Home / Долзарб мавзулар / Ваҳҳобийлик ёки салафийлик / Салафийларнинг такфирчилик ақийдалари кенг ёйилишида Саудия Арабистонининг роли

Салафийларнинг такфирчилик ақийдалари кенг ёйилишида Саудия Арабистонининг роли

IMG11552109Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

Араб баҳорида халқларнинг улкан ҳаракати Ўрта Шарқ ва минтақадаги бошқа араб ўлкаларида янги кўриниш бахш этган бўлса-да, бироқ араб оламида номақбул фирқалар ва реакцион ҳаракатлар пайдо бўлмоқда. Ушбу фирқа ва ҳаракатлар тарафдорлари юзага келган айрим имкониятларни суистеъмол қилиб васвасага тушишган. Бугунги кунда айрим фирқа ва гуруҳларнинг кенг кўламли фаолиятларига гувоҳ бўлмоқдамизким, бир вақтлар улар яккаланиш ҳолатида қарор топиб, ўзларининг ақийда ва фикрларини баён этишлари учун ҳеч қандай имконият ва шароит мавжуд эмас эди. Афсусланарлиси шундаки, ўтган охирги йилларда Миср, Иордания, Ливия, Яман, Сурия ва бошқа жойларда айрим салафий гуруҳлар ўзларининг ҳаракатлари билан ислом чеҳрасини бошқача қилиб кўрсатишмоқда. Араб дунёсида мавжуд салафий гуруҳларнинг бугунги фурсат ва имкониятларни суистеъмол қилишлари ва мастларча қилаётган ҳайқириқлари уларнинг сиёсий ақийдалари нималардан иборат эканлигини фош этмоқда.

Дарвоқе, Америка ва сионистлар сиёсий-тарғиботий манвёрлар билан араб баҳорида юзага келган қўзғолон ва ҳаракатларнинг салафийлар фойдасига бўлганини иддао қилишмоқда.

Айтиш лозимки, 2011 йилда араб дунёсида бошланган қўзғолонлардан кейин ер остида фаолият кўрсатувчи мутаассиблик фирқаси бўлган салафийлар кучлироқ бўлиб юзага чиқа бошлашди. Уларнинг бу даражада кучайиб кетганини Саудия Арабистони яхшироқ билади. Улар Ливия ва Малида мусулмонларнинг кўплаб зиёратгоҳлари ва сўфийларга қарашли диний марказларни бузиб ташлашди. Салафийлар Тунисда ҳам мўътадил бўлган аҳли суннат мусулмонларни шафқатсизларча боштиришга ва санъат асарларини куфр эканлиги айби билан йўқ қилишга уринишмоқда. Улар турли ўлкаларда ҳар куни янги фитналар барпо этишмоқда. Раҳмсизларча қатл этиш ва зўравонликларни кенг кўламда амалга оширишмоқда. Улар Ливаннинг шимолий ҳудудларида ҳам турли фитналарни амалга оширишмоқда. Иордания ҳам салафийлик жараёнларининг гувоҳи бўлмоқда. Сурияда эса салафийларнинг фаолиятлари ўта кескин кайфиятда авж олган. Уларнинг ушбу мамлакатда тўратаётган инқирозлари барчага маълум. Бироқ бу ерда илгари суриладиган муҳим ва ўринли савол шуки, ушбу салафий гуруҳларнинг орқасида кимлар турибди?

Хавфсизлик хизматлари, дипломатик корпуслар ва минтақа таҳлилчилари Саудия Арабистони ўзининг нефтдан оладиган йирик маблағлари орқали салафийларга ёрдам бераётганини айтишади.

“Ҳозирги замон салафийлиги; Ғарбда фирқа қўзғолонлари” китобининг муаллифи Самир Амғор бу борада айтади: “Мавжуд ҳужжатлар асосида Арабистон салафий гуруҳларга молиявий ёрдам бераётгани маълум бўлган.”

