Home / Долзарб мавзулар / Сиёсий-Маданий / Ваҳдат ва бирдамлик, Ислом оламида иқтидор ва қудрат рамзидир

Ваҳдат ва бирдамлик, Ислом оламида иқтидор ва қудрат рамзидир

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

Азиз пайғамбаримиз сарвари коинот Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг ҳамда ул зотнинг зурриётларидан бўлган олтинчи пешвоимиз имом Жаъфари Содиқ (алайҳис салом)нинг таваллуд кунлари муносабати билан дунё мусулмонларини чин кўнгилдан муборакбод этиб, ушбу тарихий санага бағишланган «Ваҳдат ва бирдамлик, ислом оламида иқтидор ва қудрат рамзидир» унвонли мақоламизни тақдим этамиз.

Аҳли суннат биродарларимизнинг ривоятига кўра, Сарвари олам Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг таваллуд топган кунлари 12-Рабиул аввал ойи (1-декабр) куни Аҳли-Байт издошларига кўра, ул зотнинг таваллуд кунлари 17-Рабиул аввал (6-декабр) куни бўлгани сабаб, бу беш кун оралиқ «ваҳдат ва бирдамлик ҳафтаси» деб номланган. Шу боис, биз ушбу мавзуни ёритиш мақсадида бу борада мақола ёзишга жазмландик.

Агар жаҳоннинг бугунги вазиятига назар солсак, Ислом дини душманлари мусулмонларни қириш учун уюштирган нопок режа ва мақсадларига эришаётганлари ҳаммага аён. Бутун дунё халқлари тинчлигига рахна, одамларнинг қалбларига қўрқув ва ғулғула солаётган, кимнидир жигаргўшасидан, кимнидир эса меҳрибон ота-онасидан айираётган ёвуз куч – бу шубҳасиз, ИШИД «Ироқ ва Шомда Исломий Давлат» деб ном олган террорчи ташкилотдир. ИШИДнинг ваҳшийларча хатти-ҳаракати, мусулмонлар ва турли миллат-элатларни шафқатсизларча қатл этиши уларнинг асл башарасини очиб берди.

Аммо террорчи ИШИД гуруҳи қандай ва нима учун вужудга келтирилди деган савол ўртага чиқади. Бу савол кўп таҳлилчиларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этмоқда. Бу ҳақда сиёсий ва ғоявий тизилмалар билан турли назариялар, ҳатто мустамлакачилик илдизлари билан тарихий тушунча шаклидаги назариялар таҳлил этилмоқда. Аммо таҳлилчиларнинг аксарияти далил ва ҳужжатлар билан таъкид қилаётган муҳим масала – бу АҚШ ва Исроилнинг такфирчи ва террорчи бўлган ИШИД гуруҳи жараёнининг вужудга келишида муҳим рол ўйнашидир. Бунга асосан, ҳозирги такфирчи ва террористик гуруҳлар вужудга келишининг сабабини АҚШнинг Ироққа қарши амалга оширган ҳужумида излаш мумкин.

Бу назарияга асосан, Саддом Ҳусайн бошчилигидаги Баъс режимининг инқирозга учрагани ҳамда Ироқда катта хавфсизлик вакууми вужудга келиши сабабли америкалик кучларнинг ушбу мамлакатда ҳузур топишлари, Ал-Қоида террорчи гуруҳи кучларининг бундай вазиятдан фойдаланиб Ал-Қоида гуруҳини ташкил этишда катта нуфузга эга бўлган Абу Мусъаб Аз-Зарқовий номли Баъс режимининг айғоқчилик зобити томонидан ушбу ўлкада бу гуруҳнинг янги бўлимини ташкил этишга имконият яратди. Зарқовий бунинг учун лойиҳалаштирилган янги проектда Ироқнинг янги давлати ташкил этилишининг олдини олиш мақсадида террористик ҳужумлар уюштириб, Ироқнинг мазҳабий ва ҳарбий мавқега эга сиёсий кишилари ҳамда марказларига қарши кенг амалиётларни амалга оширди ва ушбу ўлкадаги кўп шиа ва сунний мусулмонларни қатл этди.

