Home / Савол-жавоблар / Тарбиявий-ахлоқий / Аҳли-Байтдан бўлган исмлар ҳақида

Аҳли-Байтдан бўлган исмлар ҳақида

Ассалому алайкум, Нажот Кемаси таҳририяти. Сизлардан бир илтимосим бор эди. Агар иложи бўлса, болага исм қўйишда менга ёрдамлашиб юборсаларинг. Шунга Аҳли-Байтдан бўлган исмлардан 10 та қиз бола учун ва 10 та ўғил бола учун исм танлаб ёзсангиз, жуда хурсанд бўлардим. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳийм

Ва алайкум ассалом. Бизга кўрсатган илтифотингиз учун ташаккур айтамиз.
Болага исм танлаб қўйиш масаласига келсак, пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифга кўра, фарзанднинг отаси зиммасида уч ҳаққи бор:
1. Яхши ва муносиб исм қўйиш;
2. Яхши тарбия бериш;
3. Фарзандига Қуръонни ўргатиш.
Юқоридаги ҳадиса амал қилиш мақсадида бир нечта исмларни қўйишни сизга таклиф этамиз;
Қиз бола учун исм танлаганда Аҳли-Байтдан бўлган ушбу исмларни қўйиш яхши ва муносибдир:
1. Кавсар исми (ҳазрати Фотимаи Заҳрони Қуръонда келган сифатлари) Кавсарнинг маъноси “кўп яхшиликлар” дегани ва жаннатдаги мўминлар ундан сув ичадиган ҳовузга ҳам “Кавсар” дейилади.
2. Ризвона (Ризвона – бу жаннатга қараб турувчи ва Аллоҳ таолонинг ризолигини қўлга киритувчи маъноларида келади.
3. Фарзона (ҳикматли, маърифатли дегани. Бу ҳам ҳазрати Фотимаи Заҳро (саломуллоҳи алайҳо)нинг сифатларидандир)
4. Бушро (Бушро – бу хушхабар ва мужда дегани)
5. Моида (Моида – бу дастурхондаги нозу неъматлар ёки Худони Ўз бандалария осмондан тушурадиган ҳамма неъматлари деган маънони ҳам анлатади.
6. Хадича (Пайғамбарибизи энг яхши, энг иймонли ва энг солиҳ бўлган аёлларини исми)
7. Сожида (Сожида – бу кўп сажда қилувчи дегани)
8. Сакина (оромлик, осойишталик, хотиржамлик маъноларини англатади. Имом Ҳусайн (а.с) қизларидан бирини исми Сакина бўлган)
9. Розия (Худони берганига, тақсимлаганига рози бўлувчи. Бу ҳам ҳазрати Фотимаи Заҳрони сифатларидан биридир ва ҳадисларда бу исм ҳазрати Фотимаи Заҳро (с.а) қарата қўлланилган)
10. Марзия (Худо ундан рози бўлган инсон дегани. Бу ҳам ҳазрати Фотимаи Заҳрони сифатларидан биридир ва ҳадисларда бу исм ҳазрати Фотимаи Заҳро (с.а)га нисбатан ишлатилган. Чунки, у ҳазратдан Аллоҳ таоло рози бўлган.)
11. Сиддиқа, Тоҳира, Маъсума исмлар ҳам ҳазрати Фотимаи Заҳро (с.а)га нисбатан қўлланилган. Сиддиқа – ростгўй ва тўғрисўз дегани. Тоҳира – ҳамма гуноҳлардан пок, покиза дегани. Маъсума – ҳамма гуноҳлардан сақланган дегани.
Ўғил бола учун исм танлаганда, Аҳли-Байтдан бўлган ушбу исмларни қўйиш яхши ва муносибдир:
1. Мужтаҳидларимизнинг Рисолаи амалияларида айтилишича, عَبد Абд (яъни банда) номи билан бошланган исмларни ўғил болаларга қўйиш мустаҳабдир. Мисол тариқасида; Абдуллоҳ, Абдураҳмон, Абдураҳим, Абдурауф, Абулкарим, Абдулғани, Абдулфаттоҳ, Абдулжаббор, Абдулмажид, Абдураззоқ ва … Худони сифатларидан олдин Абд сўзини қўшиб исм қўйиш мустаҳиб дейилган.
2. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) ва ул зотнинг наслларидан бўлган ўн икки маъсум имомларимизнинг исмлари ва хос сифатларидан танлаб ўғил болага исм қўйиш ҳам яхши ва муносибдир. Бу ерда уларнинг айримларини келтирамиз:

• Муҳаммад
• Али
• Мустафо (Худо тарафидан хос этиб танланган)
• Муртазо (Худонинг розилиги билан танланган)
• Ҳасан
• Ҳусайн
• Мужтабо (Худонинг танлаган хос бандаси)
• Зайнулобидин (Ибодат қилувчиларнинг зийнати)
• Сажжод (Кўп сажда қилувчи)
• Боқир (Илмларни ёрувчи)
• Жаъфар
• Содиқ (Ростгўй, тўғрисўз)
• Мусо
• Козим (Ғазабини ютувчи)
• Ризо (Рози бўлувчи)
• Жавод (Бахшида этувчи, қўли очиқ)
• Тақий (Аллоҳдан қўрқувчи)
• Ҳодий (Тўғри йўлга бошловчи, ҳидоят қилувчи)
• Нақий (Гуноҳлардан пок)
• Маҳдий (Ҳидоят қилинган)

Албатта, болага исм танлаганда, вафодорлик номи билан танилган Абулфазл, Аббос исмларни қўйишни ҳам унутмаслик керак.

Эҳтиром ила:
Нажот Кемаси таҳририяти
Share

Check Also

Қабр сиқиши ҳақида нималарни биласиз?

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Кўпчилигимиз жонсиз жасад қабрга қўйилганда, қабрнинг сиқувга олиши ҳақ эканлиги ҳақида эшитганмиз. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.