Home / Аҳли-Байт / Имом Али (а.с) / Мен илм шаҳри бўлсам, Али унинг дарвозасидир

Мен илм шаҳри бўлсам, Али унинг дарвозасидир

Ҳоким Нишобурий ўз санади билан Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий (разияллоҳу анҳу)дан қилган ривоятига кўра, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) шундай марҳамат қилганлар:

«أَنَا مَدِينَةُ الْعِلْمِ وَعَلِيٌّ بَابُهَا فَمَنْ أَرَادَ الْعِلْمَ فَلْيأْتِهَا مِن بَابِهَا»

«Мен илмнинг шаҳри бўлсам, Али эса унинг эшигидир. Демак, кимки илм шаҳрини хоҳласа, унинг эшигидан кирсин.»[1]

Ва шунингдек Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) буюрганлар:

«أَنَا دَارُ الْحِکْمَةِ وَعَلِيٌّ بَابُهَا»

«Мен ҳикмат ва донолик уйидирман ва Али эса унинг эшигидир.»

Мазкур ҳадиснинг маъно – мазмунини саҳобалардан ўн киши ва тобеинлардан ўн беш киши ҳамда ўнлаб нафар аҳли сунна вал жамоа уламолари ўз китобларида ривоят қилиб келтирганлар. Биз бу ўринда айрим Аҳли суннат уламоларини зикр этамиз.[2]

Имом Али (алайҳис салом)нинг ўзлари Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) илмларининг вориси эканликларининг сабабини қуйидагича баён этганлар:

عن عبد الله بن عمرو بن هندٍ الْجَمَلَي قال قيل لعليٍّ (ع) مَا لَکَ أَکْثَرُ أَصْحَابِ رَسُولِ الله صَلَّي الله علـــيه [وآله] وسلَّم حَدِيثًا؟ قَالَ عَلِيٌّ (ع) «کُنتُ إِذَا سَأَلْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّي الله علـــيه [وآله] وسلَّم أَعْطَانِي، وَإِذَا سَکَتُّ ابْتَدَأَنِي»

Абдуллоҳ ибн Амр Ал – Жамалийнинг ривоятига кўра, ҳазрат Али (алайҳис салом)дан қандайига сиз Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) саҳобаларининг ҳаммасидан кўра кўпроқ ҳадисга эгасиз деб сўралганда, мўъминлар амири ушбу саволга жавобан шундай дедилар: «Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан сўраганимда, ул зот менга жавоб берардилар ва жим турганимда эса ул ҳазратнинг ўзлари менга таълиб беришни бошлардилар.»[3]

Ҳазрат Али (алайҳис салом) Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) илмларининг вориси бўлганликлари учун ул ҳазрат мендан сўрангиз, мендан нимани сўрасангиз у ҳақида сизларга хабар бергайман деб бир неча маротаба марҳамат қилганлар.

Бу борада қуйидаги ривоятга диққатингизни жалб этамиз:

روي معمر، عن وهب بن عبد الله، عن أبي الطُّفيل، قال: شهدتُ عليًّا يخطب، وهو يقول: «سَلُونِي، فَوَاللهِ لَاتَسْأَلُونَنِي عَن شَيءٍ إلَّا أَخْبَرْتُکُمْ بِهِ، وَسَلُونِي عَن کِتَابِ اللهِ؛ فَوَاللهِ مَا مِن آيةٍ إلَّا وَأَنَا أَعْلَمُ أَبِلَيلٍ نَزَلَتْ أَمْ بِنَهَارٍ، أَمْ فِي سَهْلٍ أَمْ فِي جَبْلٍ»

Муаммар номли шахс Ваҳаб бин Абдуллоҳдан ва у эса Абу Туфайлдан шундай ривоят қилади: Али (а.с)ни ушбу сўзларни айтиб хутба қилаётган ҳолда кўрдим: «(эй халойиқ, сизларнинг орангиздан кетишимдан олдин) мендан сўрангиз. Аллоҳга қасамки, ниманики мендан сўраманг, сизларни ундан хабардор этгайман. Аллоҳнинг китоби ҳақида мендан сўранглар. Аллоҳга қасамёд этаманки, Мен ҳар бир оятнинг кечаси нозил бўлганми ёки кундузими, текисликда нозил бўлганми ёхуд тоғдами билурман.»[4]

