Home / Долзарб мавзулар / Ваҳҳобийлик ёки салафийлик / Такфирчи оқимларга таҳлилий қараш

Такфирчи оқимларга таҳлилий қараш

139160Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

Такфирчи оқимларни тўлиқ ўрганиб чиқишдан олдин салафийликнинг илдизлари қаердан пайдо бўлгани хусусида қисқача изоҳ бериб ўтмоқчимиз. Аҳли суннат уламоларидан бири Аҳмад бин Ҳанбал ислом таълимотлари билан танишиш учун ҳадисларга таянишни таъкидларди. Ушбу таъкидлар шундай бир шароитда эдики, пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг реҳлатларидан кейин кўплаб тўқима ҳадисларни ҳам ул ҳазратга тегишли деб айтишарди. Исломий мазҳаблар орасида Аҳмад ибн Ҳанбалнинг шахсияти ва ақийдаларини муҳокама этишга сабаб бўлган нарса ваҳҳобийлик ёки салафийлик ғоясининг унга боғлиқлиги ва Аҳмад ибн Ҳанбалнинг таълимотларига эргашиш иддаоларидир.

Салафийларнинг иддаоларига қарамай, Аҳмад ибн Ҳанбални салафийлик ақийдасининг бошловчиси деб бўлмайди. Бироқ салафийликда унинг ақийдаларининг айрим томирлари мавжуд. Салафийлик ғояси қамарий еттинчи асрда, яъни Ибн Таймия яшаган асрда расмий тарзда бидъатга айланди. Ушбу даврда салафийлик ғоясининг чегаралари аниқланди ва кейинчалик Муҳаммад бин Абдулваҳҳобнинг қилган асосий ишлари Ибн Таймия ақийдаларининг юзага чиқиб мусулмонлар орасида кенг тарқалишига сабаб бўлди.

Тақиюддин Абулаббос Аҳмад бин Таймия қамарий еттинчи асрда бугунги Суриянинг Шомот минтақасида яшаган. Унинг ҳаёти кўплаб можаролар билан ҳамроҳ бўлган. Айтиш мумкинки, унга ўхшаган саноқли одамлар ўз умрларини кураш ва урушлар билан ўтказишган. Шу сабабдан, у ҳаётининг кўплаб қисмини зиндон ва сургунларда ўтказган. Аммо бу каби ҳаёт кечириш агар мусулмонларнинг бирлашишлари ва ваҳдатларини яратиш ёки душманлар қаршисида исломий шаҳоматни ҳимоялаш каби муқаддас мақсадларга йўналтирилгандагина арзирли бўлади.

Аммо биз Ибн Таймия ҳаётига назар солсак, маълум бўладики, у нафақат ўз ҳаётини мусулмонларнинг муштарак душманларига қарши курашишга бағишламади, балки у доимо шиа ва суннийлардан иборат мусулмонлар оммасини, уларнинг қадриятларини курашга чақирди. Агар ушбу ишлари учун у зиндонга ташланган бўлса ва ёки сургун қилинган бўлса, мусулмонларнинг мақбул олимлари томонидан қилинган. Бу каби фаолият ва ёндашувлар ҳозирги ваҳҳобийларнинг ёндашувларини эслатади. Зеро, улар мусулмонларга қарши Америка ва Исроилга ўхшаган душманларнинг саноқсиз жиноятларига қарамай, исломий мазҳабларга эргашувчиларни такфир этишади, яъни кофирга чиқаришади. Шу боис, уларга “такфирчилар”, яъни кофирга чиқарувчилар деб ном берилган.

Демак, салафийлик турларидан бири “такфирчи салафийлик” бўлиб, “такфирчи салафийлик” деган ном салафийлар орасидаги шундай бир гуруҳга айтиладики, улар ўзларига қарши бўлганларни “кофир” ва “мушрик” деб аташади. Такфирчи салафийликнинг асосий турини “ваҳҳобийлик” ташкил этади. Тарихда ёзиб қолдирилган маълумотларга кўра, ваҳҳобийларнинг барча урушлари мусулмонларга қарши бўлган. Ваҳҳобийлар қаҳр ва ғалаба билан босиб олган ҳар бир шаҳарни вайронага айлантириб, у ерда яшовчи халқнинг қонини тўкишни мубоҳ, яъни жоиз ва мумкин деб ҳисоблашган.

Ваҳҳобий ёзувчиларидан бири бўлмиш Салоҳиддин Мухтор ўзининг “Саудия Арабистони мамлакатининг тарихи” номли китобининг учинчи жилди, 73-бетида шундай ёзади:

Ҳижрий қамарий 1216йилда Амир Сауд Нажд аҳолиси, Ҳижознинг жанубий қабилалари, Таҳома ва бошқа жойлардан келган кўплаб кишилардан ташкил этилган қўшин билан Ироқни босиб олиш учун йўлга тушади. У зилқаъда ойида Карбало шаҳрига етиб келади ва уни қуршаб олади. Унинг лашкарлари шаҳарнинг қалъа ва истеҳкомларини бузиб, шаҳарга киришади ҳамда бозорда, кўчада ва уйларида бўлган одамларни қатл этишади. Тушлик вақтида кўплаб ғанимат ва ўлжалар билан шаҳардан чиқиб кетишади.

