Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Халқаро Қуддус куни – мазлумларнинг зўравонларга қарши курашишлари

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм

Муборак Рамазон ойининг охирги кунларида ҳамон Аллоҳнинг фаровон баракотларида ҳузур топмоқдамиз. Мустасно бўлган ушбу фурсатлардан бундан ҳам кўпроқ баҳраманд бўлишга интилмоқ лозим.

Ислом дини мазлумларни ҳимоя этиш ва золимларга қарши курашиш масаласига махсус эътибор қаратган. Ушбу буюк динда бошқаларга зулм ва ситам қилиш қабул қилинмаган ва золимларга қарши туриш эса мусулмонларнинг вазифаси деб уқтирилган. Қуръони Каримнинг кўплаб оятларида золим ва ситамкорларга қарши курашиш таъкидланган. Мўминлар амири ҳазрат Али (алайҳис салом) бу борада шундай буюрганлар:

«Мазлумнинг ҳомийси ва золимнинг душмани бўлинг»

Эрон Ислом Жумҳурияти тузилган кундан бошлаб мусулмонларнинг биринчи қибласи бўлмиш Қуддуси шарифни ишғол этган босқинчи Исроил режимига қарши чиқиб, Фаластинлик мазлум халқни ҳимоя этишни эълон қилди. Бу борада Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси имом Хумайний ҳазратлари томонидан илгари сурилган амалий чоралардан бири – бу ҳар йили муборак Рамазон ойининг охирги жумасини босқинчи Исроил режимига қарши муқовамат ва қаршилик кўрсатаётган мазлум Фаластин халқини ҳимоя этиш мақсадида «Халқаро Қуддус куни» деб эълон қилиш бўлди.

Ҳар йили ушбу кунда бутун дунё мусулмонлари кўча намойишларини ташкил этиб, мазлум Фаластин халқини ҳимоя қилишларини барала баён этишади.

Имом Хумайний ҳазратлари ушбу кун борасида ёзганлар:

«Мен дунёнинг барча мусулмонларини Қадр айёмлари бўлган ва Фаластин халқининг тақдирини ҳам белгиловчи бўла оладиган Муборак Рамазон ойининг охирги жумасини Қуддус куни сифатида танлашга ва бир тадбир-маросим орқали Фаластинлик мусулмон халқнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этиш учун мусулмонларнинг халқаро бирдамлигини кўрсатишга чақираман.»

Қуръони Каримдаги Нисо сурасининг 75 оятида золимларга қарши чиқиб, мазлумларни ҳимоя этиш ҳақида қуйидагича кўрсатма берилган:

وَمَا لَكُمْ لَا تُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّـهِ وَالْمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ الَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَخْرِجْنَا مِنْ هَـٰذِهِ الْقَرْيَةِ الظَّالِمِ أَهْلُهَا وَاجْعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ وَلِيًّا وَاجْعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ نَصِيرًا

«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, нега Аллоҳ йўлида ҳамда «Парвардигоримиз, бизларни аҳли золим бўлган бу шаҳардан чиқаргин, Ўз ҳузурингдан бизларни ҳимоя қилувчи ва ёрдам берувчи бир йўлбошчи юборгин» деяётган ночор эркаклар, хотинлар ва болалар ҳаққи-ҳурмати жанг қилмайсизлар?!»

Ушбу оятда айтилган аҳволни бугунги кунда Фаластинда кузатиш мумкин. Ўнлаб йиллар илгари босқинчи сионистлар ушбу муқаддас юртни босиб олишган. Ҳозиргача ушбу босқинчиликлар оқибатида ўн минглаб фаластинлик мусулмон биродарларимиз шаҳид ва ярадор бўлишган ҳамда минглаб нафар фаластинликлар сионистик режимнинг қамоқхоналарида сақланмоқдалар ва миллионлаб фаластинликлар оворагарчиликда умр кечиришмоқда.

Ҳозиргача сионистик режим томонидан мазлум Фаластин халқини йўқ қилишлар давом этмоқда. Халқаро Қуддус куни босқинчи сионистик режим ва унинг ҳомийларига қарши барча мусулмонлар ва экрпарвар халқлар ўз эътирозлари ва нафратларини кўрсатиш ва ошкор этиш учун қулай фурсатдир.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг таъбирига кўра:

«Қуддус кунидаги намойишлар Ислом оламида кемирувчи ва саратон бези бўлган Исроилга қарши мусулмонларнинг фарёдидир.»

Шубҳасиз, мусулмонларнинг бу муборак айёмдаги асримизнинг ҳақиқий золимларига қарши фарёд этишлари босқинчи сионистик режимнинг бир кун келиб ер юзидан буткул маҳв этилишига олиб келади. Ўша куннинг келиши унча ҳам узоқ эмас. Тангрим ҳаммамизга ўша кунни кўришни насиб этсин ва муборак ва муқаддас Рамазон ойида Аллоҳ таоло барча мусулмонларнинг тоат ва ибодатларини Ўз даргоҳига қабул айласин. Омин!

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Замонавий Дажжолни танийлик

Охир замон ҳақидаги ҳадисларда Дажжол ҳақидаги маълумотларни кўздан кечирсак, унда кўпгина масалалар сирли равишда баён …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.