Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Ахборот воситаларида Ислом Инқилоби Раҳбарининг иккинчи мактубига билдирилган фикр-мулоҳазалар

Ахборот воситаларида Ислом Инқилоби Раҳбарининг иккинчи мактубига билдирилган фикр-мулоҳазалар

179Ислом Инқилоби Раҳбари Ғарб дунёсининг асосий муаммоларига муҳим ишоралари

Италиялик мусулмон ва «Соф Ислом» журналининг масъули Ислом Инқилоби Раҳбарининг Ғарб ёшларига йўлланган иккинчи мактубида Ғарб ва АҚШдаги асосий муаммоларига тўғри ишора қилинганлигини айтди.

Луиджи Аммор Де Мартино Эрон радиосининг италиян тилидаги хизмати билан қилган суҳбатида Ғарб жамиятларидаги асосий муаммо ҳаққоният, тинчлик, озодлик ва осойишталик ривожининг йўқлиги деб ҳисоблади ҳамда Ғарб ҳаётининг моддий соҳаларида илғор системалар ва технологияларга қай даражада олға ҳаракатланган бўлса, ахлоқий ва тарбиявий томондан шу даражада инқирозга юз тутганлигини айтди.

Де Мартинонинг сўзларига кўра, Ислом Инқилоби Раҳбарининг Ғарб ёшларига йўллаган иккинчи мактуби Ғарб дунёсида ҳоким бўлган инқирозли шароитда бир бурилиш нуқтаси кабидир. Зеро, ушбу мактуб Ғарбдаги муаммоларни ва айрим сиёсатчиларнинг макр-ҳийлаларини ойдинлаштирган ҳамда Ғарб ёшларининг бундай макр-ҳийлалардан огоҳ бўлишга чақиришда арзирли рол ўйнаган.

Ислом Инқилоби Раҳбари мактубида Ғарбнинг терроризмдаги роли фош этилди

Ислом Инқилоби Муаззам Раҳбарининг Ғарб ёшларига йўлланган иккинчи мактуби Ғарбнинг терроризмдаги ролини фош этди.

Мисрнинг ал-Эҳром газетаси ёзувчилари ва таҳлилчилари кенгашининг аъзоси ал-Ҳомий ал-Малижий ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаийнинг Ғарб ёшларига йўлланган иккинчи мактуби аҳамияти унинг замонавий тарихдаги ислом оламининг энг муҳим раҳбарларидан бири томонидан муносиб замонда ва ўз вақтида жаҳон аҳли Ғарб ўлкалари пойтахтларида террористик амалиётларнинг гувоҳи бўлганидан сўнг ёзилганлигини айтди.

Мазкур мисрлик ёзувчининг ёзишича, ушбу ҳужумлар ўзларини ёлғондан исломга нисбат берувчи кишилар томонидан амалга оширилган ва ислом бундай ишлардан йироқдир.

Ал-Малижийнинг таъкидлашича, Ислом Инқилоби Раҳбари мактубининг аҳамияти бу мактуб Ғарб етакчиларини расво этиб уларнинг ислом ниқоби остида амалга ошираётган терроризмдаги ролини фош этганлигидадир.

Ғарбнинг Ислом билан алоқаларидаги бўғиқлик фазосида Ислом Инқилоби Раҳбари мактубининг аҳамияти

Ливаннинг чуқур тадқиқотлар марказининг раиси Ислом Инқилоби Раҳбарининг Ғарб ёшларига йўлланган иккинчи мактубини «Ғарбнинг ислом билан алоқаларидаги бўғиқлик фазосида» аҳамиятли деб ҳисоблади.

Ливаннинг чуқур тадқиқотлар марказининг раиси Маҳмуд Ҳайдар сешанба куни Тасним ахборот агентлиги билан қилган суҳбатида Ислом Инқилоби Муаззам Раҳбари ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаийнинг Ғарб ёшларига йўлланган иккинчи мактуби Ғарбда исломга қарши бўғиқ ва сиқиқ фазо шаклланган бир шароитда эълон қилинганлигини баён этиб, бу мактуб Ғарбда ижобий синчковликларни қўзғаганлигини айтди.

Маҳмуд Ҳайдарнинг қўшимча қилишича, Ислом Инқилоби Муаззам Раҳбарининг мактуби Ғарбнинг ислом билан алоқалари фазоси жуда оғир ва кескин бўлган бир шароитда ёзилган. Чунки, такфирийлар Ғарб ўлкаларида ислом ниқоби остида содир этган амалиётлар Ғарбда исломнинг зўравон ва қўпол бир тимсоли шаклланишига сабаб бўлган.

Маҳмуд Ҳайдар ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаийни ислом оламининг буюк уламоларидан бири деб атади ва Ислом Инқилоби Муаззам Раҳбари ўз мактубида исломнинг ҳиқиқий чеҳрасини кўрсатиб, маданият, маънавият ва инсониятга тегишли масалалар ўзининг асосий йўналишига қайтишини истаганлигини ҳамда бу мактуб у кишининг Ғарб ёшларига ёзган илк мактуби эмаслигини айтди.

Англиянинг «Глобал Вийжен 2000» аналитика маркази Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг ғарблик ёшларга йўллаган иккинчи мактубининг муҳимлигини таъкидлади

Англиянинг «Глобал Вийжен 2000» аналитика маркази Ислом Инқилоби Муаззам Раҳбарининг Ғарб ўлкаларидаги ёшлар оммасига йўллаган иккинчи мактубининг аҳамиятли эканлигини таъкидлаш билан шундай айтди:

Терроризмга қарши курашда минтақадаги исломий мамлакатлар ўзаро бирлашишлари керак. Ирна ахборот агентлигининг хабарига кўра, «Глобал Вийжен 2000» аналитика маркази ўзининг баёнотида Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг терроризм юзасидан билдирган хавотирланишларини ижобий қаршилаб олганлигини қайд этиш билан қуйдагича таъкидлаб ўтган:

Ушбу мактуб икки муҳим масалани; биринчиси, мусулмонларнинг халқаро терроризм томонидан қурбон бўлишларини ва иккинчиси эса ИШИД террорчилик гуруҳининг Ғарб давлатлари томонидан қўллаб-қувватланаётганлигини ўз ичига қамраб олади.

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.