Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Аёл киши ҳайз бўлганда Қуръон ўқиса бўладими?

Аёл киши ҳайз бўлганда Қуръон ўқиса бўладими?

imagesАссалому алайкум.

Аёл киши ҳайз бўлганда Қуръон ўқиса бўладими ёки қўлини тегизмасдан ўқиса бўладими ёки дуо ўқиса бўладими?

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

Алайкум ассалом. Саволнинг жавоби қуйидагича:

Жунуб шахсга ҳаром бўлган барча амаллар ҳайз кўрган аёлга ҳам ҳаромдир.[1] Ушбу ҳаром амаллардан бири вожиб саждага эга бўлган Қуръон сураларини ўқишдир. Ушбу суралар қуйидагилардан иборат:

  1. Алиф-лом-мим Танзил сураси; (Қуръоннинг ўттиз иккинчи сураси)
  2. Ҳомим Сажда сураси; (Қуръоннинг қирқ биринчи сураси)
  3. Ван-Нажм сураси; (Қуръоннинг эллик учинчи сураси)
  4. Иқраъ сураси; (Қуръоннинг тўқсон олтинчи сураси)

Агар мазкур суралардан бир ҳарф ҳам ўқиса ҳаромдир.[2]

Аммо Оятуллоҳ Макорим Широзийнинг фатволарига кўра, фақат Сажда оятларидан бирини ўқишлик ҳаромдир. Аммо Саждали суралардан Саждасиз оятларни ўқимоқлик эса жоиздир.

Оятуллоҳ Хуъий, Гулпойигоний, Софий, Систоний ва Табризийларнинг фатволарига биноан, жунуб шахс ва ҳайз кўрган аёл тўртта сурада келган вожиб Сажда оятларидан ҳар қайсисини ўқиса ҳаромдир.[3]

Аммо жунуб ва ҳайз кўрган аёлга макруҳ бўлган амаллар:

Оятуллоҳ Баҳжат фатволарига биноан, Вожиб Саждага эга бўлмаган суралардан етти оятдан кўпроқ то етмиш оятгача ўқимоқлик эҳтиёт юзасидан жоиздир, лекин етмиш оятдан қўпроқ ўқимоқлик эса шиддатли макруҳ амалдир.[4]

Аммо Оятуллоҳ Макорим Широзий фатволарига кўра, жунуб ва ҳайз кўрган аёл учун Қуръоннинг етти оятидан кўпроғини ўқишлик, агарчи вожиб Саждага эга бўлган суралардан бўлмаса-да, макруҳдир.[5]

Демак, ҳамма мужтаҳидлар фатволарига биноан, жунуб шахс ва ҳайз кўрган аёл учун эшитганда сажда қилиш вожиб бўлган Қуръондаги тўрт оятни ўқимоқлик ҳаромдир ва ушбу масалада ҳеч бир ихтилоф мавжуд эмас. Аммо вожиб Саждали суралардан бошқа қолган суралардан эса етти оятгача ўқиш жоиздир ва етти оятдан кўпроқ ўқимоқлик эса макруҳдир. Лекин ҳайз кўрган аёл Қуръон оятларидан ташқари турли дуоларни (Шаъбон ва Рамазон ойлари дуоларини) ўқиса бўлади ва бу амал унга жоиздир.

Жунуб ва ҳайз кўрган аёлга ҳаром бўлган амаллардан бири Қуръони Карим ёзувларига қўл тегизишдир. Аммо Қуръон Карим муқоваси ва ҳошиясига тегиниш эса жоиздир.

Фойдаланилган манбалар:

[1]. Марожеъ (мужтаҳидлар)нинг тавзиҳул масоил китоби, 1 – жилд, 450 – масала, 276 – бет, Имом Хумайний фатволари.

[2]. Марожеъ (мужтаҳидлар)нинг тавзиҳул масоил китоби, 1 – жилд, 355 – масала, 255 – бет, бешинчи қисм, Имом Хумайний фатволари.

[3]. Марожеъ (мужтаҳидлар)нинг тавзиҳул масоил китоби, 1 – жилд, 277 – бет, мазкур мужтаҳидларнинг фатволари.

[4]. Марожеъ (мужтаҳидлар)нинг тавзиҳул масоил китоби, 1 – жилд, 228 – бет, Оятуллоҳ Баҳжат фатволари.

[5]. Марожеъ (мужтаҳидлар)нинг тавзиҳул масоил китоби, 1 – жилд, 228 – бет, Оятуллоҳ Макорим Широзий фатволари.

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.