Home / Шариат қонунлари / Намоз / Намознинг маъно-моҳияти ҳақида қисқача маълумот

Намознинг маъно-моҳияти ҳақида қисқача маълумот

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм

Намоз бу Аллоҳни зикр этиш ва шукрини адо этишдир. Агар инсон ўзининг ҳақиқий инсоний ҳаёти нимада эканлигини билмаса, унда одамнинг намоз ўқишга ҳеч қанақа эҳтиёжи йўқдир. Чунки, унинг ўз ҳаётидан кўзлаган мақсади фақат яхши яшаш, уй-жойлар қуриш, юқори мансабларга эга бўлиш ва бошқа дунёвий матоларга эгалик қилишдир. Бундай одамлар намоз ўқишга эҳтиёж сезмайдилар ҳам. Бўш вақтларини мусиқа эшитиш ёки турли ишқий романларни ўқиш билан ўтказишади.

Бундан ҳам ёмонроғи, тафаккури уларникидан ҳам пастроқ бўлган одамлардир. Бундайлар турли ахлоқсизликлар, айшу-ишрат, кайфу-сафо ва гиёҳвандлик моддалари ҳамда ичкиликка ружу қўйишади. Аммо тафаккур ва ақлга эга инсонлар эса бу ҳаётда агар фақат еб-ичиш учун яшайдиган бўлсак, унда ҳайвонлардан фарқимиз фақат шундаки, ҳайвонлар пастроқ даражада ва бизлар юқорироқ даражада бир хил мақсад билан яшайдигандек бўлиб қоламиз, – деб ўйлашади. Лекин инсоннинг яратилишидан кўзланган мақсад ҳайвонники билан бир хил бўла олмайди, балки инсон юқорироқ мақсад учун яратилган.

Бу мақсад – унинг камолотга етишидир ва камолотга етиш учун эса ибодат қилиш зарурдир, деб фикрлайдилар. Ахир инсоннинг умри фақат бу дунё билан ўлчанмайди, балки бошқа абадий олам ҳам бор бўлиб, ўша абадий ҳаёт инсоннинг асл яшайдиган жойидир.

Бир донишманднинг айтишича: «Ҳаётга лаззат бағишлайдиган нарса – бу етишиш эмас, ана шу етишиш йўлидаги интилишдир. Борадиган ер эмас, унга олиб борадиган йўлдир».

Ҳа, агар бу томондан олиб қарайдиган бўлсак, инсоннинг ҳаётига лаззат берадиган нарса уни мақсад – жаннат сари элтувчи йўл бўлиб, бу йўл шубҳасиз, ибодатдир. Ибодатларнинг энг кўзга ташланадигани эса намоздир.

Албатта, бизнинг бу айтган сўзларимиз Қуръони Каримда айтилган биргина жумланинг гўзаллигига асло тенглаша олмайди. «Аллазийна юъминуна бил ғойби ва ва юқиймунас солат»; энг яхши бандалар (Аллоҳни) кўрмай туриб туриб иймон келтирган ва намоз ўқийдиганлардир.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Жамоат намозида Аҳли суннат мазҳабидаги имомга иқтидо қилиш жоизми?

Ассалому алайкум. Мен Истанбулда яшайман. Уйим ва иш жойимнинг ёнида суннийларнинг бир масжиди бор. Мен …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.