Home / Шариат қонунлари / Намоз / Жамоат намозида Аҳли суннат мазҳабидаги имомга иқтидо қилиш жоизми?

Жамоат намозида Аҳли суннат мазҳабидаги имомга иқтидо қилиш жоизми?

Ассалому алайкум. Мен Истанбулда яшайман. Уйим ва иш жойимнинг ёнида суннийларнинг бир масжиди бор. Мен ўша ерда сунний имомнинг орқасида туриб намоз ўқийман ва сажда учун муҳр (тупроқдан ясалган нарса) қўймайман, лекин қўлларимни тушириб (боғламай) намоз ўқийман. Бу ўқиган намозим тўғри бўладими? Ёки намозимни қайтариб ўқишим керакми? Жавоб учун олдин раҳмат. Рустам

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ва алайкум ассалом ҳурматли биродар. Аҳли суннат биродарларимизнинг жамоат намозига қатнашиш ва уларга иқтидо қилиш жоиз ва мумкиндир. Саволингизга тўлиқ жавоб бериш учун дастлаб маъсум имомларимиздан ушбу масалага доир ворид бўлган ҳадисларни кўздан кечирамиз, сўнгра эса фуқаҳо ва мужтаҳидларимизнинг бу борадаги фатволарини келтирамиз:

محمد بن علي بن الحسين باسناده عن حماد بن عثمان، عن أبي عبد الله عليه السلام أنه قال: من صلى معهم في الصف الأول كان كمن صلى خلف رسول الله صلى الله عليه وآله في الصف الأول. ورواه في (المجالس) عن الحسين بن إبراهيم، عن علي بن إبراهيم، عن أبيه، عن محمد بن أبي عمير، عن أبي زياد النهدي، عن ابن بكير، عن الصادق عليه السلام مثله.

Муҳаммад бин Али бин Ҳусайн ўз исноди билан Ҳамод ибн Усмондан, у эса Абу Абдиллоҳ (алайҳис-салом) (имом Жаъфари Содиқ)дан ривоят қилади. Ул ҳазрат дедилар: Кимки, улар (Аҳли-Байт издошлари бўлмаган суннийлар) билан биринчи сафда туриб намоз ўқиса, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) орқаларида биринчи сафда туриб намоз ўқиган киши кабидир.

Ушбу ҳадис бошқа иснод билан ҳам ривоят қилинган.

من لا يحضره الفقيه، الشيخ الصدوق، ج 1 ص 127؛ وسائل الشيعة: الشيخ الحر العاملي جلد: 5 صفحه : 381

Манба: Шайх Садуқ, Ман лаа яҳзуруҳул фақиҳ, 1-жилд, 127-бет; Шайх Ҳур Омилий, Васоилуш-шиъа, 5-жилд, 381-саҳифа.

وعن علي بن إبراهيم، عن أبيه، عن ابن أبي عمير، عن حماد، عن الحلبي، عن أبي عبد الله عليه السلام قال: من صلى معهم في الصف الأول كان كمن صلى خلف رسول الله صلى الله عليه وآله.

Али ибн Иброҳимдан, у отасидан, у Ибн Абу Умайрдан, у Ҳалабийдан, у эса Абу Абдиллоҳ (алайҳис-салом) (имом Жаъфари Содиқ)дан ривоят қилади. Ул ҳазрат дедилар: Кимки, улар (Аҳли-Байт издошлари бўлмаган суннийлар) билан биринчи сафда туриб намоз ўқиса, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) орқаларида биринчи сафда туриб намоз ўқиган киши каби бўлгайдир.

الفروع من الکافي، الشيخ الکليني، ج 1 ص 106؛ وسائل الشيعة: الشيخ الحر العاملي جلد: 5 صفحه : 381

Манба: Шайх Кулайний, ал-Кофий (ал-Фуруъ), 1-жилд, 106-бет; Шайх Ҳур Омилий, Васоилуш-шиъа, 5-жилд, 381-саҳифа.

وباسناده عن أحمد بن محمد بن عيسى، عن الحسين بن سعيد، عن أبي علي (في حديث) قال: قلت لأبي عبد الله عليه السلام: إن لنا إماما مخالفا وهو يبغض أصحابنا كلهم فقال: ما عليك من قوله، والله لئن كنت صادقا لأنت أحق بالمسجد منه، فكن أول داخل وآخر خارج، وأحسن خلقك مع الناس وقل خيرا.

