Home / Ислом тарихи / Ислом тарихининг энг қора саҳифаларидан бири-2

Ислом тарихининг энг қора саҳифаларидан бири-2

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим

Савари олам Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг қизлари ҳазрат Фотиматуз-Заҳро (саломулоҳи алайҳо)нинг мазлумона шаҳид бўлишлари Ислом тарихнинг энг қора саҳифаларидан биридир.

Пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг риҳлатларидан сўнг Ислом олами катта фитнага юз тутди. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг ўзларидан кейинги халифани тайинлаб кетганликларига ҳали ҳеч қанча вақт ўтмаганлигига қарамай, бир неча саҳобалар бу васиятни унутгандек бўлдилар. Улар зўравонлик йўли билан халифаликни ўз қўлларига киритдилар. Шу сабабли, ҳазрат Али (алайҳис салом) бошчилигидаги бир неча саҳобалар халифаликка даъвогар бўлган шахс, яъни Абу Бакрга байъат қилишмаган эди. Улар ҳазрат Фотима (саломулоҳи алайҳо)нинг уйларига йиғилишганди. Ушбу саҳобалар қуйидагилардан иборат эди:

  1. Аббос ибн Абдулмутталиб
  2. Утба бин Аби Лаҳаб
  3. Салмон Форсий
  4. Абу Зар Ғифорий
  5. Аммор бин Ёсир
  6. Миқдод бин Асвад
  7. Баро бин Озиб
  8. Убай бин Каъб
  9. Саъд бин Аби Ваққос
  10. Талҳа бин Убайдуллоҳ
  11. Зубайр бин Авом ва бошқалар.

Бу ҳақдаги хабар халифага этиб боргач, у Умар бин Хаттобга қараб нима бўлганда ҳам Алини бу ерга мажбурлаб келтиргин, деб буюрди. Умар билан ҳазрат Али (алайҳис салом) ўрталарида баҳс бўлиб ўтди. Ҳазрат Али Умарга қарата: Аллоҳга қасам ичиб айтаманки, Сен хилофатни Абу Бакрда бўлишини исташинг сабаби – бу мансаб эртага Сенинг қўлингга ўтишини билганинг учундир. Дарҳақиқат, Абу Бакрни ўйлаганинг учун эмас, балки ўзингни ўйлаганинг сабабли шундай қиляпсан, -дедилар.

Ушбу воқеани келтирган айрим адабиёт ва манбаларни зикр этамиз:

  1. Ал-риёзун-назра, 1-жилд, 167-бет;
  2. Тарихул хамис, 1-жилд, 188-бет;
  3. Ибн Абдуроббиҳ, 3-жилд, 64-бет;
  4. Тарихул Фидо, 1-жилд, 156-бет;
  5. Ибн Шаҳна Ибн Асир ҳошиясида, 11-жилд, 112-бет;
  6. Жавҳарий, 2-жилд, 130 ва 134-бетлар;
  7. Сийратул Ҳалабия, 3-жилд, 394 дан 397-бетларгача

Тарихчиларнинг ёзишларича, дунё аёлларининг сарвари Фотимаи Заҳро (саломулоҳи алайҳо) онамизнинг уйларига бостириб борганлар қуйидагилар эди:

  1. Умар ибн Ал-Хаттоб
  2. Холид бин Валид
  3. Абдураҳмон бин Авф
  4. Собит бин Қайс
  5. Зиёд бин Лабид
  6. Муҳаммад бин Мусайлама
  7. Зайд бин Собит
  8. Салама бин Салама бин Вақаш
  9. Салама бин Аслам
  10. Усайд бин Ҳузайр

Умар бин Ал-Хаттоб Фотима (саломулоҳи алайҳо) уйларининг эшиги ёнига келиб ул ҳазратга дағдаға қила бошлади. Унинг қўлида алангаси ёниб турган найзаси ҳам бор эди. Шунда ҳазрат Фотима (саломулоҳи алайҳо) унга қараб: «Эй Хаттобнинг ўғли, уйимга ўт қўйиш учун келдингми?» деб сўрадилар. Умар: «Ҳа, агар уммат қилган ишни (Абу Бакрга байъат-қасамёд этиш ишини) қилмасангиз, шундай қиламан. Бу ишни отанг келтирган динни қувватлантириш учун қиламан», деди.

Умар бу ишни қилади ва уйнинг эшигини ёқиб юбориб эшик орқасида турган ўша пайтда бешинчи фарзандига ҳомила бўлган ҳазрат Фотима (саломулоҳи алайҳо)ни оғир яралайди. Умарнинг урган зарбаси таъсирида унинг қорнидаги «Муҳсин» деб исм қўйиш ният қилиб қўйилган боласи нобуд бўлади. Фотима онамиз эса қовурғалари синиб ана шу оғир жароҳат орқали шаҳид бўладилар.

Бу дардли воқеа турли иборалар билан, баъзан тўла ва баъзан эса қисқартирилган ҳолда кўп китобларда нақл қилинган. Жумладан ал-Жарийр ат-Табарийнинг ал-Милалу вал-мулук номли тарих китобида, Ҳофиз Иброҳим шеърида, Яқубийнинг Тарих китобида, Канзул уммол китобида, Билозарийнинг Тарих китобида ва бошқаларда баён қилинган.

Сиддиқа ва Тоҳира бўлмиш бутун олам аёлларининг Саййидаси ва Сарвари оламнинг Райҳонаси ҳазрат Фотима онамиз шундай қилиб динни фитналардан сақлаш ҳамда имомат ва вилоятни ҳифзу ҳимоя қилиш йўлида Жумодис-соний ойининг 3-кунида мазлумона шаҳид бўлдилар.

Ул ҳазрат баъзи саҳобаларнинг қилган хиёнатларидан жуда ҳам ранжиб кўп азоблар чекдилар. Шунинг учун қилган васиятларида ҳазрат Али (алайҳис салом)га шундай дедилар:

«Мени ярим кечада ювиб дафн қилинг. Зеро, менинг жанозам устида мунофиқлар ҳозир бўлишларини алсо истамайман. Чунки, улар менинг ва отамнинг душманидирлар. Шунингдек, қабримни ҳам ҳаммадан сир тутинг».

Шунинг учун ҳам бугунги кунга қадар Фотима онамизнинг қабрлари қаерда эканлигини Аҳли-Байт (алайҳимус салом)дан бошқа ҳеч ким билмайди.

Ҳа, азизлар бу ҳақиқатни айтиш қанчалик оғир бўлмасин, ҳақиқатни изловчиларга ошкор қилишни ўз бурчимиз, деб билганимиз учун айтдик.

Аллоҳ таоло ҳаммамизга тўғри йўлдан адашмай яшашни насиб этсин ва золимлардан ва ёки уларни яхши кўрувчилардан қилиб қўймасин. Омин, ё Роббал оламин.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.

Share

Check Also

Қуръони Каримда Ҳазрати Хадичанинг мақом ва мартабалари ҳақида

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилиб айтадики, وَالسَّابِقُونَ السَّابِقُونَ «Ва пешқадамлар, пешқадамлар» …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.