Home / Қурони Карим / Қуръон ва Аҳли-Байт / Аҳли-Байт мазҳаби ҳақ эканлигини бир дақиқа ичида Қуръоннинг уч ояти билан исботлаш

Аҳли-Байт мазҳаби ҳақ эканлигини бир дақиқа ичида Қуръоннинг уч ояти билан исботлаш

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ 

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) тириклик чоғларида шиа ва сунний йўқ эди. Ҳамманинг раҳбари Пайғамбар эдилар. Пайғамбаримиздан кейин биз шиалар фиқҳ ва аҳкомимизни ул зотнинг Аҳли-Байтларидан олдик ва Аҳли суннат эса бошқа тўрт олимдан; Абу Ҳанифа, имом Молик, имом Шофеий ва имом Аҳмад бин Ҳанбаллардан олишди.

Ҳали бир дақиқа тугамади!!

Биринчидан; биз шиалар фиқҳимизни Аҳли-Байтдан олганимиз учун учта ояти карима келтирамиз. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Аҳли-Байт иборасига келганда, шундай буюради:

﴿إِنَّمَا يُرِيدُ اللهُ لِيُذْهِبَ عَنْكُمُ الرِّجْسَ أَهَلَ البَيْتِ وَ يُطَهِّرَكُمْ تَطْهِيرًا

«Эй (Пайғамбарнинг Аҳли-Байти) хонадони аҳли, Аллоҳ фақатгина сизлардан нопоклик ва гуноҳни кетказишни ва сизларни бутунлай покиза қилишни истайди, холос». (Аҳзоб сураси, 33-оят)

يُطَهِّرَكُمْ иборасининг маъноси барча гуноҳлардан «пок» ва «маъсум» дегани. Ҳеч ким ушбу يُطَهِّرَكُمْ иборасини Абу Ҳанифа, Молик, Шофеий ва Аҳмад бин Ҳанбалга тегишли деб айтмаган. На шиалар буни айтишган, на суннийлар.

Иккинчидан; Аҳли-Байт ҳижрий сананинг биринчи асрида яшаганлар, аммо суннийларнинг тўртта олими, яъни Абу Ҳанифа, Молик, Шофеий ва Аҳмад бин Ҳанбал эса ҳижрий сананинг иккинчи асрида яшаганлар. Демак, Аҳли-Байт улардан бир аср олдин бўлганлар. Қуръони Каримда бу ҳақда шундай марҳамат қиланади:

﴿وَالسَّابِقُونَ السَّابِقُونَ ١٠ أُولَـٰئِكَ الْمُقَرَّ‌بُونَ

«Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлардир.» (Воқеа сураси, 10 ва 11 – оятлар)

Учинчидан; Аҳли-Байтнинг ҳаммалари ислом йўлида шаҳид бўлдилар. Лекин Аҳли суннатнинг мазкур тўрт имомларидан ҳеч бири бу йўлда бир тарсак ҳам емаганлар (шаҳид бўлиш у ерда турсин) Қуръони Каримда бу борада шундай марҳамат қилинади:

﴿وَفَضَّلَ اللَّهُ الْمُجاهِدِينَ عَلَي الْقاعِدِينَ أَجْراً عَظِيماً، دَرَجاتٍ مِنْهُ وَمَغْفِرَةً وَرَحْمَةً، وَكانَ اللَّهُ غَفُوراً رَحِيماً

«Аллоҳ молу жонлари билан жиҳод қилгувчиларни ўтириб олгувчилар (жиҳодда иштирок этмаганлар)дан буюк ажр-мукофот, Ўз томонидан бўлган юксак даражалар ҳамда мағфират ва фазлу марҳамат билан устун қўйди. Аллоҳ мағфиратли ва раҳимли Зотдир.» (Нисо сураси, 95 ва 96 – оятлар)

Бир дақиқа тугади.

Демак, Биз шиамиз қуйидаги далилларга кўра:

Биринчидан; Биз фиқҳ ва аҳкомимизни барча гуноҳ ва саҳв-хатолардан пок ва маъсум бўлган Аҳли-Байтдан олганмиз: يُطَهِّرَكُمْ تَطْهِيرًا 

Иккинчидан; Аҳли-Байт суннийларнинг имомларидан бир аср олдинроқлар: وَالسَّابِقُونَ السَّابِقُونَ

Учинчидан; Аҳли-Байтдан бўлган ҳамма имомларимиз шаҳид бўлганлар: قُتِلُوا فِي سَبِيلِ اللهِ

Қани энди сиз Аҳли сунна вал жамоа ҳеч бўлмаса, бир дона оят келтиринг-чи, нега динингизни Абу Ҳанифадан ёки Моликдан ё Шофеийдан ёхуд Аҳмад бин Ҳанбалдан олгансиз?

Ҳужжатул Ислом Муҳсин Қироъатий

NAJOTKEMASI.NET – Xalqaro Islomiy Axborot va Tadqiqot Markazida tayyorlandi.

Share

Check Also

Мубоҳала куни исломнинг ҳақлиги намоён бўлди

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Зулҳижжа ойининг 24-кунида пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.