Али ибн Иброҳим ўз санади билан Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ийсодан, у Ҳусайн ибн Саъиддан, у Абу Алидан ривоят қилади: Абу Али деди: Абу Абдиллоҳ (алайҳис-салом)га: Бизнинг мухолиф (сунний) имомиз (жамоат намози имоми кўзда тутилган) бор ва у асҳобларимизни (яъни шиаларни) буткул ёмон кўради, дедим. Шунда ул ҳазрат дедилар: «Унинг қавли (фикри, нигоҳи) билан нима ишинг бор?! Аллоҳга қасамки, агар рост айтаётган бўлсанг, шубҳасиз, сен ундан кўра масжидга ҳақлироқдирсан. Масжидга (суннийларнинг масжидини кўзда тутганлар) биринчи бўлиб кирувчи ва энг охирги бўлиб чиқувчи бўлгин. Инсонларга (суннийлар)га бўлган хулқингни яхшилагин ва уларга яхши сўзлагин»

الفروع من الکافي، الشيخ الکليني، ج 1 ص 262؛ وسائل الشيعة: الشيخ الحر العاملي جلد: 5 صفحه : 382

Манба: Шайх Кулайний, ал-Кофий (ал-Фуруъ), 1-жилд, 262-бет; Шайх Ҳур Омилий, Васоилуш-шиъа, 5-жилд, 382-саҳифа.

وعنه، عن البرقي، عن جعفر بن المثنى، عن إسحاق بن عمار قال: قال لي أبو عبد الله عليه السلام: يا إسحاق أتصلي معهم في المسجد؟ قلت: نعم، قال: صل معهم فان المصلي معهم في الصف الأول كالشاهر سيفه في سبيل الله.

Ва ундан (Али ибн Иброҳим)дан, у Жаъфар ибн ал-Мусаннодан ва у эса Исҳоқ ибн Аммордан ривоят қилади: Исҳоқ ибн Аммор деди: Абу Абдиллоҳ (алайҳис-салом) менга: «эй Исҳоқ, улар (суннийлар) билан масжидларида намоз ўқийсанми?»,- деб марҳамат қилдилар. Ҳа, дедим. Шунда ул ҳазрат дедилар: «Улар билан намоз ўқигин! Зероки, улар билан (жамоат намозининг) биринчи сафида туриб намоз ўқувчи киши Аллоҳ йўлида қилич тортувчи кабидир.»

الشيخ الکليني، الفروع من الکافي، ج 1 ص 332؛ الشيخ الحر العاملي، وسائل الشيعة: ج 5 ص 382

Манба: Шайх Кулайний, ал-Кофий (ал-Фуруъ), 1-жилд, 332-бет; Шайх Ҳур Омилий, Васоилуш-шиъа, 5-жилд, 382-саҳифа.

أحمد بن أبي عبد الله البرقي في (المحاسن) عن ابن محبوب، عن عبد الله ابن سنان قال: سمعت أبا عبد الله عليه السلام يقول: أوصيكم بتقوى الله عز وجل، ولا تحملوا الناس على أكتافكم فتذلوا، إن الله تبارك وتعالى يقول في كتابه: ﴿ وَقُولُوا لِلنَّاسِ حُسْنًا﴾ ثم قال: عودوا مرضاهم، واشهدوا جنائزهم، واشهدوا لهم وعليهم، وصلوا معهم في مساجدهم.

Аҳмад ибн Абу Абдиллоҳ ал-Барқий Ибн Маҳбубдан, у Абдуллоҳ ибн Санондан ривоят қилади: Абдуллоҳ ибн Санон деди: Абу Абдиллоҳ (алайҳис-салом)нинг шундай деганларини эшитдим: «Аллоҳ азза ва жаллага тақво қилишни (Унга маъсият қилишдан сақланишни) сизларга тавсия этаман. Одамларни (уддасидан чиқа олмаган ишларни ваъда қилиш билан) елкаларингизга кўтариб олманглар, оқибат хор бўлгайсиз. Аллоҳ таборака ва таоло Ўз китобида шундай марҳамат қилади: «Одамларга яхши гапиринглар». Сўнгра дедилар: Уларнинг (суннийларнинг) беморларини бориб кўринглар, уларнинг жанозаларида қатнашинглар, (сизлардан маҳкамада гувоҳлик бериш сўралганида) уларнинг фойдасига ва ёки зарарига гувоҳлик беринглар, улар билан бирга масжидларида намоз ўқинглар»

الشيخ الحر العاملي، وسائل الشيعة: ج 5 ص 382

Манба: Шайх Ҳур Омилий, Васоилуш-шиъа, 5-жилд, 382-саҳифа.

