Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Спиртли ичимлик чиқарадиган завод спиртсиз ҳалол ичимликлар ишлаб чиқара бошласа, уни ичиш мумкинми?

Спиртли ичимлик чиқарадиган завод спиртсиз ҳалол ичимликлар ишлаб чиқара бошласа, уни ичиш мумкинми?

n00002653-bАссалому алайкум. Бир саволим бор эди, спиртли ичимлик чиқарадиган завод кейинчалик напитка ва шунга ўхшаш спиртсиз ҳалол ичимликлар ишлаб чиқара бошласа, уни ичиш мумкинми ёки ўша спиртли ичимлик чиқарадиган заводнинг бошқа бир филиалида ҳалол ичимлик ишлаб чиқариб унинг устига «ҳалол» деб ёзиб қўйилган бўлса, у ҳолда бундай ичимликни истеъмол қилиш қандай ҳукмга эга? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Ва алайкум ассалом.

Жавоб: Берган саволингизни мужтаҳидлар фатволари асосида кўриб чиқдим. Ушбу саволга умумий ҳолда шариат аҳкомлари асосида шундай жавоб берилади:

Шариат қонун-қоидаларига биноан, спиртли ичимлик чиқарадиган завотда ишлаш ҳам, ундан бирон нарса сотиб олиш ҳам ёки ўша завод билан қўшма иш олиб бориш ҳам қатъиян «ҳаром» ва «гуноҳ» саналади. Аммо агар ўша завод ҳаром ичимлик чиқаришдан напитка ва шунга ўхшаш ҳалол ичимлик ишлаб чиқариш томон ўз фаолиятини ўзгартирса, у ҳолда ҳалол ичимликни ундан сотиб олиб истеъмол қилиш ўз-ўзидан ва биринчи навбатда жоиз ва мумкин дейилади.

Аммо агар ушбу ҳалол ичимлик (напитка)ни ишлаб чиқаришда ўша олдинги ҳаром ичимлик (ароқ, коньяк, вино, пиво ва шампанский)дан қўлга киритилган сармоя ва пулдан ҳам фойдаланилган бўлса, албатта, у ҳолда бундай ҳалол ичимликни истеъмол қилишдан сақланса яхшироқдир. Чунки, шариат таъбири билан айтганда, бундай ҳалол ичимликка «шубҳали», яъни ҳаром билан ҳалол қўшилган ва аралашган нарса деб айтилади. Агарчи айтилганидек, биринчи навбатда ва биринчи ҳукм бўйича, ҳалол ҳисобланиб ундан фойдаланган тақдирда ҳам «ҳаром» бўлмаса-да, аммо «шубҳали» бўлгани учун ундан сақланса, яхшироқдир.

Агар сипиртли ичимлик чиқараётган завот ўз фаолият ва ишини ҳалол ичимлик ишлаб чиқариш томон ўзгартирмаса, ушбу заводнинг бошқа филиалидан напиткага ўхшаш ҳалол нарсани сотиб олиш жоиз эмас, ҳаром саналади. Ҳалол ичимлик устига «ҳалол» деб ёзиб қўйилгани етарли эмас. Чунки, биз исломий давлатда яшаётганимиз йўқ, юртимизда ҳаром моллар кенг тарқалган ва асосан кўпчилик томонидан ҳаром ва ҳалол масалаларига риоя қилинмайди. Шунинг учун спиртли ичимлик чиқарадиган завот ишини ўзгартирмай туриб ўзининг бошқа бир филиалида напитка ишлаб чиқарса ҳам, албатта, уни истеъмол қилмаслик керак ва бундай ичимликни ичиш мужтаҳидларимиз фатволарида «ҳаром» дейилган.

Фойдаланилган манбалар:

  1. Имом Хумайнининг «Тавзихул-масоил» китоблари, 1-жилд, 956-бет.
  2. Имом Хумайнининг «Ажвибатул-истифтоот» (фатволар тўплами)

китоби, 239-бет, 1088-савол ва 242-243-бетлар, 1095 ва 1096-саволлар.

  1. Имом Хоманаийнинг «Ажвитатул-истифтоот» китоби, 257-263-бетлар.
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.