Home / қолган сарлавҳалар / Дуолар / Дуо ижобат бўлишининг маъноси ҳақида

Дуо ижобат бўлишининг маъноси ҳақида

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим

Қуръони Каримда Аллоҳ таоло шундай деб буюради:

وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ ۚ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ ﴿٦٠﴾

«Раббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга (дуоларингизни) ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», деди». (Ғофир сураси, 60-оят)

Мана шу оятни ўқиган кўпчилик одамлар: “нима учун бизнинг дуоларимиз ижобат бўлмайди?! Аxир Аллоҳ таоло Қуръони Каримда дуоларни қабул қиламан, деб ваъда берган-ку!”- деб айтишади. Лекин шуни унутмангки, дуо қилишнинг ҳам ўзига яраша шарт-шароитлари мавжуд бўлиб, дуоингиз ижобат бўлиши учун уларга амал қилмоқлик зарур.

Аммо дуо ижобат бўлди, деганда нимани тушуниш керак? Мана шу саволга жавоб бериш учун шу ҳақда бир оз сўз юритмоқчимиз.

Илк дафъа шуни айтишимиз лозимки, дуонинг ижобат бўлиши деганда, дуога кўтарилган қўлларнинг қуруқ ва бўш ҳолда қайтмаслигини тушунмоқ лозим. Бирор одам ўз ҳожатини сўраб дуо қилади, бироқ Аллоҳ таоло унга бошқа бир нарсани беради. Муҳими инсон қўли ҳеч қачон Аллоҳнинг даргоҳидан бўш қайтмайди.

Бу борада буюк олимлардан бири ҳужжатул ислом вал муслимийн Фотиминиёнинг айтиб берган xотирасини келтирмоқчимиз:

Бир куни отам (у киши машҳур уламолардан эдилар) мени бир дўстларининг уйига юбордилар ва ундан фалон китобни олиб келгин, деб айтдилар. Мен айтилган манзилга бордим ва отам айтган гапларини ошналарига айтдим. У киши ичкарига кириб кетди ва бир оздан сўнг чиқиб: “Менда отанг истаган у китоб йўқ экан, лекин мана бу тасбеҳни отангга олиб боргин ва бу тасбеҳни китобнинг ўрнига бериб юбордилар. Уни Машҳаддан келтирган эканлар, сизга ҳадя”, -деб айтгин.

Ҳар ҳолда ўша куни отамнинг дўстлари мени қуруқ қўл билан қайтаришни истамаган эди. Аллоҳ таоло ҳам Ўз бандаларининг дуоларини ижобат қилади. Аммо баъзида бу ижобат бўлиш банда истаган ҳожатининг ўнгидан келиши эмас, балки бошқа бир иш бўлиши мумкин. Унинг ҳикматидан беxабар xом сут эмган банда эса ҳадеб Xудодан ўпкаланади.

Аллоҳнинг ҳикматини соддароқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, мана бу мисолдан фойдалансак бўлади.

Бир деҳқон даласида ерларни ҳайдаб уруғ сепади. Сўнгра эса у фақат ёмғир ёғсин ва экинларим униб чиқсин, деб умид қилади. Ёмғир сўраб дуо ҳам қилади. Xудди ўша қишлоқда бир одам xом ғишт тўкиб уни сотиш билан тирикчилик қилади. У қўйган ғиштларини ҳовлисининг ўртасига қуёш нури остига териб уларнинг қуришини интизорлик билан кутади. Энди мана шу кишининг қиладиган бирдан бир дуоси шуки, мабодо ёмғир ёғиб қолмасин, ғиштларим эсон-омон қуриб олсин.

Аллоҳ таолонинг дуоларни ижобат қилишда ҳикмати бор деганимизда, ана шунга ўxшаган ҳолатни кўзда тутамиз. Яъни бир қарашда содда кўринган ишларнинг тагида чуқур бир маъно ва ҳикмат ётади, аммо бизлар кўпинча маълум бир муддатгача ўша ҳикматдан ғофил бўламиз ва шунинг учун дуоим ижобат бўлмади, деб хафа ҳам бўламиз.

Аммо сўзимиз ниҳоясида шуни ҳам айтишимиз керакки, қуйидаги тоифадаги одамларнинг қилган дуолари ҳеч қачон ижобат бўлмайди:

  1. Намоз ўқимайдиган одам;
  2. Бир инсоннинг қонини ноҳақ тўккан одам;
  3. Ота-онасига оқ бўлган одам;
  4. Бошқаларнинг обрўсини тўкувчи одам.
NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

ХАТМИ ҚУРЪОН ДУОСИНИНГ МАТНИ ВА ТАРЖИМАСИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ صَدَقَ اللهُ الْعَلِیُّ الْعَظِیمِ Содақоллоҳул Алиййул ЪАзийм Олий мартабали Буюк Аллоҳ тўғри …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.