. Жамият уч унсурдан; инсонлар, ижтимоий тузум ва бу иккаласининг ўртасидаги алоқалардан ташкил топган бўлиб, инсонлар ўртасидаги алоқалар жамиятнинг энг муҳим масалаларидан саналади. Инсонлар икки гуруҳдан; мувофиқ жинслар ва мухолиф жинслар ташкил топган бўлиб, ҳар бир гуруҳдаги жинс ўзига хос хусусиятларга эгадир. Эркаклар билан эркаклар ва аёллар билан аёллар ўртасидаги алоқа осонроқ қонун-қоидаларга бўйин сунади. Зероки, мувофиқ жинслар ўртасидаги алоқаларда хатар озроқ бўлади. Аммо мухолиф жинслар ўртасидаги алоқалар эса мураккаброқ шаклда бўлади. Шунга биноан, иккинчи турдаги алоқалар учун махсус қонун-қоидалар қабул қилинган, токи ушбу алоқалардаги хавф-хатарлар миқдори озайсин.

Аёлларнинг ҳижоб кийиб ўраниши бутун алоқалар тизимида жамиятнинг руҳан соғломлигини кафолатлайди. Шунга биноан, шахс ва жамиятнинг руҳий осойишталигини таъминлаш учун Аллоҳ таоло томонидан чиқарилган қонун-қоидаларга бўйин сунмоқ лозим. Шубҳасиз, жамиятда фисқ-фасод ва бузуқликнинг кен ёйилиши ва нопок болалар сонининг кўпайиши ҳам ҳижобсиз ҳолда очиқ-сочиқ юришнинг энг дардли оқибатларидандир. Ушбу икки омил, яъни фисқ-фасод ва нопок болалар жамиятда содир этиладиган турли жиноятларнинг негизи эканлигини назарга олсак, ҳижоб кийишнинг жамиятда нақадар улкан аҳамиятга эга экани маълум бўлади.

Бунга мисол ўлароқ, Англияда ҳар йили кўрсатиладиган кўрсатгичга кўра, беш юз минг нопок бола туғилади. Англия олимлари бу борада давлат ходимларига хатар эълон қилганлар, бу эса ахлоқий ва диний нуқтаи назардан эмас, балки нопок болалар жамиятнинг хавфсизлигига туғдирган хатарлар учун ҳамда кўплаб жиноий ишларда бундай болаларнинг қўли борлиги сабабли бўлган. Бундан маълум бўладики, ҳатто дин ва унинг кўрсатмаларига ишонмайдиганлар учун ҳам фасод ва бузғунликнинг жамиятда тарқалиши фожиали ҳолат ҳисобланади. Айтилганларга биноан, жамиятда жинсий бузуқликни кенг ёядиган ҳар қандай омил жамият хавфсизлигига таҳдид саналади ва унинг оқибати қандай бўлганда ҳам зарарлидир. Бундай ёмон оқибатларнинг олдини олиш учун бутун борлиқни яратган ҳикматли зот бўлмиш Аллоҳ таоло тарафидан ҳижоб кийиш аёлларга фарз қилинган.

Фойдаланилган адабиётлар:

[1]. Жаводий Омулий, Абдуллоҳ, Аёл жамол ва жалол кўзгусида, 38 – бет, Исро нашриёти.

[2]. Ал-Ажалоний, Исмоил бин Муҳаммад, Кашфул хифаа ва музийлул албаас, 3 – жилд, 304 – бет, Байрут, Дорул кутубил илмийя нашриёти, иккинчи нашр, 1408 – ҳижрий-қамарий йили.

[3]. Таййиби, Ноҳид, Иффатлиликнинг хушбўйлиги, 155 ва 156 – бетлар, Жомиат Аз-Заҳро нашриёти, биринчи нашр.

Share

Check Also

Пардоз-андознинг энг моҳир устаси

Бисмиллаҳир Роҳмонир Роҳим Дунёдаги энг моҳир пардоз устаси ким эканлигини ва унинг ишxонаси қаерда эканлигини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.