Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Баданга расм ёки татуировка чизиш қандай ҳукмга эга?

Баданга расм ёки татуировка чизиш қандай ҳукмга эга?

63072_858Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

Ушбу саволга жавоб беришдан олдин баданга расм ёки татуировка чизиш ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз. Айрим ранг ва бўёқ моддаларини тери остига махсус куйдириб ёзувчи мосламалар ёрдамида жойлаштириш терининг ранги ва ташқи кўринишининг ўзгаришига олиб келади ва бундай ишга «баданга расм ёки татуировка чизиш» дейилади.

Баданга расм ёки татуировка чизиш бир гуруҳ ёки фирқанинг эътиқоди ва дунёқарашини акс эттириши мумкин ёки бу амал гўзалликнинг бир тури ҳисобланиб, куча-кўйда ўзини кўрсатиш учун чизилиши мумкин.

Бу ерда шуни эслатиб ўтиш лозимки, баданга татуировка чиздириш турли касалликларга олиб келишининг эҳтимоли борлиги сабаб, агар бундай ишга қўл урилган тақдирда мутахассис шифокорнинг назорати остида ҳамда гигиена усулларига риоя қилган ҳолда амалга оширмоқ лозим. Агар баданга татуировка чиздириш санитария ва тиббий йўл-йўриқларни билмайдиган шахслар орқали амалга оширилса, у ҳолда турли юқумли тери касалликларига олиб келиши турган гап.

Энди эса ушбу масаланинг фиқҳий ҳукмини ҳам билиб олишимиз учун айрим мужтаҳидларнинг назарларини келтирамиз:

Бу борада Оятуллоҳ Макорим Шерозийдан қуйидагича сўралган:

Баданга расм ёки татуировка чизиш нима ҳукмга эга ва бу нарса вузу ё ғусл учун мушкул яратадими?

Жавоб: Ушбу амал инсон баданига катта зарар етказмайдиган бўлса ҳамда ахлоқий бузуқликка чорлайдиган расмлар чизилмаса, жоиз ва мумкиндир.

Бу борада Оятуллоҳ Макорим Шерозийдан бошқача тарзда ҳам сўралган:

Савол: Баданга расм ёки татуировка чизиш Ислом динида ҳаром қилинганми?

Жавоб: Ушбу амал ҳаром эмас. Аммо баданга ёмон, жирканч ва фасод тарқатувчи расмларни чизиш ёки вузусиз ва жанобат ҳолда қўл тегизиш мумкин бўлмаган исмларни баданга чизиш жоиз эмас.

Манба: http://makarem.ir/main.aspx?typeinfo=21&lid=0&gid=768&CatID=768

Оятуллоҳ Хоманаийдан бу ҳақда шундай сўралган:

Аёллар қошига расм ёки татуировка чизиши нима ҳукмга эга?

Бу ишнинг айби йўқ. Бироқ агар бу иш урф нуқтаи назаридан зийнат ва гўзаллик ҳисобланса, номаҳрам эркаклардан беркитиши лозим.

Умуман олганда, Оятуллоҳ Хоманаийнинг фатволарига биноан баданга расм ёки татуировка чиздириш ҳаром эмас ва татуировка чиздирганда терининг остида қоладиган изи сувнинг терига етишига тўқинлиқ қилмайди. Шунинг учун расм ёки татуировка чизиш билан вузу ва ғусл олиш саҳиҳ бўлади.

Манба: Оятуллоҳ Хоманаийнинг Рисолату ажвибату истифтоъот, 144 – савол.

Оятуллоҳ Систонийдан бу борада қуйидагича сўралган:

Савол: Аёллар қошига расм ёки татуировка чизиши гуноҳми ёки йўқми?

Жавоб: Аёлларга қош экиш вузу ва ғусл олиш учун жоиз эмас, лекин қош чиздириш ёки татуировка қилишнинг айби йўқдир.

Бошқа бир саволда шундай сўралган: Қўлга расм ёки татуировка чизиш вузу олиш учун монелик қиладими? Жавобингиз ижобий бўлса, лутфан бизга йўл кўрсатинг, нима қилиш керак?

Жавоб: Қўлга расм ёки татуировка чизиш вузу олиш учун монелик қилмайди ва бунинг айби йўқ.

Бошқа бир саволда Оятуллоҳ Систонийдан бу борада шундай сўралган: Аёллар қошига расм ёки татуировка чизиши нима ҳукмга эга?

Жавоб: Бунинг айби йўқ, бироқ агар бу иш аёллар учун зийнат ва гўзаллик ҳисобланса, номаҳрам эркаклардан ўзларини ёпишлари керак.

Яна бир саволда Оятуллоҳ Систонийдан бу борада шундай сўралган: Аёллар қошларига ёки лабларига татуировка чиздириши нима ҳукмга эга?

Жавоб: Бунинг айби йўқдир, бироқ агар бу иш аёллар учун зийнат ва гўзаллик ҳисобланса, номаҳрам эркаклардан ўзларини ёпишлари керак.

Манба: Оятуллоҳ Систонийнинг фатволари тўплами, 15152 – фатво.

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.