Ваҳҳобийлар нафақат имом Ҳусейн (алайҳис салом) қабрларини зиёрат қилиш учун келган шиа зиёратчиларининг бошларини кесишади, балки Нажд, Ҳижоз ва Суриянинг аҳли суннат бўлган аксарият аҳолисини ҳам фожиали тарзда қатл этишади.

Такфирчи ваҳҳобийлик фақат ўтмишга тааллуқли эмас, балки бугунги кунда ҳам ҳозирги ваҳҳобийлик ақийдасига кўра, шиа ва аҳли суннат мусулмонлари кофир саналадилар.

Такфирчи ваҳҳобийлар 2003-йилда Ироқ Америка томонидан ишғол этилгач, мазкур мамлакатни тўрт гуруҳнинг қўлида деб ҳисоблашарди: Биринчиси салибийлар, яъни Америка ва Ғарбнинг ҳарбий кучлари; иккинчиси рофизийлар, яъни Ироқнинг кўпчилигини ташкил этган шиа мусулмонлари; учинчиси, сафавийлар ёки эронлик шиалар ва тўртинчиси эса муртадлар, яъни Ироқнинг шиа ҳукумати билан ҳамкорлик қилувчи Ироқдаги Аҳли суннат мусулмонлари.

Такфирчи ваҳҳобийлар мазкур тўрт гуруҳга қарши жиҳод қилишга фатво бериб, ушбу йўлда ўлдириш ва ўлишни ўзлари учун бахт-саодат боиси деб ҳисоблайдилар. Такфирчилар учун босқинчи америкаликлар билан шиа ва аҳли суннат мусулмонлари фарқ қилмайди ва буларнинг барчасини ўлишга лойиқ деб ҳисоблашади. Ваҳҳобийлар, шиа ва бошқа мазҳабдаги мусулмонларни кофир ҳисоблаш фатволарини ҳам беришган. Мисол тариқасида, ваҳҳобий уламолардан бири Абдураҳмон Носир Бурок шиа ва сўфиликка мойил бўлган аҳли суннатни кофир ва мушрик деб ҳисоблайди. Шиаларни қатл этиш ва уларнинг имомлари қабрларини бузиш учун ваҳҳобий уламолар томонидан берилган фатволар Сомирро шаҳридаги шиаларнинг икки имомларининг мақбаралари бузиб ташланишига сабаб бўлди.

Ваҳҳобийлардан ташқари, Покистондаги “Диюбандий” салафийлик ғоясига қарашли гуруҳларга ўхшаган бошқа радикал гуруҳлар ҳам такфирчилик эътиқодига эгалар. “Диюбандий” ғоясининг бошқа бўлимларидан бўлган “Сипоҳи Саҳоба”, “Лашкари жангжўй”, “Жайши Муҳаммад” ва “Лашкари таййиба” каби гуруҳлар салафийлик гуруҳларига тааллуқли бўлиб, “Диюбандий” ғоясининг экстремист гуруҳларидан ҳисобланишади. Бу гуруҳларнинг барчаси шиаларни расман “кофир” деб эълон қилиб, уларга қарши оғир жиноятларни содир этишмоқда.

Такфирчи оқимнинг иккинчи жараёни “жиҳодчи салафийлик”дир. Жиҳодчи салафийлик бобидаги назариялар илдизини Миср мутафаккирларининг билдирган назарларида кузатиш мумкин. Салафийликнинг бу турини аввал Саййид Қутб ақийдаларида излаш лозим. У Мисрдаги “Ихвонул-муслимин”нинг инқилобчи тармоғи раҳбари эди. Саййид Қутб бугунги дунёда мавжуд фисқ ва фасодларни мисол келтириб, ҳозирги дунёни “жоҳиллик жамияти” сифатида таништиради. У покистонлик мутафаккир Абулаъло Мавдудий тафаккурининг таъсири остида қолган эди ва нафақат исломий бўлмаган мамлакатларни, балки исломий мамлакатларни ҳам ислом қонунларини ижро этмаётганликлари боис, “жоҳиллик жамияти” деб атаган. Саййид Қутб бу борада айтади:

“Исломий бўлмаган ҳар бир жамият жоҳилликдир. Агар буни аниқроқ таърифлайдиган бўлсак, шуни айтишимиз лозимки, “жоҳиллик жамияти” шундай бир жамиятки, унинг иймон, ақида ва қонунларида Аллоҳдан ўзга бошқа нарсаларга сиғиналади. Ушбу таърифга мувофиқ ҳозирда мавжуд бўлган барча жамиятлар жоҳиллик ҳудудида қарор топишган.”

Саййид Қутбга кўра, 20-асрдаги жоҳиллик инсоният тарихида Ер юзидаги энг оғир жоҳиллик ҳисобланади.