Зарқовийнинг лойиҳаси кейинчалик Абу Умар Ал-Бағдодий ва Абу Бакр Ал-Бағдодий томонидан Ироқ исломий давлат унвони остида давом эттирилди ва Суриядаги инқирозларнинг бошланиши билан Шом сўзи ҳам бу номга қўшилиб, ИШИД (Ироқ ва Шомда Исломий Давлат) гуруҳи шаклланди. Террорчи ИШИД гуруҳи АҚШ ва Ўрта Шарқ минтақасидаги айрим араб мамлакатларининг логистик-жосуслик, маънавий ва молиявий қўллаб-қувватлашишлари билан Ироқ ва Суриянинг турли минтақаларини тасарруф этишга улгурди.

Террорчи ИШИД гуруҳи минтақанинг айрим мамлакатлари, жумладан Саудия Арабистони ва Қатар давлатларининг молиявий ва қурол-яроқ ҳимоялари билан милодий 2014-йилининг июн ойида шубҳа ва гумонларга тўла бир ногаҳоний ҳужумда Ироқнинг олтита вилояти; Найнаво, Салоҳиддин, Ал-Анбор, Диёла, Керкук ва ҳатто Бағдоднинг атрофларини босиб олди. Ва шунингдек ушбу террористик ИШИД гуруҳи Исроил ва АҚШ томонидан олдиндан режалаштирилган фитна-найранглар асосида Ливан ва Суриядаги муқовамат кучларини мағлубиятга учратиш ҳамда минтақани тақсимлаш лойиҳасини ўзларининг қора байроғи остида амалга ошириб, саратон безидек тезлик билан илдиз отиб ривож-равнақ топиб улгурди.

Бу заҳарли ва хавли террористик гуруҳ «Ироқ ва Шомда Исломий Давлат» номи остида Ислом уммати орасида кенг қамровли уруш келтириб чиқариш мақсадида ўша дастлабки ойларда ўн минглаб ёшларни мусулмон давлатларидан алдаб Ироқ ва Сурияга олиб келишди ва ушбу икки мамлакатни хавфли инқирозга юз туттириб, минглаб вилоятларнинг муҳим марказлари, шаҳар ва қишлоқлари билан бирга ушбу минтақа ерларининг юзлаб квадрат километр масофасини тасарруф этишга муяссар бўлди.

Улар ушбу мамлакатнинг минглаб ишхоналари, иншоотлари ҳамда мамлакатнинг муҳим инфратузилмалари, жумладан йўллар, кўприклар, нефтни қайта ишлаб чиқариш заводлари, қудуқлар, нефт ва газ қувурлари, электростанцияларни ишғол этишди ёки буткул бўзиб ташлашди. Ва шунингдек, қимматли тарихий ва миллий меросларга эга муҳим шаҳарларга бомба ўрнатиб уларни изсиз йўқотишди ёки ёқиб юборишди.

АҚШ ва сионистик режим ҳам бу инқирозларнинг лойиҳачиси ва мазкур террористик гуруҳ учун турли қурол-яроқларнинг таъминловчиси сифатида минтақада навбатдаги уруш лойиҳасидан фитна-найранглар келтириб чиқариш ва ислом оламининг маънавий ва моддий инфратузилмлари ҳамда сармояларини йўқ қилиб ташлаш йўлида кенг баҳра олишди. Ироқда террористик ИШИД гуруҳининг ёвойи унсурларининг тезлик билан олға ҳаракат қилиши ушбу мамлакатнинг ўтмишида бўлмаган оммавий қирғин қилиш ҳамда Самирро, Карбало, Нажаф ва Козимайндаги муттаҳар имомларнинг ҳарамларини портлатиш билан бўзиб ташлашга етиб боришди. Аммо Ироқнинг диний пешволаридан бири Оятуллоҳ Систоний ўзларининг тарихий фатволари билан ушбу ўлкани катта фитна-ихтилоф ва балолардан нажот бердилар. У киши Аҳли суннатни нафақат биродаримиз, балки улар бизнинг жонимиз деганлар ва ростдан ҳам амалда буни кўрсатиб берганлар. Бунинг натижасида нафақат Ироқлик шиалар, балки ушбу мамлакатнинг кўплаб суннийлари ҳам мазкур террористик ИШИД гуруҳига қарши оёққа турганлар.

