Site icon Najot Kemasi sayti

Фараж дуоси ва юрак сўзи ҳақида

Борлиқ ато этувчи ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

Фараж дуоси улуғ фазилатларга эга бўлган дуолардан бўлиб, сўнгги пешвоимиз ва сарваримиз ҳазрат имом Маҳдий (Аллоҳ ул зотнинг зуҳурларини тезлаштирсин) саломатликлари ва зуҳурлари учун ўқилади. Дуонинг матни ва таржимаси қуйидагича:

 بِسْمِ اللّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ اَللّهُمَّ كُنْ لِوَلِيِّكَ الْحُجَّةِ بْنِ الْحَسَنِ صَلَواتُكَ عَلَيْهِ وَعَلى آبائِهِ في هذِهِ السّاعَةِ وَ في كُلِّ ساعَةٍ وَلِيّاً وَحافِظاً وَقائِداً وَناصِراً وَدَليلاً وَعَيْناً حَتّى تُسْكِنَهُ أَرْضَكَ طَوْعاً وَتُمَتِّعَهُ فيها طَويلاً

  Аллоҳумма кун ливалиййик ал-ҳужжат ибнил Ҳасан, салавотука алайҳи ва алаа абааиҳи, фий ҳаазиҳис саати, ва фий кулли саати, валийян ва ҳаафизан ва қоидан ва наасиран, ва далилан ва айнан, ҳатто тускинаҳу арзака тавъан, ва туматтиъаҳу фийҳаа тавилаа.

  Раҳмон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан бошлайман. Эй Аллоҳим, Сенинг ҳужжатинг бўлмиш Ибн Ал-Ҳасан (имом Ҳасан Аскарий (а.с) ўғли)нинг бу лаҳзада ва кейинги келаётган ҳар бир лаҳзаларда, (ул зотга ва оталарига дуруд-салавотларинг бўлсин) йўлбошчиси, асровчиси, раҳнамоси, мададкори, йўл кўрсатувчиси ва кузатувчиси бўлгин. Токи, ул ҳазратга ер юзида муносиб шаклда жой бериб, ул зотни узоқ муддат давомида унда баҳраманд қилгин.

 Нудба дуосидан лавҳалар:

إِلَى مَتَى أَحَارُ  فِيكَ يَا مَوْلايَ

  Эй пешвоим, қачонгача сиз(нинг интизорингиз)да ҳайрону саргардон бўлиб юрай?

وَ إِلَى مَتَى وَأَيُّ خِطَابٍ أَصِفُ فِيكَ وَأَيُّ نَجْوَى

   Қачонгача ва қай хитоб билан сиз ҳақингизда сўзлай ва қандайига кўнглим сирини очай?

عَزِيزٌ عَلَيَّ أَنْ أُجَابَ دُونَكَ و أُنَاغي

   Эй пешвоим, менга жуда қийиндир, сизни қўйиб ўзгадан жавоб эшитай.

عَزِيزٌ عَلَيَّ أَن أَبكِيَكَ وَ يَخْذُلَكَ الْوَرَى

  Менга жуда қийиндир, сизга йиғлай-ю, халоиқ сиз билан иши бўлмай қолсин.

Сўнгги имомимиз Соҳибаз-замон ҳақларидаги ояти карима:

(وَقُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا)

  Ва: «Ҳақ келди, ботил йўқ бўлди. Зотан, ботил доимо йўқ бўлгувчидир», дегин.

من أبي عبدالله علیه السلام قال: صاحب هذا الامور تعمي ولادته علي هذا الخلق لئَلَّا يکون لِأَحدٍ في عنقه بيعةٌ إذا خرج.

  Имом Содиқ (алайҳис салом) охирги имом ҳақларида шундай марҳамат қилганлар:

  «Аллоҳнинг танлаган охирги пешвосининг таваллуди халоиқ кўзидан яширилган ҳолда бўлади. Токи, ул зот кўзларга кўриниб, зоҳир бўлганида, ҳеч бир шахснинг байъати унинг зиммасида бўлмасин.» (Биҳорул анвор 52-жилд, 95-бет)

Юрак сўзи:

   1-Салом бўлсин Сизга, эй Фотимаи Заҳронинг дилбанди, онангиз олов шўълалари ўртасида бутун ғам-қайғу ва дардларга чўмган лаҳзаларда ғам ва оғриққа тўлиб тошган юрагидан нола-ю фарёд этиб шундай деди:

«Эй менинг Маҳдий ўғлим, менинг интиқомимни золим-ситамкорлардан ва замонанинг юзи қора тажовузкорларидан олиш вақти қачон келгай?»

   2-Салом бўлсин Сизга, эй Алиййи Муртазонинг қинидаги қиличи, эй сизни кўришга, Али (алайҳис салом) ҳам муштоқ бўлган зот ва ул ҳазрат; сиз келиб, Ҳайдарнинг Зулфиқори билан бобонгиз Али (алайҳис салом)нинг ўчини унинг душманларидан оладиган онлар учун дуо қилади, ўша душманлар ул ҳазратнинг халифалик ҳақ-ҳуқуқини тортиб олишди, ул зотнинг умр йўлдоши Фотимаи Заҳронинг юзига тарсаки туширишди ва мўминлар амири Али (алайҳис салом)нинг ягона мададкори бўлмиш умр йўлдошининг билаги ва қовурғасини синдиришди. Ул ҳазрат ғарибларча узоқ йиллар давомида  ёлғизлик ва ғурбатликда ҳаёт кечирдилар. Ҳолбуки, ул зотнинг айтишига кўра, кўзида тикан ва тамоғида суяк бўлган ҳолда сабр йўлини тутдилар.

   3- Эй Мавлоим ва Сарварим, умрим хазон бўлиб кетишидан қўрқаман. Сиз келмай туриб, қалбим музлаб қолишидан қўрқаман! Ва бу йўлда сизга эришишимдан олдин кўзларим ёруғ йўлингизга тикилиб қолиб, сизни кўрмай ўтишдан қўрқаман.

NAJOTKEMASI.NET – Халқаро Исломий Ахборот ва Тадқиқот Марказида тайёрланди.
Exit mobile version