Унинг фикрича, Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг душманларга барҳам бериш учун қилган саъй-ҳаракатлари ҳозирги асрда мавжуд жоҳилликни бартараф этишга сарфланадиган ҳаракатлардан осонроқ эди. У бунинг сабабларини икки тоифадаги душманлардан билади ва мўминлардан унга қарши курашларини сўрайди.

У бу икки тоифадаги душманларни ташқи ва ички душманларга бўлади. Унга кўра, ташқи душман ғарб маданияти бўлиб, ички душман эса Ислом оламидаги исломий бўлмаган ҳукмдорлардир.

Жиҳодчи салафийлик тафаккурига таъсир ўтказган Мисрдаги бошқа гуруҳлардан яна бири “Миср исломий жамоати”дир. Ушбу гуруҳнинг жиҳод манифестини Абдусалом Фараҳ исмли шахс ёзган. У милодий 1979-йилда “Алфаризатул-ғойиба” номли китобида жиҳодни унутилган фарз унвонида кўтариб чиқади ҳамда жиҳод гуруҳи ва “Миср исломий жамоати” ўртасида бирлашув яратади. Бунинг натижасида Мисрнинг учинчи президенти Анвар Содот террор қилинади. Бироқ Саййид Қутб ва Абдусалом Фараҳнинг қарашларида мазҳаблараро ихтилоф ва жанжаллар мавжуд эмасди ҳамда ўша пайт кўпчилик халқ ва уламолар турли ақийдаларга эга бўлганликлари сабаб, бу иккала шахс ҳужумга учрамасди ёки қатл этилмасди.

Жиҳодчи салафийликдаги чалғинишлар ушбу жараён такфирчи салафийлар мақсадининг хизматига киргач бошланади. “Ал-Қоида” ва “Ҳизбуттаҳрир”га ўхшаган ташкилотлар кофирларга қарши жангларни бошлаш билан бирга дин ичидаги ақийдаларга асосланган курашларга ҳам кириб кетишади. Ушбу чалғинишлар тақрибан Афғонистоннинг Шўролар Ҳукуматига қарши урушидан кейин бошланади ва вақт ўтиши билан ўзининг ихтилоф ва жанжалга асосланган ақийдавий томонларини кучайтираверади. Натижада, салафийларнинг мутаассиб ва такфирчи гуруҳларининг воситасига айланади. Шу сабабдан, тарихнавислар жиҳодчи салафийликни Саййид Қутб тафаккурининг чалғиган шакли деб аташади.

Тунислик мутафаккир Абдулатиф Ҳармосий ушбу чалғинишлар кўламларини шундай баён қилган:

“Жиҳодчи салафийлик ўзининг фаолиятлари натижасида ислом уламолари ўртасида кенг тарқалган ва исломни икки қисмга, яъни ислом ва куфрга бўлувчи таъриф нафақат ҳеч қандай эътиборга эга эмас, балки мусулмонлардан бўлган катта тоифани ҳам ислом доирасидан ташқарига чиқаради. Бошқа томондан эса, улар айни ҳолда ўз фаолиятларига тўлиқ шаклда сиёсий тус беришган ва уларнинг курашиш усуллари жиҳоддир. Буни оқлаш учун, улар ўз мухолифларига кофир ва муртад ҳукмини чиқаришга мажбурлар.”

Исломий мамлакатларда етакчи террорчи гуруҳ бўлмиш “Ал-Қоида”дан илдизланган гуруҳлар жиҳодчи салафийлик қаторида ўрин топишган. Мазкур мамлакатлардаги энг оғир жиноятларни ушбу оқимга тегишли гуруҳлар содир этишмоқда. Алжазоирдаги “Алжамоатул-муслиҳа” ҳамда “Салафийликка даъват ва жанг жамоати”га ўхшаган гуруҳларнинг қотиллик ва оғир жиноятлари ислом оламида барчага маълум бўлган. Сумалидаги “Ёш мужоҳидлар” гуруҳининг ҳамда Рафаҳдаги “Жунди Ансоруллоҳ” гуруҳининг фаолиятлари халқаро миқёсда тарқалган “Ҳизбуттаҳрир” номли жиҳодчи салафийликнинг намунаси ҳисобланишади. Мисол тариқасида, “Ал-Қоида”нинг Ироқдаги тармоғи раҳбари бўлган Зарқовий дастлаб америкалик ва ғарблик ишғолчиларга қарши курашни бошлайди ва кейинчалик эса шиа ва айрим аҳли суннатни таҳдид қилишга киришади. Ироқ кўчалари ва бозорларида портлатилган бомбалар ва бегуноҳ одамларнинг ўлимига сабаб бўлган қатор амалиётлар унинг фармони билан амалга оширилган.

Share

Check Also

Салафийларнинг глобал жиҳодчилик тизими шаклланиши

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан 2005 йилнинг январида эълон қилинган «Бутун жаҳон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.