Бугунги кунга келиб эса Ҳарам мудофаачилари ва жиҳодчиларининг фидокорлик ва жонбозлик билан олиб борган курашлари оқибат самара берди. Эрон Ислом Жумҳуриятининг Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қудс бўлинмасининг бош қомондони генерал Қосим Сулаймоний сешанба куни 21-ноябрда Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларига муҳим хабар йўллаб, террорчи ИШИД гуруҳининг охирги ҳарбий истиҳкоми ва “Букамол” қалъасини тозалаш ва қайтариб олиш амалиётининг охирга етгани, америка ва сионистик моҳиятига эга ушбу террористик гуруҳ байроғининг пастга туширилгани ва Сурия байроғининг кўтарилиши ҳамда террористик ИШИД гуруҳи ҳукмронлигининг охирга етганидан хабар берди.

АҚШ, сионистик режим ва айрим Ғарб давлатлари Ислом уммати ўртасида ихтилоф ва тафриқа келтириб чиқариш учун террорга асосланган ИШИД гуруҳини юзага келтиришди. Уларнинг бу ёвуз мақсадлари йўлида Ислом динидаги мазҳабларининг фиқҳий ва баъзан ақийдавий ихтилофлари, юқоридаги Ислом душманларига дастак бўлиб қолган. Улар Ислом мазҳаблари вакиллари орасига тафриқа солиб, мусулмонни мусулмон қўли билан ўлдириб, ўзларининг нопок мақсадларига эришишди. Бошқа томондан эса Исломга боғлиқ миллатлараро масалалардан фойдаланиб, Ислом дини душманлари Ислом динидан ҳайиқтириш ё исломофобия ғоясини кўтариб чиқиб, уни Ғарб ўлкаларида жорий этишди.

Аллоҳ таоло Ислом динини ер юзига жорий қилиб, одамларга мислсиз меҳрибонлигини кўрсатди, буйруқларига бўйсунганларга тинчлик-тотувлик, осойишталик ва беҳисоб неъматларни ваъда қилди. Ер юзида юксак ахлоқ асосларига риоя қилишга, шайтоннинг йўлидан юрмасликка ва зулм қилмасликка чақирди.

Мусулмонларнинг ваҳдат ва бирдамликка эришиш йўллари – бу уларнинг диний эътиқодларидан ўрин олган ҳамда ҳамма мусулмонлар учун бир ва ягона бўлган Қуръон ва Пайғамбарга эргашиш зарурлигини таъкидлашлари ва Ислом умматининг заифланиб қолишига сабаб бўлувчи мазҳабий, сиёсий ва ирқчилик каби ихтилоф келтириб чиқарувчи омиллардан узоқлашишларидир. Шак-шубҳасиз, пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг сиратлари ҳозирги Ислом оламида ваҳдат ва бирдамликнинг яратилиши учун асосий усул ва меъёр бўлиб хизмат қилиши муқаррар.

Сўнгсўз

Шуни унутмаслик керакки, ваҳдат ва бирдамлик илоҳий неъмат бўлиб, Исломнинг илк даври, яъни Рисолат асрида мусулмонларнинг қудратга эришишлари ва душманга ғолиб келишларига сабаб бўлган. Сарвари оламнинг ваҳдат ва бирдамлик яратиш учун амалга оширган мислсиз фаолиятлари бунга яққол мисол бўла олади. Аллоҳ табора ва таоло муборак Оли Имрон сурасининг 103-ояти каримасида бу борада шундай буюрган:

وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّـهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا ۚ وَاذْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّـهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنتُمْ أَعْدَاءً فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَانًا وَكُنتُمْ عَلَىٰ شَفَا حُفْرَةٍ مِّنَ النَّارِ فَأَنقَذَكُم مِّنْهَا ۗ كَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ اللَّـهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ

«Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонини (Қуръонини) маҳкам тутингиз ва бўлиниб кетмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда, дилларингизни ўзаро улфат қилди. Шунда сизлар Унинг неъмати ила биродарларга айландингиз. Ва Оловли жар ёқасида эдингиз, ундан сизларни қутқарди. Мана шундай Аллоҳ сизларга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки ҳидоят топсангиз.»

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) Ислом умматининг ваҳдат ва бирдамлигини барча замон ва маконларда мусулмонлар иқтидорининг асоси ва кўплаб муаммоларни ҳал этувчи йўллардан бири деб уқтирганлар ва ушбу кўрсатмаларини ҳаётга татбиқ этиш учун жуда кўп саъй-ҳаракатлар қилганлар.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Замонавий Дажжолни танийлик

Охир замон ҳақидаги ҳадисларда Дажжол ҳақидаги маълумотларни кўздан кечирсак, унда кўпгина масалалар сирли равишда баён …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.