Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Каъбанинг ичига кириб намоз ўқиш мумкинми? Шунда қайси тарафга қараб намоз ўқиш керак?

Каъбанинг ичига кириб намоз ўқиш мумкинми? Шунда қайси тарафга қараб намоз ўқиш керак?

Ассалому алайкум. Саволим шуки, Каъбанинг ичига кириб намоз ўқиса бўладими ва шу ҳолда қайси тарафга қараб намоз ўқиш керак?

Бисмиллааҳир роҳманир роҳим

Ва алайкум ассалом. Ушбу саволга мужтаҳидлар қуйидагича жавоб берганлар;

Ҳар бир мужтаҳид ўзининг «Рисолаи амалийя» номли китобининг 891-масаласида ушбу саволга шундай жавоб берган:

Имом Хумайний ва Хоманаий ҳазратларининг фатволарига кўра: Каъбанинг ичида ва Унинг устида вожиб намозни ўқиш макруҳдир, лекин ночорлик ҳолатида жоиздир.

Оятуллоҳ Гулпойигоний ва Софий ҳазратларининг фатволарига биноан: Эҳтиёт вожибга кўра, Каъбанинг ичида ва Унинг устида вожиб намозларни ўқимаслик лозим. Аммо ночорлик ҳолатида мумкиндир.

Оятуллоҳ Систоний ҳазратлари: Ихтиёрий ҳолда Каъбанинг ичида ва Унинг устида вожиб намозларни ўқимаслик керак.

Оятуллоҳ Фозил Ланкароний ҳазратлари: Вожиб намозларни Каъбанинг ичида ёки Унинг устида ўқишлик эҳтиёт вожибга кўра жоиз эмасдир. Лекин ночорлик ҳолатида эса айби йўқдир. Мустаҳаб намозларни Каъбанинг ичида ёки Унинг устида ўқишлик эса саҳиҳдир. (Тавзийҳул-масоил 892 ва 893-масалалар)

Шунингдек, Оятуллоҳ Фозил Ланкароний ҳазратларидан бундай ҳолда қайси томонга намоз ўқиш керак, деб сўралганда қуйидагича жавоб берганлар:

Каъбанинг ичида ёки Унинг устида намоз ўқиётганда ҳар қайси томонга намоз ўқиш саҳиҳ ва мумкин, чунки, қайси томонга қарамасин, Каъбага юзланган бўлади ва Каъба уйи унинг юзи рўпарасида бўлади.

Оятуллоҳ Хуий ва Табризий ҳазратлари: Эҳтиёт вожибга кўра, Каъба уйининг тепасида ихтиёрий ҳолда вожиб намозлар ўқилмаслиги лозим. Лекин ночор ҳолда ўқишнинг айби йўқдир. Зоҳирга кўра, Каъбанинг ичида ихтиёрий ҳолда намоз ўқишлик ҳам жоиздир.

Оятуллоҳ Занжоний ҳазратлари: Эҳтиёт мустаҳабга кўра, Каъба уйининг томида ихтиёрий ҳолда вожиб ёки мустаҳаб намозларни ўқимаслик керак. Бироқ ночор ҳолда ўқишнинг айби йўқдир. Вожиб намозларни Каъбанинг ичида ихтиёрий ҳолда ўқишлик макруҳ бўлиб уни тарк этиш эса эҳтиёт мустаҳабдандир.

Оятуллоҳ Макорим Широзий ҳазратлари: Эҳтиёт вожибга кўра, вожиб намозларни Каъбанинг ичида ўқимаслик лозим. Аммо мустаҳаб намозларни ўқишнинг эса айби йўқдир, балки Каъба уйининг ичида ҳар бир бурчакка қараб икки ракъат намоз ўқиш мустаҳабдир. Бироқ Каъбанинг томида намоз ўқиш хоҳ вожиб намози бўлсин ёки мустаҳаб жоиз эмас, магар зарурлик чоғидагина ўқиш мумкин.

http://makarem.ir/main.aspx?typeinfo=21&lid=0&catid=0&mid=253822

Қолган мужтаҳидлар ҳам худди шу тарзда мустаҳаб намозларни Каъбанинг ичида ва Унинг томида ўқишни жоиз деб биладилар, балки уларнинг фатволарига кўра, Каъбанинг ичида ҳар бир устунга қараб икки ракъат намоз ўқиш мустаҳабдир.

Ушбу масала Оятуллоҳ Занжонийнинг рисолаларида «ва Унинг томида» деган ибора келтирилмаган ҳамда Оятуллоҳ Баҳжатнинг рисолаларида бу масала умуман айтилмаган.

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси таҳририяти

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.