Home / Аҳли-Байт / Имом Ҳасан (а.с) / Имом Ҳасан Мужтабо (а.с) нега урушдан кўра, сулҳни афзал кўрдилар?

Имом Ҳасан Мужтабо (а.с) нега урушдан кўра, сулҳни афзал кўрдилар?

images123546-9Имом Ҳасан Мужтабо (алайҳис салом) нега урушдан кўра, сулҳни афзал кўрдилар? Ҳукумат ўз ҳақлари бўла туриб, ўз ҳақларидан нега воз кечдилар?

Имом Ҳасан Мужтабо (алайҳис салом)нинг ёрқин ҳаётлари ислом тарихининг таҳликали воқеа-ҳодисаларга тўлган даврда кечди. Ул ҳазрат бор-йўғи 48 йил умр кўрган бўлсалар-да, аммо ушбу қисқа умрлари мобайнида ҳақни инкор этиб, ботилга эргашганларга қарши курашиб яшадилар.

Имом Ҳасан Мужтабо (алайҳис салом) падари бузрукворлари имом Али (алайҳис салом) шаҳодатларидан кейин умматни ҳидоят қилиш вазифасини зиммаларига олиб, қисқа муддатга бўлса-да, ислом ҳукуматининг раҳбари бўлдилар. Ул ҳазрат мусулмонларнинг майл-рағбати ва байъати билан халифаликка сайландилар. Аммо Шом диёрининг ҳокими Муовия бу ишга қарши чиқди. Бу қарама-қаршиликлар урушгача етиб борди. Имом Ҳасан Мужтабо (алайҳис салом) ҳам урушиш мақсадида қўшин тўпладилар. Аммо ислом жамиятининг ўша пайтдаги сиёсий вазияти сабр-тоқатли бўлишни талаб қиларди. Аллоҳнинг Расули Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) тарбияларини олган имом Ҳасан Мужтабо (алайҳис салом) урушдан кўра, тинчлик ва сулҳни афзал деб билдилар. Муовия сулҳ тузиш таклифини илгари сурганида, ул ҳазрат қабул қилдилар.

Шуни ҳам қайд этиш жоизким, ислом шариатида душманга қарши жиҳод қилиш улуғ амал ҳисобланади. Аммо жанг ва жиҳод кечиктириб бўлмас зарурат вужудга келган чоғи вожиб бўлади.

Ҳамма илоҳий пайғамбарлар зулм-ситам қилгувчиларни орадан йўқотгач, жамиятда осойишта муҳит яратиш фикрида бўлганлар. Зеро, самовий динларнинг асосий мақсади кишиларнинг бахт-саодатидир. Саодатли ҳаётга эса, тинч-тотув яшаган чоғи эришиш мумкин. Имом Ҳасан Мужтабо (алайҳис салом) ҳам нубувват ва имоматнинг ҳақиқий муҳофазачиси сифатида улуғвор боболари Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва адолат пешвоси бўлган падари бузрукворлари ҳазрат Али (алайҳис салом)нинг эзгу ишларини давом эттириш борасида ўйлардилар ва ўз ҳақларини ундириб олиш учун Муовия ибн Абу Суфён билан урушиш эса кўзланган юксак мақсадга зид бўлиб, ислом динининг буткул ўртадан кўтарилишига олиб келарди. Зеро, жиҳод қилишга етарли ҳарбий кучлар зарур бўлиб, бундай кучлар имом Ҳасан Мужтабо (алайҳис салом)да мавжуд эмас эди. Чунки, Муовиянинг макр-ҳийласи оқибати Имом ҳазратларининг ҳарбий қўшинлари бўшаб қолган эди.

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.