Тобеинлардан бўлмиш Саид ибн Масаййиб имом Али (алайҳис салом)нинг юқоридаги сўзлари борасида айтади:

عن سعيد بن المسيب، قال: لم يکن أحد من الصَّحابة يقول: سَلُونِي، غير عليِّ بن أبي طالب رضي الله عنه»

Али ибн Абу Толиб (разияллоҳу анҳу)дан бошқа ҳеч бир саҳоба «мендан сўранглар» деб айтмаган.

Абдул Малик бин Абу Сулаймон бу ҳақда айтади:

عن عبد الملک بن أبي سليمان، قال قلت لعطاء: أکان في أصحاب محمَّد صَلَّي الله علـــيه [وآله] وسلَّم أحدٌ أَعْلَمُ مِن عَلِيٍّ، قال: لَا وَاللهِ، مَا أَعْلَمُهُ»

Абдул Малик бин Абу Сулаймон айтади: Мен Атодан Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг саҳобалари орасида Алидан ҳам билимлироқ ва донороқ бирор ким бўлганми? деб сўрадим. Ато саволимга жавобан: «Йўқ. Аллоҳга қасамки, Алидан билимлироқни танимайман», деди.[5]

Буюк саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд (разияллоҳу анҳу) мўъминлар амири Али (алайҳис салом)нинг теран илм соҳиби эканликлари борасида шундай айтади:

قال عبد الله بن مسعود رَضِي اللهُ عَنْهُ: إنَّ القرآن أُنْزِلَ علي سبعة أَحْرُفٍ، ما منها حرفٌ إلَّا وله ظهرٌ وبطنٌ، وإنَّ عليَّ بنَ أبي طالب عنده علم القرآن ظاهره وباطنه»

«Шубҳасиз, Қуръон етти ҳарф асосида нозил қилинган. Ушбу ҳарфларнинг ҳар бири зоҳирий ва ботиний маънога эга. Шак – шубҳасиз, Али ибн Абу Толибнинг наздида Қуръоннинг зоҳирий ва ботиний илми тўла – тўкис мавжуддир.»[6]

Ҳибрул уммаҳ, яъни умматнинг доноси бўлмиш Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу) ҳам мўъминлар амири Али (алайҳис салом)нинг теран илм соҳиби эканликлари борасида шундай айтади:

قال ابن عباس رَضِي اللهُ عَنْهُ: والله لقد أُعْطِي عَلِيُّ بْنُ أَبِي طالبٍ تِسْعَةَ أَعْشَارِ العلم! وأيم الله لقد شارکهم فِي الْعُشْرِ العاشر»

«Аллоҳга қасамки, шак – шубҳасиз, Али ибн Абу Толибга илмнинг ўндан тўққиз қисми берилган. Аллоҳга қасамёд этаманки, Али қолган саҳобалар билан илмнинг ўндан бир қисмида ҳам шерикдир.»[7]

Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу)дан нақл қилинган бошқа бир ривоятда, у киши шундай деганлар:

قال ابن عباس رَضِي اللهُ عَنْهُ: عَلِيٌّ عَلِمَ عِلْمًا عَلَّمَهُ رَسُولُ الله صَلَّي الله علـــيه [وآله] وسلَّم، ورسول الله (ص) عَلَّمَهُ اللهُ، فَعِلْمُ النَّبِيِّ (ص) مِنْ عِلْمِ الله، وعِلْمُ عَلِيٍّ من عِلْمِ النَّبِيِّ صَلَّي الله علـــيه [وآله] وسلَّم، وعلمي من علم عليٍّ، ومَا عِلْمِي وعِلْمُ أَصْحَابِ مُحَمَّدٍ صَلَّي الله علـــيه [وآله] وسلَّم فِي عِلْمِ عَلِيٍّ إلَّا کَقَطْرَةٍ فِي سَبْعَةِ أَبْحُرٍ.»

