Home / Шариат қонунлари / Рўза / Рамазон – садоқат, очиқ кўнгиллик ва меҳрибонлик ойи

Рамазон – садоқат, очиқ кўнгиллик ва меҳрибонлик ойи

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм

Илоҳий зиёфатга чақирилган Аллоҳ таолонинг қадрли меҳмонлари бўлмиш азиз рўзадорлар! Ушбу қутлуғ кунларда мўмин бандаларнинг тутган рўзалари-ю, қилган тоат ва ибодатлари Аллоҳ даргоҳига қабул бўлишини сўраймиз.

Ҳаёт маънавият лаҳзаларидан бебаҳра бўлса, совуқ ва руҳсиз ҳолатга айланади. Агар Рамазон ойининг арзирли ва қимматли фурсатлари бўлмаса, у ҳолда қалбларимиз ўткинчи ҳою ҳавасларнинг таъсири остида ғафлат ва гуноҳларнинг зангидан ифлосланиши турган гап. Ҳаётимиз кунларида Рамазон ойи меҳмон бўлган вақтлар дилларимизда зилол ва латиф шабнам томчилари ҳар лаҳзада янги маъно ва ҳаловат бахш этаётгандек гўё.

Эзгу ниятлар билан муборак Рамазон ойининг нурли кунларини бирин-кетин ўтказаётган эканмиз, бу ой қандай ҳам улуғ ва қимматли ой эканлигини кўздан кечирсак, мақсадга мувофиқ бўлади деб ўйлаймиз. Қуръони Карим оятлари ва ҳадиси шарифлардан келиб чиқиб Рамазон ойи ҳақида қуйдаги фикрларга эътиборингизни жалб этамиз:

Аллоҳнинг ушбу ойи каромат ва меҳрибонлик ўчоғининг иситиш ойидир. Рамазон осмон қўйнидан ҳиммат соҳилигача қанот қоқиб учиш, шуур ва идрок ҳудудига сафар қилиш ойидир. Бу шундай бир сафарки, сизни ростлик ва тўғрилик юртига олиб боради. Рамазон ойи Аллоҳнинг бандалари учун улфат, муҳаббат ва самимийлик ойидир. Ушбу ойда одамларнинг қалблари бир-бирларига яқинроқ бўлади ва ўзаро меҳр ва ёрдамлари ошади. Рўзадор мўминлар ушбу ойда бошқалар билан очиқ кўнгил ва яхши ахлоқ ила муносабат қилишни ўз вазифалари деб билишади. Зероки, улар илоҳий зиёфатнинг азиз меҳмонидирлар.

Рамазон ойи эҳсон ва яхшилик қилиш ойидир. Ҳазрат Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) марҳамат қилганларидек: «Энг яхши эҳсон ва эзгулик қилишлар Рамазон ойидадир».

Аллоҳнинг ойи бўлмиш бу Рамазон ойида осмон эшиклари барча бандалар учун каттароқ очилади ва дуо-илтижо овозлари малоикалар қулоқларига яхшироқ бориб етади.

Чиндан ҳам, Рамазон ойи садоқат, ростгўйлик, тўғрилик, яхшилик ва меҳрибонлик сари сафар қилиш ойидир. Ушбу эзгу амалларнинг барчаси Рамазон ойидан том маънода маънавий лаззатланишни таъминлайди. Ушбу ойда барча мўминлар садоқатнинг авжида бўлишади. Зероки, ёлғон сўзлаш рўзада ҳам ёмонликлар учун замин яратиши мумкин.

Муборак Рамазон ойининг ушбу мусобақасида ғолиб бўлишимизни чин юракдан Аллоҳдан сўрайлик.

Рамазон ойи сабр ва сабрнинг ажри бериладиган ойдир. Ушбу ой садоқат ва тенглик ойидир. Аллоҳ ушбу муборак ойда иймонли кишиларнинг ризқини орттиради. Рўза тутган мўминга ихлос ва иймон билан ифтор берувчи шахсларнинг ҳам гуноҳлари ушбу ойда кечирилади. Рамазон ойида солиҳ амалларни адо этган кишиларнинг ажр-мукофоти икки карра ошади ва уларнинг гуноҳлари тўкилади.

Муборак Рамазон нафсни яхшилик томон ўзгартириш ойидир. Ушбу ойда метин ирода билан ёмон хулқларни ўзгартиришнинг бошланишидир. Шу боис, келинг, ҳаётимизни эзгулик сари ўзгартириш учун саъй-ҳаракат қилайлик.

«Нимани ўзгартирсам экан?» деган савол туғилиши мумкин. Кийимними, уйнинг рангиними ва ёки бошқа нарсаларними? Ушбу ойда ўзгариш ва ўзгартириш деганда маънавий ўзгартириш назарда тутилади. Ушбу ойда Аллоҳ таоло ва динга бўлган муносабатлар ўзгача бўлиши лозим. Ҳаётимизни Аллоҳ ранги, ислом таълимоти ва пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг суннатлари билан безатишимиз лозим. Ушбу кунларда эзгу ва савоб ишларни амалга оширишда фаол бўлайлик. Ўзимизни ва бошқаларни ҳам яхши томонга ўзгартиришга ҳаракат қилайлик.

Аллоҳ таоло барча мусулмонларнинг тутган рўзалари, яхши ва эзгу амаллари, тоат ва ибодатларини Ўз даргоҳига қабул айласин.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Қадр кечасининг фазилати ҳақида

БИСМИЛЛОҲИР РАҲМОНИР РАҲИМ     Қадр кечаси Ер юзидаги энг сирли ва энг қадрли кечадир ва бу …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.