Home / Ўгит ва насиҳатлар / Уч ҳакимдан уч ўгит

Уч ҳакимдан уч ўгит

canon_3892-www.3manage.comАллома Ҳасанзода Омулийнинг айтишича, «Усулул Кофий» китобида Ибн Ваҳабдан шундай ривоят қилинади: Имом Содиқ (алайҳис салом) шундай деб марҳамат қилганлар:

Биринчи ўгит:

Қачонки, банда чин дилдан тавба қилса, Тангри таоло уни севади, дунё ва охиратда унинг гуноҳларини яширади. Шунда у имом ҳазратларидан сўради: Қандай қилиб банданинг гуноҳларини яширади? Имом унга жавобан дедилар: Амал номаларини ёзувчи фаришталарнинг эсидан чиқартиради, аъзои баданига гуноҳларни ошкор қилмасликларини ваҳий қилади, ерга (гуноҳ содир қилинган маконга) эса бандамнинг сенинг устингда қилган ва сен уни кўрган гуноҳларини инкор қилгин, деб амр қилади. Шундай қилиб гуноҳ қилиб, кейин чин дилдан тавба қилган банда Парвардигорининг ҳузурига (гуноҳларини кўрган биронта гувоҳларсиз) бегуноҳ ва пок ҳолда ҳозир бўлади.

Иккинчи ўгит:

Баъзи одамларга фалончига яқин юрма, сенга ҳам унинг қораси юқади дейилса, ўзим биламан, эҳтиёткорлик йўлини қилиб юраман, деб жавоб қайтаришади. Ваҳоланки, ўзлари истамасалар-да, табиатлари ўша одамни ёқтириб қолади, ана ундан кейин қанчалик қаршилик кўрсатмасинлар, ўзлари ҳам ўшандай одамга айланиб қоладилар.

Марҳум оятуллоҳ Шоҳободийнинг айтишича, инсон табиати нимага яқин турса, ўшанинг табиатини ўзига жазб қилиб олар экан. Шунинг учун, ёмон хислатга эга одам билан яқин юрган одамда ўша хислат пайдо бўла бошлайди. Шунинг учун ҳам халқимизда «Қозонга яқин юрсанг қораси юқади» деб бежиз айтишмаган. Инсон ўзи истаса ҳам, истамаса ҳам ёнида юрган одамнинг хислатини ўзига қабул қилиб олиш хусусиятига эга бўлиб, ким билан яқин алоқада юрганлигига аҳамият бериши зарур.

Учинчи ўгит:

Марҳум ҳож Ғуломризо Яздий кунларнинг бирида одамларга маъруза ўқиш учун минбарга чиқди. У одамларга ибрат бўлсин деб бир воқеани айтиб берди; Кунлардан бирида ўзининг енгилтаклиги билан одамлар орасида обрўсини йўқотган бир киши менга ширгуруч келтирди, лекин мен уни емадим. Ўзининг бачканалигининг олдини ололмаган одам қорним очлигининг олдини ололардими? Ҳа, азизлар, сизлар ҳам токи ўзларингизни ислоҳ қилмагунингизгача ҳеч қачон қўл остидагиларингизни тарбиялай олмайсиз. Оила бошлиғи бўлмиш эркак токи ўзи тўғри йўлда бўлмас экан, аҳл аёлини ҳам тўғри йўлга бошлай олмайди. Фарзанд тарбияси зиммасида бўлган ота-она ўзи тарбияли бўлиши биринчи ўринда зарур. Бу борада Қуръони Каримда шундай дейилади:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ﴾

«Эй иймон келтирганлар, ўзингизни ва аҳли оилангизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг.» (Таҳрим сураси, 6-оят)

Шундай қилиб ушбу суҳбатимизнинг учинчи ўгити эса бу – Қуръони Каримнинг мазкур ояти каримасидир:

“Аввал ўзингни, сўнгра аҳли оилангни жаҳаннам оловидан сақлагин”

Share

Check Also

Қадр кечасининг фазилати ҳақида

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ     Қадр кечаси Ер юзидаги энг сирли ва энг қадрли кечадир ва бу …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.