«Али Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ўргатган илмга эга ва Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) эса Аллоҳ ўргатган илмга эгадирлар. Демак, Пайғамбаримизнинг илмлари Аллоҳнинг илмидан, Алининг илми Пайғамбаримизнинг илмларидан ва менинг илмим эса Алининг илмидандир. Менинг илмим ва Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) саҳобаларининг илми Али илмининг баробарида фақатгина етти денгиздан бир қатра кабидир, холос.»[8]

Яна бошқа бир ривоятда Ибн Аббос (разияллоҳу анҳу) қолган саҳобалардан фарқли ўлароқ, амирал – мўминин Али (алайҳис салом)нинг нақадар улкан ва чексиз илм соҳиби эканликлари борасида шундай айтади:

قال ابن عباس إمام المفسِّرين رَضِي اللهُ عَنْهُ: العِلْمُ عَشَرَةُ أجزاءٍ، لِعَلِيٍّ تِسْعَةُ أجزاءٍ وللنَّاسِ عُشْرُ الْبَاقِي، وهُوَ أَعْلَمُهُم به. وقَالَ أَيضًا: يشْرَحُ لَنَا عَلِيٌّ رَضِي اللهُ عَنْهُ نُقْطَةَ الْبَاءِ مِن بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ لَيلَةً، فَانْفَلَقَ عَمُودُ الصُّبْحِ وهُوَ بَعْدُ لم يفْرُغْ، فَرَأَيتُ نَفْسِي فِي جَنْبِهِ کَالْفَوَّارَةِ فِي جَنْبِ الْبَحْرِ الْمُتَلَاطِمِ. وَقَالَ علي کرَّمَ اللهُ وَجْهَهُ: لَوْ ثُنِيتْ لِي الْوَسَادَةُ وَجَلَسْتُ عَلَيهَا، لَحَکَمْتُ لِأَهْلِ التَّوْرَاةِ بِتَوْرَاتِهِمْ ولِأَهْلِ الْإِنْجِيلِ بِإِنْجِيلِهِمْ ولِأَهْلِ الْقُرْآنِ بِقُرْآنِهِمْ. ولِهٰذا کَانَتِ الصَّحَابَةُ رَضِي اللهُ عَنْهُمْ يرْجِعُونَ إِلَيهِ فِي أَحْکَامِ الْکِتَابِ، وَيأْخُذُونَ عَنْهُ الْفَتَاوَيٰ، کَمَا قَالَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ فِي عِدَّةِ مَوَاطِنَ: لَوْلَا عَلِيٌّ لَهَلَکَ عُمَرُ، وَقَالَ رَسُولُ الله صَلَّي الله علـــيه [وآله] وسلَّم : أَعْلمُ أُمَّتِي عَلِيُّ بنُ أَبِي طَالِبٍ»

«Илм ўн қисмдан иборат бўлиб, унинг тўққиз қисми Алиникидир ва қолган ўндан бир қисми одамларникидир ва Али уларнинг энг доносидир. Ибн Аббос сўзининг давомида деди: Али Бисмиллоҳир – Раҳмонир – Раҳимдаги бо ҳарфининг нуқтасини бир кеча давомида шарҳлаб бераётганида, тонг отиб қолди, ҳолбуки, у ҳали ҳам тугатиб битказмаганди. Мен ўзимни унинг ёнида худди тошқин денгиз ёнида оқаётган фаввора каби кўрдим. Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) дерди: Агар менга муҳокама курсиси ўрнатилса ва мен унинг устига ўтирсам, шубҳасиз, Таврот аҳли учун Таврот билан, Инжил аҳли учун Инжил билан ва Қуръон аҳли учун Қуръон билан ҳукм чиқаргайман. Шунинг учун, саҳобалар ул ҳазратга Қуръоннинг аҳкомларида мурожаат қилар ва фатволарни ундан олардилар. Умар ибн Хаттоб бир неча ўринларда шундай деганди: Агар Али бўлмаганида эди, шубҳасиз, Умар ҳалок бўларди. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ҳам Али ҳақида шундай деб марҳамат қилганлар: Умматимнинг энг доноси Али ибн Абу Толибдир.»[9]