محمد بن يحيى، عن أحمد بن محمد، عن علي بن الحكم، عن معاوية بن وهب قال: قلت له: كيف ينبغي لنا أن نصنع فيما بيننا وبين قومنا وبين خلطائنا من الناس ممن ليسوا على أمرنا؟ قال: تنظرون إلى أئمتكم الذين تقتدون بهم فتصنعون ما يصنعون فوالله إنهم ليعودون مرضاهم ويشهدون جنائزهم ويقيمون الشهادة لهم وعليهم ويؤدون الأمانة إليهم.

Муҳаммад ибн Яҳё, Аҳмад ибн Муҳаммаддан, у Али ибн ал-Ҳакамдан, у Муовия ибн Ваҳабдан ривоят қилади: Муовия ибн Ваҳаб деди: Имом Жаъфар Содиқ (алайҳис-салом)га дедим: Биз билан яшайдиган, лекин бизнинг эътиқодимизда бўлмаган одамлар билан қандай муносабатда бўлишимиз керак? Ул ҳазрат дедилар: «Имомларингизга қаранглар ва уларга эргашинглар. Улар қандай муносабатда бўлсалар, сизлар ҳам шундай муносабатда бўлинглар. Аллоҳга қасамки, улар (маъсум имомларингиз) уларнинг (суннийларнинг) беморларини бориб кўрадилар, уларнинг жанозаларига қатнашадилар, (зарур бўлган жойда) уларнинг фойдаси ва зарарига шаҳодат берадилар ҳамда уларнинг омонатини ўзларига қайтарадилар».

الشيخ الکليني، الكافي ج 2 ص 636

Манба: Шайх Кулайний, ал-Кофий, 2-жилд, 636-бет.

Энди мужтаҳидларнинг ушбу масала хусусидаги фатволарини кўриб чиқамиз. Дастлаб шуни айтишимиз лозимки, Аҳли суннат билан намоз ўқиганда имкон қадар шиалардек намозни адо этмоқлик керак ва агар тақия бўлмаган ҳолда суннийлардек намоз ўқиса, уни қайтариб ўқимоқлик зарур. Буюк маржаи тақлид (мужтаҳиж)ларнинг ушбу саволга жавоблари қуйидагича:

Оятуллоҳ ал-Узмо Саййид Али Ҳусайний Систонийнинг фатволарига кўра: Уларнинг (суннийларнинг) орқасида намоз ўқиш жоиздир, лекин маъмум (иқтидо қилган шахс) агар имкон топа олса, секин товуш билан ўзи учун (ҳамд ва сурани) ўқисин ва имкони бўлмаган тақдирда эса ичида ўқисин. Агарда тақия тақозо қилса, такаттуф қила олади (икки қўлини боғлаб намоз ўқий олади) ва шунингдек, сажда қилиш жоиз бўлган бирор жой ёки нарса бўлмаган тақдирда гиламга ва унга ўхшашларга сажда қилиши жоиз бўлади ва агар ер, тош ёки бўйра каби нарсалар бўлса, ўшанга сажда қилиши зарур.

https://www.sistani.org/persian/book/52/219/

Оятуллоҳ ал-Узмо Саййид Али Ҳусайний Хоманаийнинг фатволарига кўра: Айтилган ўринда агар тақияга зид ва қарама-қарши бўлмаса, унинг устига сажда қилиш саҳиҳ бўлган нарсага (ер, тош, бўйрага) сажда қилинг.

سؤال 609: هل تجوز الصلاة خلف السنة جماعة؟ الجواب: تجوز الصلاة جماعة خلفهم اذا كانت للحافظ على الوحدة الاسلامية.

Бу буюк мужтаҳиддан: Аҳли суннатнинг орқасида туриб жамоат намозини ўқиш жоизми?-деб сўралган саволга шундай жавоб берганлар: «Уларнинг орқасида туриб жамоат намозини ўқимоқ жоиздир, агар бу иш исломий ваҳдат ва бирдамликни сақловчи бўлса».

Манба: Оятуллоҳ Хоманаий, «Ажвибатул-истифтоъот» 1-жилд, 169-бет.

