Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Ҳалол гўштли ҳайвонларнинг буйрагини еса бўладими?

Ҳалол гўштли ҳайвонларнинг буйрагини еса бўладими?

L00956417928Ассалому алайкум, Нажот кемаси жамоаси. Бу қилаётган ишларингиз учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Саволим шуки, ҳалол гўштли ҳайвонларнинг буйрагини еса бўладими? Асосан ҳалол гўштли ҳайвонларнинг нечта ва қайси аъзоларини истеъмол қилиш ҳалол-у, қайсилари ҳаром? Ушбу масалага ойдинлик киритсангиз, олдиндан раҳмат.

Ҳурмат билан Шокиржон

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ. Аллоҳ таоло сиздан ҳам рози бўлсин!

Ҳалол гўштли ҳайвонларнинг ейиш ҳаром бўлган аъзолари қуйидагилардан иборат:

1. Қон;

2. Сийдик ва ахлат;

3. Гўштдаги турли безлар;

4. Мояк ва уруғдон;

5. Ҳайвоннинг бош миясида бўлган нўхат шаклидаги нарса;

6. Бел умуртқа поғонасида жойлашган ҳаром мағз (медулла);

7. Бел умуртқа поғонасининг икки тарафида жойлашган оқ рангли ва қаттиқ шаклдаги асаб тизмаси;

8. Эркак ҳайвоннинг жинсий аъзоси;

9. Урғочи ҳайвоннинг фаржи (жинсий аъзоси);

10. Ўт пуфаги (жигарнинг пастки юзасидаги махсус чуқурчада жойлашган, ҳажми 50-60 см, шакли нокка ўхшаш пуфакча ва унда ортиқча ўт сақланади);

11. Қоражигар ёки талоқ

Юқорида зикр этилган аъзолар сувда яшамайдиган чорва ҳайвонлари ва паррандаларга хосдир. Аммо ушбу аъзолар балиқларда ва чигирткада топилса, уларни истеъмол қилиш ҳаром эмас.

12. Қовуқ (сийдик пуфаги);

13. Кўз чаноғи;

14. Ҳайвоннинг икки туёғи орасида жойлашган ва “зотул-ашожеъ” деб айтилган нарсани ҳам истеъмол қилиш ҳаромдир.[1]

Охирги бу уч аъзо ҳам сўйиладиган туя, чорва ҳайвонлари ва паррандаларга хосдир. Шу учун, ушбу уч аъзони балиқлар, креветка ва чигирткаларда истеъмол қилиш ҳаром эмас.[2]

Демак, юқорида айтиб ўтилган ҳалол гўштли ҳайвонларнинг ейиш ҳаром бўлган аъзолари орасида буйрак айтилмаган. Шу боис, барча мужтаҳидларнинг фатволарига биноан, ҳалол гўштли ҳайвонларнинг буйрагини истеъмол қилмоқлик ҳалол ва мумкиндир.

Фойдаланилган манбалар:

[1]. Имом Хумайний, “Тавзиҳул масоил” 2626 – масала ва қолган мужтаҳидлар ҳам еб-ичишга оид аҳкомлар қисмида худди шу нарсаларни баён қилганлар.

[2]. Имом Хумайний, «Таҳрирул васила» 2-жилд, таомлар ва ичимликлар китоби, 161-бет, 28-масала. Бошқа мужтаҳидлар ушбу масалани баён қилганлар.

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.