Home / Савол-жавоблар / Тарбиявий-ахлоқий / Ўлим ҳақида фикр юритиш қандай таъсирга эга?

Ўлим ҳақида фикр юритиш қандай таъсирга эга?

d6ded7a9LБорлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

Ҳамма пайғамбарлар Аллоҳни танитиш билан бирга, албатта, охират олами ва ўлимдан кейинги ҳаёт борасида ҳам огоҳлантириб турли хабарлар берганлар. Хушхабар бериш ёки бирор нарсадан огоҳлантириш инсон тарбиясидаги энг тасирли воситалардан бўлгани учун ҳамма пайғамбарлар ушбу икки восита, яъни жаннат муждаси билан башорат бериш ва дўзах азобидан огоҳлантириш билан одамларни ҳидоятга чақирганлар. Биз ҳам ана шу мавзунинг муҳимлиги ҳамда тез орада ҳаммамизнинг борадиган оламимиз “Барзах” олами эканлиги ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Ўлим ҳақида фикр юритиш – бу инсонни тарбияловчи ва уни турли гуноҳлардан тийиб турувчи омилдир. Ўлимдан ғафлатда бўлиш эса инсонни енгилтак ва бепарво қилиб қўяди. Кўпгина саҳиҳ ҳадисларда ривоят қилинишича, ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ўлимни эслаб туриш кераклигини ва ундан ҳеч вақт ғафлатда бўлмаслик кераклигини уқтирганлар. Мисол тариқасида: Бир куни ул ҳазратдан энг хушёр ва зийрак мўмин ким? – деб сўралганида, ул зот: «Энг хушёр ва зийрак мўмин доимо ўлимини ёдида сақловчи ва унга тайёр турувчи кишидир», деб марҳамат қиладилар.

Манба: Ал-Маҳажжатул байзоъ фий таҳзийбил Иҳё, Файз Кошоний, 8-жилд, 242-бет, муассасатун-нашрил исломий нашриёти.

Яна бир куни ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан энг тақволи одам ҳақида сўрашганида, ул зот шундай деб марҳамат қиладилар:

«Энг тақволи одам – бу қабр ва унинг азобларини ёдидан чиқармайдиган, дунёнинг зийнатларига алданмайдиган, дунё зийнатларини охиратга алмашмайдиган ва эртанги кунни ўз умрининг қисми деб ҳисобламайдиган ҳамда ўлимга доим тайёр турган кишидир.»

Манба: Макоримул ахлоқ, Шайх Тусий, 12-боб, 463-бет, Муассатул аъламий лил-матбуот нашриёти.

Имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом) айтадилар: «Ўлимни эслаш ҳавои нафс истакларини ўлдиради, ғафлат илдизларини қуритади, дилни илоҳий нур билан қувватлантиради, бандалик сифатини оширади, дунёга бўлган мастликни йўқотади, ҳирс ва тамаъ шўълаларини сўндиради, дунёни кичик ва хор қилади.»

Манба: Ал-Маҳажжатул байзоъ фий таҳзийбил Иҳё, Файз Кошоний, 8-жилд, 24-бет.

Share

Check Also

Қабр сиқиши ҳақида нималарни биласиз?

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Кўпчилигимиз жонсиз жасад қабрга қўйилганда, қабрнинг сиқувга олиши ҳақ эканлиги ҳақида эшитганмиз. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.