Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Ҳомиладор аёл даволаниши учун эркак шифокорга мурожаат қила оладими?

Ҳомиладор аёл даволаниши учун эркак шифокорга мурожаат қила оладими?

phoca_thumb_l_objects-nagsh-177Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

Жавоб: Барча мужтаҳидларнинг фатволарига кўра, ҳомиладор ёки ҳомиладор бўлмаган аёл даволаниш учун биринчи навбатда аёл шифокорга мурожаат қилмоғи шарт ва лозимдир. Бир шаҳарда аёлнинг даволаниши учун аёл шифокор бўла туриб, эркак шифокорга мурожаат қилиши жоиз эмас, ҳатто ўша эркак шифокорнинг мутахассислик даражаси аёл шифокорга қараганда, анча юқори бўлса ҳам. Албатта, ушбу ҳукм даволаниш пайти аёл кишининг баданига тегиниш ёки баданининг қарамоқ ҳаром бўлган қисмига қарашлик шифокор томонидан амалга ошадиган тақдирдагина ўз кучига эгадир. Акс ҳолда, яъни тегиниш ва қараш бўлмаган тақдирда, шариати исломия қонуни нуқтаи назаридан аёл киши эркак шифокорнинг олдига даволаниш учун бора олади.

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.