Home / Китобларни юкланг / крилича китоблар / Ғадийр воқеаси Қуръон ва Суннат нигоҳидан

Ғадийр воқеаси Қуръон ва Суннат нигоҳидан

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ғадийр воқесига тегишли бўлган ушбу асар имом Али(алайҳис салом)ни «Ғадийр» кунида зиёрат қилиш учун ўнинчи имомимиз ҳазрати Али ибн Муҳаммад (имом Алийян Нақий(алайҳис салом))дан мўътабар санадлар (услублар) билан содир этилган бўлиб, ушбу зиёратномада келган маълумотларни Қуръони Карим оятларига ҳамда Аҳли суннат наздидаги мўътабар ва мўътамад манбаларга таяниб кенг шарҳлаганмиз. Шунинг учун ушбу асарнинг номини «Ғадийр воқеаси Қуръон ва Суннат нигоҳидан» деб қўйдик.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг суннатлари ва ул ҳазратдан содир бўлган ҳадисларга асосланиб битилган ушбу асар илмий-тадқиқотий услубда ҳамда таҳлилий қараш билан Пайғамбаримиздан сўнг Ислом тарихида рўй берган воқеа-ҳодисаларни Аҳли суннат наздидаги мўътабар ва мўътамад манбаларга асосланиб кенг ёритиб беришга қаратилган ва шу тариқа, ушбу асарда имом Али(алайҳис салом) пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан сўнг Аллоҳ томонидан барча мусулмонларга танланган барҳақ халифа, пешво, ва йўлбошчи эканлиги Қуръони Каримнинг кўпгина оятларида ҳамда Суннати Набавияда баён этилгани исботлаган. Шу боис, ушбу асар барча ҳақиқат изловчилари учун бир олам илму маърифатга тўлиб тошган деб айтсак, муболаға қилмаган бўламиз.

yuklab-olish

ҒАДИЙР ВОҚЕАСИ ҚУРЪОН ВА СУННАТ НИГОҲИДАН

Share

Check Also

ҒАДИЙР ВОҚЕАСИ ТАРИХИ ҚУРЪОН ВА СУННАТ НИГОҲИДАН

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ислом дини тарихида рўй берган воқеа-ҳодисаларни чуқур ўрганиб чиқиб, тўғри йўлни танламоқчи …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.