سؤال 611: فى أماكن المعاشرة و المخالطه مع أبناء السنة عند المشاركة فى صلواتهم اليومية نعمل مثلهم فى بعض الموارد مثل الصلاة مع التكتف، عدم رعاية الوقت و السجود على السجاد فهل مثل هذه الصلاة تحتاج إلى إعادة؟

611-савол: Аҳли суннат билан борди-келди ва алоқа қилган жойларда уларнинг явмия намозларига қатнаганимизда баъзи ўринларда улар каби бажарамиз, мисол учун намозни қўл боғлаб ўқиш, намоз вақтига риоя қилмаслик ва гиламга сажда қилиш ҳолатлари бўлади. Бундай намозни қайтариб ўқиш керакми?

إذا كان حفظ الوحدة تقتضى ذلك كله فالصلاة معهم صحيحة و مجزية حتى و إن كان بالسجود على السجاد و أمثال ذلك ولكن لا يجوز التكتف فى الصلاة معهم إلّا إذا اقتضت الضرورة ذلك.

Жавоб: Агар ваҳдат ва бирдамликни сақлаш бу айтилганларнинг ҳаммасини тақозо қилса, у ҳолда улар (суннийлар) билан намоз ўқиш саҳиҳ ва кифоядир, ҳаттоки гиламга сажда қилиш ва шунга ўхшаш ҳолатлар билан бўлса-да. Лекин улар билан бирга намоз ўқиганда, қўлни боғламоқлик жоиз эмасдир. Илло зарурат буни тақозо қилганда жоиз бўлади.

Манба: Бадоиъус-санаайиъ, 1-жилд, 156-бет.

Оятуллоҳ ал-Узмо Макорим Шерозийнинг фатволарига кўра: Улар билан алоқада бўлган пайтингизда ваҳдат ва бирдамликни сақлаб қолиш учун уларнинг жамоат намозига иқтидо қилсангиз бўлади ва намозингиз саҳиҳдир, албатта, улар шиаларга душманлик қилмасликлари шарти билан бу иш жоиздир. Аммо гиламга сажда қилмоқлик жоиз эмасдир, илло тақия ҳолатида Аҳли суннатнинг масжидларида жоиз бўлади.

https://makarem.ir/main.aspx?typeinfo=21&lid=0&catid=710&mid=216002

https://makarem.ir/main.aspx?typeinfo=21&lid=0&catid=44535&mid=253500

https://makarem.ir/main.aspx?typeinfo=21&lid=0&catid=44609&mid=254321

Оятуллоҳ ал-Узмо Ваҳид Хуросонийнинг фатволарига кўра: Бу буюк мужтаҳиддан: Ҳарамайни Шарифайнда (Макка ва Мадинада) ёки бошқа исломий ўлкаларда тақиясиз ҳолда шиа бўлмаган пешнамознинг орқасида туриб намоз ўқиш жоизми? деб сўралган саволга шундай жавоб берганлар:

«Тақия бўлмаган ҳолда улар (суннийлар) билан намоз ўқимоқлик саҳиҳ (тўғри) эмас, лекин тақияга зид бўлган ишни қилмаслик керак».

Манба: 12371-рақамли истифто; Минҳож, 2-жилд, 807-масаладан олдин ас-соний ал-адаалаҳ ва у кишининг сайтларида 273-саволнинг жавобида ушбу фатво баён қилинган:

http://wahidkhorasani.com/%D9%81%D8%A7%D8%B1%D8%B3%DB%8C/%D8%B3%D8%A4%D8%A7%D9%84%D8%A7%D8%AA-%D8%B4%D8%B1%D8%B9%DB%8C#!/istifta/categories/3602/entries/3753/%D9%86%D9%85%D8%A7%D8%B2%20%D8%AC%D9%85%D8%A7%D8%B9%D8%AA

Оятуллоҳ ал-Узмо Нурий Ҳамадонийнинг фатволарига кўра: Имкон қадар, сажда қилиш саҳиҳ бўлган жойларга сажда қилиниши лозим, лекин уларга (суннийларга) иқтидо қилиш мумкин ва жоиздир ва намозни қайтариб ўқиш шарт эмас.

Оятуллоҳ ал-Узмо Софий Гулпойигонийнинг фатволарига кўра: Агар сиз тақия ҳолатида бўлмасангиз, бу иш (суннийларнинг орқасида намоз ўқиш) кифоя эмасдир ва намозларни қазо қилишингиз керак.