Араб мамлакатларини назорат қилиш марказининг раиси Антон Бесбо айтади: “Мали ва Шимолий Африкада салафийлар борасида эшитган нарсамиз, дарвоқе, ваҳобийликнинг бир шаклидир ва унинг маркази Арабистондадир. Ушбу мамлакат етмишинчи йилларда салафийлик ғояларини кенг ёйиш учун қатор тадбирларни амалга оширганини биламиз. Арабистон эндиликда салафийлар учун дунё бўйлаб миллионлаб евро сарфламоқда.”

Саудия Арабистони томонидан берилаётган молиявий ёрдамлар фақат тўғридан-тўғри салафийлик гуруҳлари, диний тарғиботчилар ва сунъий йўлдошлар орқали кўрсатиладиган телеканаллар билан чекланиб қолмайди. Балки Арабистон салафийлик таълимотини ўрганиш учун арабларнинг бошқа ўлкаларидан Макка, Мадина ва Риёз шаҳарларига келган таҳсил олувчилар учун ҳам катта миқдорда доллар ажратади.

Франциялик Самир Амғор бу ҳақда айтади: “Мадина мадрасаларида таълим олаётган талабаларнинг аксари чет эллик бўлиб, улар Арабистоннинг саховатли ёрдамларидан баҳраманд бўлишмоқда. Йўлловчи самолётлар учун билет олиб беришлар ва бепул яшаш жойи билан таъминлаш ушбу ёрдамлар жумласидандир. Ушбу талабалар ўзларининг юртларига қайтгач, салафийликни тарғиб этишади ва шу сабабдан ҳам, Францияда салафийлик ҳаракати шаклланиш ҳолатидадир.”

Арабистон ташқи сиёсати механизмининг мақсади исломни дунёда тарқатиш эмас, балки ушбу механизмнинг асосий мақсади ушбу мамлакат подшоҳлигининг иқтисодиёти, идеологияси ва стратегияси манфаатларини ҳимоя этувчи тармоғларни ташкил этиб уларни мустаҳкамлашдир. Араб баҳори бошланганидан кейин салафийликнинг ҳомий ва тарқатувчилари мазкур сиёсий мақсадларни амалга ошириш учун ўзлари назарда тутган гуруҳларга бевосита молиявий ёрдамларни янада оширадилар.

Сиёсий таҳлилчи Муҳаммадали Адрубий Мисрда салафий бўлган Нур партиясининг ҳайратланарли даражада парламентда 24 фоиз овозга эга бўлган ғалабасига ишора этиб айтади: “Диктаторларнинг чиқиб кетишларидан кейин салафий партияларни мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятларини кенгайтириш имкони яралди ва улар эндиликда расмий тарзда Арабистондан молиявий ёрдамлар олишмоқда. Араб давлатларида Араб баҳори номини олган қўзғолонларнинг юзага келиши ҳақиқатан ҳам, Арабистонни ҳайратга солди. Бунга жавобан Риёз ушбу мамлакатларда ўз нуфузини оширишга эга бўлиш учун салафий гуруҳларни ташкил этишни бошлади.”

Саудия Арабистони Сурияда ушбу ўлка салафийларига жудда катта миқдорда молиявий ёрдамлар кўрсатди ва ҳатто Саъд Ал-Ҳаририй етакчилигида Ливандаги 14-март гуруҳи орқали салафий гуруҳларга турли ва кўп миқдорда қурол-яроқ етказиб берди. Ушбу гуруҳлар аввал Сурияда залворли бир шароитни яратиб ушбу мамлакатнинг инфратузилмаларини йўқ қилгач, ҳозирги Сурия давлатини ағдаришни режалаштиришган эди. Бу ўртада Исроил, Америка ва Арабистоннинг Сурияга доир ёндашувлари бир-бирига ўхшаш эди. Бу уч давлат Сурияда ўзларига қарам бўлган бир ҳукуматни ташкил этиб, у ердаги муқовамат марказини бўлиб ташламоқчи бўлишди. Риёз, Тел-Авив ва Вашингтоннинг ушбу соҳадаги муштарак ёндашув ва иттифоқлари Сурияда юзага келадиган ҳар қандай фитналарни кучайтиришга уларни ундади. Уларнинг иш дастурида Суриянинг ҳозирги тизимига барҳам бериш ва унинг ўрнига Ғарб ва Саудия Арабистонига қарам бўлган давлат тузимини яратиш учун Суриядаги салафий террорчи гуруҳларга молиявий, ҳарбий ва стратегик ёрдам кўрсатиш кенг кўламда амалга оширилди.