Ушбу ҳадис ва ривоятлардан ошкора маълум бўладики, мўъминлар амири Али (алайҳис салом) ҳам сарвари олам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) каби илоҳий ва ладунний илмлар соҳиби бўлиб, бошқа саҳобалардан мутлақо фарқланиб турганлар ва ҳазрати Али (алайҳис салом) болалик чоғлариданоқ Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг махсус тарбиялари остида бўлганликлари мана шундай теран илм соҳиби бўлишларига сабаб бўлган. Бу эса ҳазрати Али (алайҳис салом) Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг барҳақ ворис ва ўринбосарлари эканликларига ёрқин далилдир.

Фойдаланилган адабиётлар:

[1]. Ҳоким Нишобурий, «Ал-Мустадрак алас-саҳиҳайн», 3 – жилд, 126 ва 127 – бетлар ҳамда 4 – жилд, 96 ва 97 – бетлар, ҳадис рақами: 4693.

[2]. Мўъминлар амири Али (алайҳис салом) ҳақидаги ушбу ҳадисни ўз китобида нақл қилган баъзи аҳли суннат уламолари қуйидагилардан иборат:

  1. Абу Исо Термизий, «Сунанут-Тирмизий», Китаабул манаақиб ан Расулиллааҳ (с.а.о), 73/20 – боб, ҳадис рақами: 3744
  2. Ҳоким Нишобурий, «Ал-Мустадрак алас-саҳиҳайн», 3 – жилд, 126 ва 127 – бетлар ҳамда 4 – жилд, 96 ва 97 – бетлар, ҳадис рақами: 4693.
  3. Табароний, «Ал-Мўъжамул кабийр», 11 – жилд, 55 – бет, ҳадис рақами: 11061.
  4. Ибн Абдул Барр Ал-Қуртубий, «Ал-истийъоб фий маърифатил асҳоб», 3 – жилд, 1102– бетлар, дорул жайл нашрида, аммо дорул кутубил илмийяҳ нашрида эса 3 – жилд, 205 – бет.
  5. Ибн Асир, Жазарий, «Усдул ғоба фий маърифатис-саҳобаҳ», 4 – жилд, 22 – бет, дору иҳёит-туросил арабий нашрида, дорул фикр нашрида эса 3 – жилд, 596 – бет.
  6. Муттақий Ал-Ҳиндий, Канзул уммол, 11 – жилд, 600 – бет ҳамда 13 – жилд, 147 ва 148 – бетлар, ҳадис рақами: 32889 ва 32890.
  7. Муҳаммад Тоҳир бин Али Ал-Ҳиндий Ал-Фатаний, «Тазкиратул мавзуъаат», 95 – бет.

[3]. Ушбу ривоятни ўз китобида келтирган баъзи Аҳли суннат уламолари қуйидагилардан иборат:

  1. Абу Исо Термизий, «Сунанут-Тирмизий», Китаабул манаақиб ан Расулиллааҳ (с.а.о), 72/20 – боб, ҳадис рақами: 3743 ва 77/20 – боб, ҳадис рақами: 3750.
  2. Ибн Асир, Жазарий, «Усдул ғоба фий маърифатис-саҳобаҳ», 4 – жилд, 29 – бет, дору иҳёит-туросил арабий нашрида, дорул фикр нашрида эса 3 – жилд, 606 – бет.
  3. Абул Улоъ Ал-Муборакфурий, «Туҳфатул аҳвазий бишарҳи жаамиъит-Тирмизий», 10 – жилд, 225 – бет, абваабул манаақиб, 20 – боб, ҳадис рақами: 3806.