Бу охирги икки мужтаҳиднинг фатволари уларнинг муассасаларидан сўраб олинган.

Хулоса ва Натижа

Юқорида келтирилган фуқаҳо ва мужтаҳидларимизнинг фатволаридан маълум бўлдики, Аҳли суннат биродарларимизнинг жамоат намозларига қатнашмоқ ва уларга иқтидо қилмоқ мутлақ ҳолда, хоҳ тақия бўлсин ёки оддий ҳолат бўлсин жоиздир ва бу эса мусулмонлар ўртасида ваҳдат ва бирдамликни сақлаб қолиш ва уни кучайтириш учундир. Албатта, мужтаҳидларимиздан икки киши, Оятуллоҳ ал-Узмо Ваҳид Хуросоний ва Оятуллоҳ ал-Узмо Софий Гулпойигонийларнинг фатволарига биноан, фақат тақия ҳолатидагина Аҳли суннатнинг жамоат намозларига қатнашиш жоиз ва мумкиндир.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Share

Check Also

Вузу (таҳорат) олганда оёқларга масҳ тортиладими ёки ювиладими? (6)

БИСМИЛЛААҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Таҳоратда оёққа масҳ тортишга зид бўлган ҳадислар ҳақида Аҳли суннатнинг машҳур манбаларида …

2 comments

  1. Ассалому алайкум, бир саволим бор, нега аҳли байт шиалари суннат намозини ўқимайдилар,?

    • Tahririyat boshqarmasi

      Ва Алайкум Ассалом ва Раҳматуллоҳ Ҳурматли Биродар.
      Аҳли-Байт мазҳабида ҳам Фарз намозлар билан бирга Суннат ёхуд Нофила намозлар ҳам айтилган. Бомдод намозининг Суннати ёки Нофиласи 2 ракъат бўлиб, Фарздан олдин ўқилади. Зуҳр ёки Пешин намозининг Суннати (Нофиласи) 8 ракъат бўлиб, тўртта 2 ракъат қилиб Фарздан олдин ўқилади. Аср намозининг Суннати (Нофиласи) ҳам худди шундай 8 ракъатдан иборат. Мағриб ёки Шом намозининг Суннати 4 ракъат бўлиб, иккита 2 ракъат шаклида Фарз намозидан сўнг ўқилади. Ва ниҳоят, Ишо ёки Хуфтон намозининг Суннати (Нофиласи) «Витр намози» бўлиб, турган ҳолда бир ракъат, аммо ўтирган ҳолда эса икки ракъат қилиб ўқилади.
      Энди сиз берган саволнинг жавобига келсак, Аҳли-Байт мазаҳаби уламолари Фарз намозлар билан бирга юқорида айтиб ўтганимиз Суннат намозларини албатта ўқийдилар. Аммо ушбу Суннат намозлар Аллоҳ таоло томонидан Фарз қилинмагани, балки фақат Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам) томонларидан айтилгани ва бажарилгани сабабли кўпчилик Аҳли-Байт издошлари Суннат намозларни ҳар доим Фарз намозлар каби тўла-тўкис адо этмасликлари мумкин. Балки улар Суннат намозларни айрим пайтлар ўқиб, баъзи ҳолатларда эса Фарзга кифояланиб, Суннатни ўқимасликлари мумкин. Бу эса Ислом шариати осон ва енгил бўлгани учун ва барча мўмин инсонлар Аллоҳ таоло билан алоқа сақлаш ниятида намоз ўқиш томон интилиш ва шошилишлари учундир.
      Агарчи Суннат намозларни ўқиш ажр-мукофотга эга бўлса-да, бироқ Биз Аҳли-Байт издошлари Аҳли суннат биродарларимиз каби Суннат намозларни Фарз намозлар қатори бир даражада кўриб, намоз ўқишни инсонларга оғир ва қийин иш қилиб кўрсатишни тўғри деб билмаймиз. Балки Биз Фарз намозларни биринчи даражада кўриб, Суннат ва Нафл намозларни эса кейинги поғонада деб биламиз. Бу борада Сарвари олам ва ул ҳазрат Аҳли-Байтларидан ҳадиси шарифлар Бизга етишган.

      Эҳтиром ила:
      Нажот Кемаси таҳририяти

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.