Home / Ахлоқ ва исломий тарбия / Ўлим фариштаси Азроил нақадар меҳрибондир

Ўлим фариштаси Азроил нақадар меҳрибондир

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим

Азиз ўқувчи, Сиз жон бериш лаҳзаси ҳақида қандай тасаввурга эгасиз? Шу пайтгача Азроил билан рўбарў келиш ҳақида фикр юритганмисиз? Унга нисбатан қандай тасаввурдасиз? Бировнинг жони чиқаётган чоғи унинг тепасида туриб ўлим талвасаси ҳолатини кузатганмисиз? Берилган бу саволлардан ваҳшатга тушиб саҳифамизни ўқишни тарк этманг, балки биз билан суҳбатимиз охиригача қолинг, ана шунда сизнинг ўлим фариштаси ҳақидаги тасаввурингиз мутлақо ўзгаради.

Бир донишманднинг айтганидек: «Мен ўлишдан қўрқмайман, нимага деганда, ўлим бу – бир хонадан бошқа хонага ўтиш демакдир». Азроил бу ўлим фариштасидир, алсо азоб фариштаси эмас. У фақат руҳимизни бир ердан бошқа ерга олиб ўтади, холос. Энди мана шу бошқа ернинг қандай макон бўлиши ўзимизнинг қўлимиздадир. Албатта, ўша маконни қуриш фақат ва фақат ўзимизнинг зиммамизда эмас, балки баъзи ёрдамчиларимиз ҳам бордир. Фақат сиз у ернинг обод бўлишини исташингиз керак, шунда ҳамма нарса замон ва замин ёрдамга келади. Балки сиз бу гапларни қаердан топиб гапиряпти экан, деб ўйлаётгандирсиз. Айтадиган бўлсам, мен ўлим ҳақидаги бу маълумотларни олтинчи имомимиз ҳазрат имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом)нинг бир одамнинг саволларига берган жавобларидан олдим. Ушбу савол-жавобни шу ерда келтирамиз:

عِدة من أصحابنا، عن سهل بن زياد، عن محمد بن سليمان، عن أبيه، عن سُدير الصيرفي قال: قلت لأبي عبد الله عليه السلام: جعلت فداك يا بن رسول الله! هل يكره المؤمن على قبض روحه؟ قال: لا والله، إنه إذا أتاه ملك الموت لقبض روحه جزع عند ذلك فيقول له ملك الموت: يا ولي الله لا تجزع، فو الذي بعث محمَّداً صلى الله عليه وآله لأنا أَبَرُّ بك وأشفق عليك من والد رحيم لو حضرك، اِفتح عينيك فانظر، قال: ويمثل له رسول الله صلى الله عليه وآله وأمير المؤمنين وفاطمة والحسن والحسين والأئمة من ذريتهم عليهم السلام فيقال له: هذا رسول الله وأمير المؤمنين وفاطمة والحسن والحسين والأئمة رفقاؤك، قال: فيفتح عينيه فينظر فينادي روحه مناد من قبل رب العزة فيقول: يا أيتها النفس المطمئنة إلى محمد وأهل بيته ارجعي إلى ربك راضية بالولاية، مرضية بالثواب، فادخلي في عبادي – يعني محمد أو أهل بيته – وادخلي جنتي، فما من شئ أحب إليه من استلال روحه واللحوق بالمنادي

Бир куни Судайр ас-Сайрафий исмли бир киши имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом) ҳузурларига келиб шундай деди: Жоним сизга фидо бўлсин, эй Расулуллоҳнинг ўғли! Сизга шундай саволим бор. Мўмин одам жон беришида қийналадими? Бу иш у учун оғирми? Имом унга жавобан шундай марҳамат қилдилар:

«Йўқ! Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, асло қийин эмас.

Ўлим фариштаси мўмин одамнинг яқинига келганда, у бесабрлик қилиб талвасага туша бошлайди. Шунда ҳазрат Азройил (алайҳис салом) унга қараб:

Аллоҳнинг саломи Сенга бўлсин, эй Аллоҳнинг бандаси. Бунчалик ваҳшатга тушмагин, мен энг меҳрибон отадан ҳам сенга меҳрибонроқ ва яхшилик қилувчироқман. Кўзларингни очиб бир назар солгин,-дейди. Шунда у одам кўзларини очиб ҳазрат Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам), амиралмўминин Али, Фотима онамиз, имом Ҳасан ва имом Ҳусайн (алайҳимус салом)ларни ва шунингдек, қолган ҳамма имом (алайҳимус салом)ларни кўради. Шу пайтда Парвардигори олам тарафидан бир нидо эшитилади: Эй Муҳаммад ва унинг хонадони вилоятига (пешволигига) бўйсунган ва ором топган руҳ! Аллоҳинг тарафига қайт ва ўзинг суйганларинг билан бир ерда, яъни жаннатимда бирга бўл. Бу сўзларни эшитган ҳалиги банда учун ўлимдан кўра суюклироқ нарса бўлмайди ва у шод ҳолда жонини Роббисига таслим этади.»

Манбалар: Шайх Кулайний, Ал-Кофий, 3-жилд, 127-бет, 2-ҳадис ва шунингдек, аллома Муҳаммад Боқир Мажлисий, Биҳорул анвор, 6-жилд, 196-бет.

Ҳа, азиз биродарлар, ҳамма гап бизнинг иймонимиздадир. Агар мўмин бўладиган бўлсак, ўлимдан қўрқишга асло ҳожат қолмайди.

Share

Check Also

Ҳаётингиз давомида ризқ ва барака кўпайишини хоҳлайсизми?!

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Ушбу суҳбатимизда эътиборингизни ўта теран маъноли бўлган уч сўзга қаратмоқчимиз: Неъмат сўзи, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.