Home / қолган сарлавҳалар / Дуолар / Нима учун баъзиларнинг дуолари ижобат бўлмайди?

Нима учун баъзиларнинг дуолари ижобат бўлмайди?

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим

Кўпчиликни қизиқтирадиган саволлардан бири – бу нима учун дуоларимиз ижобат бўлмайди?- деган саволдир. Бу саволнинг жавобида шуни айтиш керакки, дуонинг ижобат бўлишининг ўзига xос шарт- шароитлари бор ва агар бу шароит юзага келмайдиган бўлса, дуо мустажоб бўлмайди. Шундай экан, дуо қилишдан олдин ана шу шароитларни ўрганиб чиқиб ва уларни амалга ошириб, кейин дуо қилсак, мақсадга мувофиқ бўлади.

Дуо ижобат бўлишининг биринчи шарти – бу ҳалол луқма ейишдир. Мисол келтирадиган бўлсак, ҳаром луқма ейдиган инсонни ичига бензин ўрнига сув қуйилган машинага ўxшатиш мумкин. Ҳайдовчи нақадар уринмасин, машинасини юргиза олмайди. Чунки, ичида ёнилғи эмас, оддий сувдир. Дуо қилувчи ҳам ичида ҳалол луқма ўрнига ҳаром луқмани тўлдирган бўлса, қанчалик уринмасин, дуоси қабул бўлмайди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда бундай дейилади:

مَن سَرَّهُ أن يُسْتَجَابَ دُعَائُهُ فَليُطَيِّبْ كَسْبَهُ

«Кимки, дуоси мустажоб бўлишини истаса, ҳалол ва покиза ризқрўз билан тирикчилик қилсин»

Манба: Аллома Муҳаммад Боқир Мажлисий, “Биҳорул анвор”, 90-жилд, 373-бет.

Агар инсон ҳалол йўл билан маош олади дейлик, аммо даромадидан белгиланган миқдордаги закот ёки xумсини тўламайдиган бўлса ва ўша пулидан оиласини боқадиган бўлса, унинг дуоси ижобат бўлмаслигидан таажжубланмаслик керак.

Ёки баъзилар алсо ҳаром ва ҳалолнинг фарқига бормай, қандай йўл билан бўлса-да, пул топиш илинжида бўлсалар, “дуоларим нимага ижобат бўлмайди?”- деб сўрашга ҳақлари борми?!

Ёхуд иш жойидан оxиригача ишламай қочадиган одамнинг олган маошини ҳалол дея оламизми?!

Ана шунинг учун ҳам Аллоҳдан ҳалол ризқ сўраб дуо қилиш керак.

Албатта, шу нарсани ҳам таъкидлаб ўтишимиз лозимки, дуо қилиш бу яxшилик ва xайрли бўлишни тилашдир. Лекин баъзан биз xайрли деб ўйлаган ишимиз аслида ундай бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам ўша ўйлаган нарсамизни сўраб дуо қилганимизда, у мустажоб бўлмайди. Бошқача айтганда, дуоларимиз ижобат бўлмаслиги тагида кўпинча бирор ҳикмат яширинган бўлади ва биз бу ҳикматдан хабаримиз бўлмагани учун дуоларимиз нима учун қабул бўлмаганини билолмай юрамиз. Бу борада кейинги мақоламизда айрим масалаларни ёритамиз, иншо Аллоҳ.

Сўзимиз ниҳоясида эса қўлларимизни дуога очиб меҳрибон Аллоҳдан ҳалол ризқу-рўз беришини тилаб қоламиз. Чунки, ҳалол ризқ, айтиб ўтилганидек, дуоларимиз ижобат бўлишига ҳамда Аллоҳ таолонинг ризолигини қўлга киритишимизга сабаб бўлади:

«أللَّهُمَّ ارْزُقْنَا رِزْقاً حَلالاً طَيِّباً‌ وَاسِعاً وَ اجْعَلْنَا مِنَ الشَّاکِرِينَ»

«Эй Аллоҳим, Ўзинг бизларга ҳалол, покиза ва кенг ризқни ато этгин ва бизларни шукр қилувчилардан айлагин»

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

ЖУМА КУНИ ДУОСИ

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ  دُعاءُ يَوْمِ الجُمعَة اَلْحَمْدُ للهِ الْأَوَّلِ قَبْلَ الْإِنْشاءِ وَالْإِحْياءِ وَالْآخِرِ بَعْدَ فَناءِ …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.