Бу ерда шуни ҳам таъкидлаш лозимки, Ислом динига кўра, ҳеч ким бировни динсизликда айблаб Аллоҳнинг марҳаматидан бенасиб қилишга ҳаққи йўқ. Бу фақатгина ўша одамнинг ҳукмига ҳавола. Бу мавзулар эса илоҳий манба бўлмиш шариат қонунларида ёзиб қўйилган. Агар кимдир Ислом ва Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) таълимотларидан ёки Қуръони Каримдан бош тортса ёхуд жамоатчилик олдида Қуръони Каримга нисбатан қандайдир гуноҳ иш, ҳурматсизлик қилган бўлса ҳам, бундай ҳолатларда масалага ойдинлик киритиш керак бўлади. Балким ўша пайтда ушбу шахс ақлдан озиб эс-ҳушини йўқотгандир. Шу боис, бундай ҳолатларга дучор бўлган кимсани “муртад” ёки “кофир” бўлибди деб айтолмаймиз. Демак, бу нарсани фақатгина ўша кишининг ўзи амалга ошириши мумкин, бошқаларда эса шунчаки мўлжаллаш ва қайд этиш эҳтимоли мавжуд.

Шунга кўра, агар кимдир ўзининг мусулмон эканини эътироф этса ҳамда Исломнинг шартлари-ю, иймоннинг рукнларини тан олса, намоз ўқиса, у ҳолда қандайига биров уни “Исломдан ташқарида” деб айта олади?! Бу иш тўғри эмас. Аммо мана бу салафийлар эса шундай йўл тутиб ўзларининг ортидан эргашмаган катта қисмдаги мусулмонларни осонлик билан динсизликда айблаб уларни “мушрик” ва “кофир”га чиқаришмоқда. Бунинг маъноси улар учун “кофирга чиқарилган” кишининг қони ва моли ҳалол дегани. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак; гўё улар шундай бир гуруҳки, ўзига хос русумда жиноят содир этиб кимда-ким улар билан келишиб ишлашни ҳоҳламайдиган бўлса, гарчи мусулмон бўлса ҳам, унга нисбатан “кофир” ва “мушрик” ҳукмини чиқараверишади.

Сўзимиз пировардида шуни ҳам эслатиб ўтамизки, мусулмонлар орасидаги йўлдан адашган бундай гуруҳларни “фирқа” деб аташимиз мумкин. Шунингдек, бу ўринда “ҳизбуттаҳрир” ёки “таблиғ жамоати” каби фирқалар ҳақида ҳам сўз юритсак бўлади. Фирқа аъзолари ҳатто ташқи кўринишларидан ҳам кўпчиликдан ўзгача эканликларини билдиришга мойил бўлиб турадилар. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак; “таблиғ жамоати” Покистонча кийим киядилар, соқолларини ҳам ўзгача қилиб ўстирадилар. Ушбу санаб ўтилганлар фирқанинг зоҳирий кўринишларидан ҳисобланади. Уларнинг ўзларига хос ҳаёт кечириш тарзлари, тартиб-интизомлари мавжуд. Улар кўпчиликдан ажралган ҳолда, ўзгача йўл тутадилар. Улар фақат ўзларигагина хос бўлган ташқи белгилари, умумий шаклда бирдай либос кийишлари билан бошқаларнинг ташқи кўринишлари хато эканлигини ҳамда мусулмончиликка муносиб эмаслигини билдирмоқчи бўлишади. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, “салафий”ларнинг мўътадил ва ўртамиёналари ҳам бор, мутаассиб ва радикаллари ҳам бор. Ҳар икки йўналишдаги салафийлар эндиликда Ислом оламида кўплаб фитна ва келишмовчиликларга сабаб бўлмоқдалар.

Share

Check Also

Салафийларнинг глобал жиҳодчилик тизими шаклланиши

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан 2005 йилнинг январида эълон қилинган «Бутун жаҳон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.