Home / Савол-жавоблар / Эътиқодий-фиқҳий / Имом деганлари ўзи ким?

Имом деганлари ўзи ким?

Ассалому алайкум, ҳурматли Нажот Кемаси таҳририяти. Шиалар имомларига ишонадилар деб эшитганман. Имом деганлари ўзи ким? Шу ҳақда ёзиб юборсангиз. Олдиндан раҳмат.

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим

Ва алайкум ассалом. Сизнинг сайтимизга қилган эътиборингиз учун ташаккур айтамиз.

Имом сўзи мусулмонлар пешвоси, раҳнамоси ва раҳбари маъносини билдиради. Шиалар ақийдасининг асосида «маъсум имом» деб ҳар жиҳатдан Пайғамбаримизнинг вориси ва ўринбосарига айтилади. Пайғамбар билан имомнинг фарқи фақат шундаки, пайғамбар янги ғоя ва таълимотнинг асосчиси бўлса, имом бу янги ғоя ва таълимотнинг асровчиси ва давом эттирувчисидир.

Пайғамбарларга ваҳий нозил бўлади, лекин имомга эса нозил бўлмайди. Имом илмини Пайғамбардан ўрганади ва шунинг учун кучли ва теран илм соҳибидир. Шиалар маъсум имомни фақат қайсидир давлат ёки ҳукуматнинг раҳбари эмас, балки бутун бошли ислом жамиятининг маънавий ва моддий, зоҳирий ва ботиний, сиёсий ва иқтисодий, хуллас, ҳар томонлама етакчисидир. Маъсум имом Аллоҳ таоло тарафидан танланган шахс бўлиб, умматни адашишдан сақлаш вазифаси унинг зиммасига юклатилган. Лекин суннийлар имомни ва имомат тушунчасини бундай деб билмайдилар. Уларнинг ақийдасига кўра, имом фақат ҳокимият бошлиғидир, холос.

Эҳтиром ила:

Нажот Кемаси таҳририяти

Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.