Home / Долзарб мавзулар / Ваҳҳобийлик ёки салафийлик / АҚШ ва ИШИД гуруҳи ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликнинг фош этилиши

АҚШ ва ИШИД гуруҳи ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликнинг фош этилиши

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим

Турли оммавий ахборот воситалари АҚШнинг ИШИД террористик гуруҳини кенг ҳимоя этишидан хабарлар тарқатишди. Бу борада, Ироқ вакиллар палатасининг мудофаа ва хавфсизлик комиссияси раиси Ҳоким Аз-Зомилий АҚШнинг ИШИД террорчи гуруҳини ҳимоя этиши ҳақида ишончли далиллар борлигидан хабар берди.

Ҳақиқий ва ишончли ҳужжатлар қўлимизда бор ва бу ҳужжатлар шундан далолат берадики, АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўз учоқлари билан ИШИД террористик гуруҳини қурол-яроқ ва озиқ-овқат билан таъминлашади ва ИШИД фаолият олиб борадиган ва уларнинг назоратида бўлган минтақаларга керакли ёрдам юкларини ҳаводан ташлашади, – деб айтди Ҳоким Аз-Зомилий.

У Ироқ парламентининг мудофаа ва хавфсизлик комиссияси томонидан АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг ИШИД террористик гуруҳини ҳимоя этишлари ҳақида ҳисобот тайёрлаш учун бир қўмита ташкил этилган,-деб қўшимча қилди.

Ироқ вакиллар палатасининг мудофаа ва хавфсизлик комиссияси раиси бу комиссия Ироқ давлатидан АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан ИШИД террористик гуруҳини қўллашлари мавзусини Бирлашган Миллатлар Ташкилотига маълум қилишини сўради, -деб қўшимча қилди.

АҚШ томонидан Ироқда фаолият олиб бораётган ИШИД гуруҳининг ҳимояланиши мавзуси ўтган ёз фаслида Ироқ армия кучларининг ҳарбий базаларини ҳамда Ироқнинг шимолида яшовчи аҳолини АҚШнинг ҳарбий кучлари бомбардимон қилишларига тегишли хабарлар нашр этилишидан сўнг ошкор бўлди. Дастлаб америкаликлар бу хабарни рад этишди, аммо бир неча вақтдан сўнг уларнинг армияси ушбу бомбардимонларни адашиб амалга оширишганини иддао қилишди.

Шуни таъкидлаш жоизки, охирги ҳафталар давомида, Ироқнинг турли даражадаги мулозимлари ИШИД террористик гуруҳининг АҚШ ва Ғарб давлатлари томонидан ҳимоя этилишини фош қилишмоқда. Бу борада, Ироқ халқ армиясининг етакчи қумондонларидан бири Муин Козимийнинг таъкидлашича, ИШИД гуруҳи каби террористларга қарши кураш олиб бориш ва сўз эркинлиги ҳақида иддао қилувчи мамлакатларнинг етиштирган маҳсулидир.

Ироқнинг Бадр ҳарбий ташкилоти қумондонларидан бири ва Бағдод вилояти кенгашида халқ кўнгиллилари қўмитасининг раиси Муин Козимий бу мамлакатнинг бошига келган мусибатлар АҚШ ва Европа мамлакатлари томонидан ИШИД гуруҳига кўмак берилиши натижасида вужудга келди, -деб эслатиб ўтди.

Бағдод вилояти кенгашида халқ кўнгиллилари қўмитасининг раиси ИШИД террорчи гуруҳига Ғарб мамлакатларининг қурол-яроқ билан кўмак беришларини танқид қилиб, ИШИД гуруҳига қарши коалициянинг учоқлари ушбу гуруҳга керакли ҳарбий жиҳоз-ускуналар ва қурол-яроқлар етказиб туришларини айтди.

Муин Козимийнинг айтишича, Ироқнинг Салоҳиддин вилоятида мазкур учоқлар террористларга ҳарбий жиҳоз-ускуналар, қурол-яроқлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ҳаводан ташлашлари бир неча маротаба кузатилган.

Ироқ парламентида миллий коалициянинг аъзоси Жума Ал-Утвоний ҳам агар АҚШнинг халқаро коалиция учоқлари орқали аслаҳаларни ҳаводан ташлаш билан ИШИД гуруҳига кўмак бериш ва уни ҳимоя этиш ишлари бўлмаганида, бугун ИШИД жамоаси ҳалокатли ва оғир вазиятга тушган бўларди,-деб таъкидлади.

Ироқ паламенти вакилининг айтишича, халқаро коалиция АҚШ раҳбарлиги остида Салоҳиддин вилояти ва Ал-анбор вилоятидаги Ас-Сақловия минтақаларида ўрнашиб олган ИШИД террористик гуруҳига қурол-яроқ ташлайдилар. АҚШ томонидан ИШИД гуруҳининг ҳар томонлама ҳимояланиши охирги ойлар давомида матбуот саҳифалари ва Ғарб оммавий ахборот воситаларининг доираларигача етиб борган.

Грецияда нашр этиладиган “Элефтротипия” газетаси бир неча муддат олдин ушбу мавзуга доир ўз хабарида шундай ёзди: “ИШИД гуруҳининг Суриядаги унсурлари АҚШ томонидан жўнатилган қурол-яроқ ва бошқа муҳим ҳарбий жиҳоз-ускуналарни ўз ичига олган юкларни олишган.”

Элефтротипия газетаси ўзининг хабарида АҚШнинг қурол-яроқдан иборат юклари Суриянинг шимолидаги Эъзоз шаҳрининг чегараларида ИШИД гуруҳи қўлига етказилади,-деб ёзди. АҚШ хорижий сиёсатлари кенгашининг машҳур журнали “Форин Полиси” ҳам ўтган йил октябр ойида Жефри Смит томонидан ИШИД террористик гуруҳни қурол-яроқлар билан таъминлаётган манбалар ҳақида ёзилган бир хабарни нашр этди.

Жуфри Смит “ИШИД гуруҳи ўз қурол-яроқларини қаердан олган” унвони остида нашр этган ўз мақоласида шундай ёзади: “Бу гуруҳ томонидан Ироқ ва Сурияда фойдаланилаётган кўп аслаҳалар АҚШдан келтирилган.”

Форин Полиси журналининг мақоласида шундай келтирилган: “Қуролларга назорат этувчи бир мустақил гуруҳ шундай ҳужжатларни тўплаганки, уларга кўра, ИШИД гуруҳи Ғарб мамлакатлари, жумладан АҚШда ишлаб чиқарилган ҳарбий жиҳоз-ускуналар ва қурол-аслаҳалардан фойдаланишади”

Share

Check Also

Салафийларнинг глобал жиҳодчилик тизими шаклланиши

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан 2005 йилнинг январида эълон қилинган «Бутун жаҳон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.