Home / Ислом тарихи / Ислом тариxининг қора саҳифалардан бири-1

Ислом тариxининг қора саҳифалардан бири-1

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим

Ўттиз иккинчи ҳижрий сана.

Қудратли Ислом давлатининг пойтахти Мадинаи Мунаввара шаҳри.

Ўша пайтдаги Ислом давлати бошлиғи, халифа Усмон ибн Аффон мазкур шаҳар кўчалари бўйлаб юриб кетмоқда.

У киши кечагина одамларнинг қўйини боқиб кун кўрадиган нимжон, пакана ва бечораҳол чўпонча, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бугун бетоб бўлиб қолганларини эшитиб ташвишга тушган…

Кечагина одамларнинг қўйини боқиб кун кўрадиган нимжон, пакана ва бечораҳол чўпонча, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг бугун ҳолидан хабар олиш лозимлигини яхши билади.

Абу Добиядан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Масъуд розиялоҳу анҳу ўлим тўшагида ётганларида халифа Усмон ибн Аффон кўргани келди ва у кишига: «Нимадан шикоятинг бор», деди уялмасдан.

Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Гуноҳларимдан», дея жавоб қилдилар.

«Нимани хоҳлайсан?» деб сўради Усмон.

«Роббимнинг раҳматини», деди Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу

«Сенга табиб юборайми?» деди Усмон.

«Табиб (деяётган одамингнинг) ўзи мени касал қилди», дея жавоб қилдилар Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу.

«Бўлмаса, моддий ёрдам беришни буюрайин», деди халифа.

«Менинг унга ҳожатим йўқ!» деди бемор.

«Сенга керак бўлмаса, кетингдан қолган қизларингга керак бўлар», деди халифа.

«Менинг қизларим камбағал бўлишларидан қўрқяпсанми?! Менинг бешта қизим бор. Барчаларига ҳар кун оқшом «Воқеа» сурасини ўқишни буюрганман. Чунки, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг ким «Воқеа» сурасини ҳар кун оқшом ўқиса, камбағаллик ва ҳожатмандлик кўрмайди, деганларини эшитган эдим», дедилар Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу.

Юқоридаги воқеага оид қисқача таҳлил ва хулосамиз:

Албатта бу воқеани ўқиган одам унда яширинган бир ҳақиқатни кўриши мумкин. У ҳам бўлса, Абдуллоҳ бин Масъуднинг Усмондан безор эканлигидир. Зеро, у киши Усмоннинг саволларига истамай қисқа жавоб берар эдилар. Нимага дейсизми?! Чунки, Абдуллоҳ бин Масъуддек буюк саҳобани Усмоннинг ўзи калтаклаб жароҳатлаган эди ва ана шу зарбалар таъсирида ўлим тўшагида ётган кекса ёшли Абдуллоҳ ибн Масъуд Усмон билан қандай муомала қилмоқлиги лозим эди. Абдуллоҳ ибн Масъуднинг калтакланишига сабаб бўлган нарса бу – Абдуллоҳ ибн Масъуднинг xалифа Усмон ибн Аффонга қилган эътирози эди.

Усмон Байтулмолни талон-тарож қилиб сочиб совурганини кўрган Байтулмол хазинабони Абдуллоҳ бин Масъуд унга эътироз билдириб уни Xудодан қўрқишга чақирган эдилар, бу эса Усмонга ёқмади-да, бечора Абдуллоҳ бин Масъудни калтаклай бошлади. Қуръон қориси ҳамда пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо аллолоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг вафодор саҳобаларидан бўлмиш ҳазрат Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай қилиб ҳақ йўлда золим Усмон тарафидан шаҳид қилинган бўлдилар.

Ҳа, Ислом тариxи минг афсуслар бўлсинки, ана шундай қора кунларни ҳам бошидан кечирган. Бу ҳақиқатни ошкор қилиш ва ундан керакли хулосаларни чиқариш вақти келмадимикин?! Сиз нима дейсиз, азиз ўқувчи?

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Мусулмонлар ҳижратининг бошланиши

  Кун ботган пайти эди, Пайғамбар бошқа кунлардек, Арқамнинг уйи сари юзландилар. Бошларини эгиб, кеча …

2 comments

  1. Ушбу тарихрниннг манбааларини айтиб утсангиз?

    • Tahririyat boshqarmasi

      Эслатганингиз учун раҳмат.
      Мазкур тарихнинг манбаларини келтирамиз, иншо Аллоҳ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.