Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Оли Сауд режими Арабистондаги шиа мусулмонларининг диний раҳбари Шайх Намир Боқир ал-Намирни ўлим жазосига ҳукм этди

Оли Сауд режими Арабистондаги шиа мусулмонларининг диний раҳбари Шайх Намир Боқир ал-Намирни ўлим жазосига ҳукм этди

81904178-70418273Борлиқ ато этувчи ва раҳмли Аллоҳ номи билан

<مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَي نَحْبَهُ، وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ، وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا>

«Мўъминлардан Аллоҳга берган аҳду паймонларига содиқ қолган кишилар ҳам бор. Демак, улардан айримлари ўз аҳдини ниҳоясига етказди (шаҳид бўлди). Улардан баъзилари эса, (шаҳид бўлиш)ни кутмоқдалар. Улар ўз аҳду паймонларини ўзгартиришмади.» Аҳзоб сураси\23-оят.

Шайх Намир Боқир ал-Намир 2012 йил июлида Арабистоннинг шарқида шиалар яшовчи Қатиф шаҳрида кенг қамровли эътироз намойишлари ўтказилганидан сўнг Саудия Арабистони ҳукумати томонидан қўлга олинди.

Қўлга олиниши чоғида Шайх Намир Арабистон хавфсизлик кучлари томонидан тўрт жойидан яраланди ва шундан буён Шайх Намир мазкур ярадорлик билан оғир кунларни кечирди ва Арабистон масъуллари ҳам уни даволаш ишларини амалга оширишдан тийилиб келарди.

Саудия Арабистони қироллик давлати Шайх Намир ал-Намирни 2014 йил октябрида мамлакатда тарқоқлик, қиролга бўйсунмаслик ва террорчилик ташкилоти тузганликда айблаб, ушбу бегуноҳ олимни ўлим жазосига маҳкум қилган эди.

Оли Сауд шанба куни айбланувчи томонидан бирорта ҳам ҳимоячи қатнашмаган, қалбаки суддан кейин буюк мужоҳид шиа олими Шайх Намир Боқир ал-Намирни қатл этди. Ушбу қарор шиа ва сунний мусулмонлар орасида зиддият чиқариш мақсадида қилингани ҳеч кимга сир эмас.

183540_752Саудия Арабистони қироллик оиласи томонидан амалга оширилган ушбу чора, сунний ва шиа мусулмонлари орасида янги тўқнашувлар ва зиддиятлар келиб чиқишига қаратилган ва минтақадаги ҳозирги можароларга янгисини қўшиш учун қилинган.

Шайх Намир Боқир ал-Намирни ўлдириш ислом дини ва уммати учун катта фожиа, одамзод ва маънавиятга қарши содир этилган буюк жиноятдир. Бу жиноят жавобсиз қолмайди, албатта.

Шайх Намир Боқир ал-Намирнинг шаҳодати ва унинг қони ноҳақ тўкилди ва бу эса Саудия қироллик давлатининг катта сиёсий хатосидир. Шак-шубҳасиз, Аллоҳ таоло бегуноҳнинг қонидан ўтмайди ва ноҳақ тўкилган қон тез орада Оли Сауд режими сиёсатчилари ва ижрочиларининг этагидан тутади.

Арабистоннинг бу жинояти ва Ямандаги шунга ўхшаш жиноятлари қаршисида дунё масъулият ҳис этиши лозим. Албатта, бу мазлум шаҳиднинг наҳақ тўкилган қони зудлик билан ўз таъсирини кўрсатади ва илоҳий қасос қўли Саудия сиёсатчиларининг ёқасидан тутади.

Бу мазлум олим халқни қуролли ҳаракатларга чақирмаган ҳамда яширин иғволарга қўл урмаган, балки унинг қилган ягона иши очиқдан-очиқ Саудия давлатини Арабистонда инсон ҳуқуқлари оёқ-ости бўлаётгани учун танқид этиш ҳамда амри маъруф ва наҳйи мункар қилиш бўлган, холос.

Албатта, Арабистон қироллик давлати шиа мусулмонларининг машҳур алломаси Шайх Намир Боқир Ал-Намирни ўлим жазосига маҳкум этиши Арабистоннинг исломга зид бўлган саъй-ҳаракатидан ҳамда Саудия масъулларининг келажакни кўра олмасликларидан дарак беради.

182885_132Озодлик, демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя этишни иддао қилувчиларнинг сукут сақлаб туриши ва уларнинг Саудия режимини ҳимоялаётганлиги жуда ҳам ачинарли ҳолат. Ислом олами ва бутун дунё бу жиноятга нисбатан масъулият ҳис этиб норозилик билдиришлари зарур.

Шайх Намирни ўлимга маҳкум этиш минтақа мамлакатларининг ўртасида салбий муносабатларни вужудга келтиради, ҳамда минтақа ва жаҳонда Саудия Арабистони давлатига қарши кенг кўламли жамоатчилик фикри шаклланишига сабаб бўлади. Бунинг устига, Арабистоннинг энг муҳим кескинликлари бу – Оли Сауд хонадони ўртасидаги рақобатлар ва Саудия хонадонидан ҳар бири ўзининг афзаллигига эришиши учун саъй-ҳаракат қилишидир.

Ямандаги тўқнашувларни келтириб чиқариш ва Баҳрайн, Ироқ ва Суриянинг ички ишларига аралашиш Саудия Арабистони кескинликларининг яна бир бошқаси бўлиб, Арабистонга Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдуғоннинг сафар қилиши ва алоқаларни яхшилаш учун Исроил ва Туркия билан музокаралар ўтказишдан сўнг Шайх Намирнинг ўлим жазоси ижро этилиши қарор қилинди. Бу эса Саудия қироллик давлати бошқа мамлакатларнинг қарорларини ижро этувчи бир омил ва югуртак эканлигидан далолат беради.

Баҳрайн халқининг қийноққа тутилиши, уйлари ва масжидларининг бузилиши ҳамда Яман халқининг 10 ойдан ортиқ вақт давомида бомбардимон қилиниши Саудия қироллик давлати жиноятларининг яна бир намунасидир. Инсоният тақдири ва инсон ҳуқуқлари ҳамда адолат тақдирига чин қалбдан қизиқувчи кишилар бу ишларни кузатиб боришлари керак ва бу вазиятга нисбатан фарқсиз бўлмасликлари лозим.

Share

Check Also

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.