Home / Шариат қонунлари / Рўза / Малоикаларнинг рўзадорга қиладиган дуолари

Малоикаларнинг рўзадорга қиладиган дуолари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм

Муборак Рамазон ва рўза ойи шу даражада улкан аҳамиятга эга бўлган ойки, бу ойда Аллоҳ таолонинг даъватига «лаббайк» деб рўза тутган ва гуноҳлардан узоқлашиб тоат-ибодатга бел боғлаган мўмин кишиларни малоикалар ҳам дуо қиларкан. Малоикаларнинг мўмин рўзадор кишиларга қилган дуоларини келтиришдан олдин муборак Рамазон ойининг улкан фазилати ҳақидаги ҳадислардан икки намуна келтирмоқчимиз:

Сарвари олам Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Рамазон ойининг фазилати борасида шундай марҳамат қилганлар:

قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ‏آلِهِ: ـ في فَضْلِ شَهْرِ رَمَضَانَ ـ هُوَ شَهْرٌ أوَّلُهُ رَحْمَةٌ، وأوْسَطُهُ مَغْفِرَةٌ، وآخِرُهُ الإِجَابَةُ وَالعِتْقُ مِنَ النَّارِ.

«Рамазон ойи шундай бир ойки, унинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири эса дуоларнинг ижобат бўлиши ва жаҳаннам ўтидан озод этилишдир»

Манба: Шайх Кулайний, “Ал-Кофий”, 4-жилд, 68-бет, 4-ҳадис ва 65-бет.

Сарвари олам бошқа бир ҳадисда бу ҳақда айтадилар:

قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ‏آلِهِ: إذا دَخَلَ شَهْرُ رَمَضَانَ فُتِّحَتْ أَبوابُ الرَّحمَةِ، وغُلِّقَت أبوابُ جَهَنَّمَ، وسُلسِلَتِ الشَّياطِينُ.

«Рамазон ойи кириб келганда, раҳмат эшиклари очилур, дўзах эшиклари ёпилур ва шайтонлар эса занжирбанд этилур»

Манба: Шайх Садуқ, “Фазоилул ашҳурис-салосаҳ” 142-бет, 153-ҳадис.

Хотамун-набиййин Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) малоикаларнинг дуоси ҳақида шундай марҳамат қиладилар:

قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ‏آلِهِ: مَا مِن صَائِمٍ يَحْضُرُ قَوْمًا يَطْعَمُونَ إلاَّ سَبَّحَتْ لَهُ أعْضَاؤُهُ، و كَانَتْ صَلاةُ الْمَلائِكَةِ عَلَيْهِ، و كَانَتْ صَلاتُهُمُ اسْتِغْفَارًا

«Рўзадор бошқалар таомланаётган ерда ҳозир бўлганида, унинг ҳамма аъзойи баданлари у учун тасбеҳ айтур ва фаришталар эса унга дуруд айтурлар. Фаришталарнинг дуруди эса истиғфордир»

Манба: Шайх Садуқ, “Савобул-аъмол ва иқобул-аъмол”, 77-бет, 1-ҳадис; “Ал-Амолий” 683-бет, 936-ҳадис; “Ман лаа яҳзуруҳул фақиҳ” 2-жилд, 87-бет, 1805-ҳадис.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Билолга қараб дедилар:

. قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ‏آلِهِ لِبِلالٍ: «الغَداءُ يا بِلالُ!» فَقالَ: إنِّي صَائِمٌ. قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ‏آلِهِ: «نَأْكُلُ أرْزَاقَنَا و فَضْلُ رِزْقِ بِلالٍ فِي الْجَنَّةِ. أشَعَرْتَ يا بِلالُ أنَّ الصَّائِمَ تُسَبِّحُ عِظَامُهُ و تَسْتَغْفِرُ لَهُ الْمَلائِكَةُ مَا أُكِلَ عِندَهُ؟

«Эй Билол, ол нонушта егин». Билол: Мен рўзаман, -деди. (Мустаҳаб рўза тутган эди) Расулуллоҳ сўзларини давом еттириб шундай дедилар: «Биз бу ерда насибамизни еб ўтирибмиз, Билолнинг бугунги насибаси эса жаннатдадир. Биласанми эй Билол? Модомики, рўзадор олдида таом ейилар экан, унинг суяклари (бутун аъзойи бадани) тасбеҳ айтур ва малоикалар эса унинг учун истиғфор айтурлар»

Манба: Ибн Можаҳ, “Ас-Сунан” 1-жилд, 556-бет, 1749-ҳадис; Байҳақий, “Шўъбул иймон” 3-жилд, 297-бет, 3586-ҳадис; Ибн Асокир, “Тариху Дамашқ” 54-жилд, 110-бет, 11388-ҳадис.

Олтинчи пешвоимиз имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом) айтадилар:

قال الامام الصَّادق عليه السلام: مَن كَتَمَ صَوْمَهُ قَالَ اللهُ عَزَّ و جَلَّ لِمَلائِكَتِهِ: «عَبْدِي اسْتَجَارَ مِنْ عَذَابِي فَأَجِيُروهُ و وَكَّلَ اللهُ تَعَالى مَلائِكَتَهُ بِالدُّعَاءِ لِلصَّائِمِينَ، و لَمْ يَأْمُرُهُمْ بِالدُّعَاءِ لِأَحَدٍ إلاَّ اسْتَجَابَ لَهُمْ فِيهِ

«Рўзадор ўзининг рўза тутганлигини бошқалардан сир тутса, Аллоҳ таоло фаришталарига қараб: «Мана бу бандам дўзах оташидан паноҳ сўрабди, уни оловдан асранглар»,- деб Ўз малоикаларини рўзадорларни дуо қилишга тайинлайди ва Аллоҳ таоло малоикаларга кимники дуо қилинглар деб буюрган бўлса, уларнинг ўша киши ҳақидаги дуоларини ижобат қилгай»

Манба: Шайх Кулайний, “Ал-Кофий”, 4-жилд, 64-бет, 10-ҳадис; Шайх Тусий “Таҳзийбул-аҳком” 4-жилд, 190-бет, 539-ҳадис; Аллома Муҳаммад Боқир Мажлисий, “Биҳорул-анвор” 59-жилд, 190-бет, 44-ҳадис.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Қадр кечасининг фазилати ҳақида

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ     Қадр кечаси Ер юзидаги энг сирли ва энг қадрли кечадир ва бу …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.