[4]. Ушбу ривоятни ўз китобида нақл қилган аҳли сунна вал жамоа уламолари қуйидагилардан иборат:

  1. Ибн Абдул Барр Ал-Қуртубий, «Ал-истийъоб фий маърифатил асҳоб», 3 – жилд, 1107 – бет, дорул жайл нашрида, аммо дорул кутубил илмийяҳ нашрида эса 3 – жилд, 208 – бет.
  2. Абу Зайд Ас-Саъолибий Ал-Моликий, «Тафсиру Саъалибий, ал-мусаммаа бил жавааҳирил ҳисаан фий тафсийрил Қуръон», 1 – жилд, 52 – бет.
  3. Ал-Муваффиқ ибн Аҳмад Ал-Хоразмий, «Ал-Маноқиб», 7 – фасл, 92 – рақам, 94 – бет.
  4. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 2 – жилд, 250 – бет, 56 – бобет.

[5]. Ушбу икки ривоятни ўз китобида нақл қилган аҳли сунна вал жамоа уламолари қуйидагилардан иборат:

  1. Ибн Абдул Барр Ал-Қуртубий, «Ал-истийъоб фий маърифатил асҳоб», 3 – жилд, 1103 ва 1104 – бетлар, дорул жайл нашрида, аммо дорул кутубил илмийяҳ нашрида эса 3 – жилд, 206 – бет.
  2. Абу Зайд Ас-Саъолибий Ал-Моликий, «Тафсиру Саъалибий, ал-мусаммаа бил жавааҳирил ҳисаан фий тафсийрил Қуръон», 1 – жилд, 52 ва 53– бетлар.
  3. Ибн Ҳажар Ҳайтамий, «Ас-Савоиқул муҳриқаҳ», 9 – боб, 3 – фасл, 127 – бет.

[6]. Ушбу ривоятни нақл қилган аҳли сунна вал жамоа уламолари қуйидагилардир:

  1. Абу Зайд Ас-Саъолибий Ал-Моликий, «Тафсиру Саъалибий, ал-мусаммаа бил жавааҳирил ҳисаан фий тафсийрил Қуръон», 1 – жилд, 53– бет.
  2. Жалолуддин Суютий, «Ал-Итқон фий улумил Қуръаан», 2 – жилд, 319– бет.
  3. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 1 – жилд, 14 – боб, 82 – бет.

[7]. Ушбу ривоятни нақл қилган аҳли сунна вал жамоа уламолари қуйидагилардан иборат:

  1. Ибн Асир, Ал-Жазарий, «Усдул ғобаҳ фий маърифатис-саҳобаҳ», 4 – жилд, 22 – бет, дору иҳёит-туросил арабий нашрида, дорул фикр нашрида эса 3 – жилд, 596 – бет.
  2. Ибн Абдул Барр Ал-Қуртубий, «Ал-истийъоб фий маърифатил асҳоб», 3 – жилд, 1104 – бет, дорул жайл нашрида, аммо дорул кутубил илмийяҳ нашрида эса 3 – жилд, 207 – бет.
  3. Ибн Шаҳр Ошуб Ас-Сарвий Ал-Мозандароний «Маноқибу Оли Аби Толиб», 2 – жилд, 38 – бет.
  4. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 1 – жилд, 14 – боб, 82 – бет.

[8]. Ушбу ривоятни нақл қилган Аҳли сунна вал жамоа уламолари қуйидагилардан иборат:

  1. Ибн Шаҳр Ошуб Ас-Сарвий Ал-Мозандароний «Маноқибу Оли Аби Толиб», 2 – жилд, 38 – бет.
  2. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 1 – жилд, 14 – боб, 82 – бет.

[9]. Ушбу ривоятнинг Аҳли суннат наздидаги манбалари:

  1. Шайх Сулаймон Қундузий Ҳанафий, «Янобийъул маваддаҳ», 1 – жилд, 14 – боб, 83 – бет.
  2. Ал-Муваффиқ ибн Аҳмад Ал-Хоразмий, «Ал-Маноқиб», 7 – фасл, 90 – ҳадис, 93 ва 94 – бетлар.
Share

Check Also

Уҳуд урушида ҳазрати Али (а.с)нинг беназир фидокорликлари

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ҳижратнинг учинчи йили мусулмонлар учун оғир оқибатларга олиб келган катта воқеа юз …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.