Site icon Najot Kemasi sayti

Истибдодга бўлган ҳалокатли иштиёқ

Жамиятнинг бузилишида ахлоқнинг таназзулга юз тутиши, ижтимоий хавфсизлик бузилишида истибдоднинг роли шубҳасиздир. Динга мухлис бўлмаган шахслар ҳам ҳатто бу фикрни инкор қилмайдилар. Истибдод жамиятда ижтимоий алоқаларни парчалайди ва бўлиштириб юборади.

Ёвузлик ва такаббурга эргашиш биргина мамлакатнинг тамаддунини яксон қилиб тарих саҳифаларини ёпиб ташлаган эмас. Зулмкорлар ҳаётидан муҳим бир ахлоқий дарсни ажратиб олиш мумкин. Масалан, Муҳаммад ибн Абдулмалик  Аббосийлар халифалигида алоҳида мавқега эга бўлган. Бу вазир ўзига темир ўчоқ ясаб, унинг ичига қуруқ қамишни тўшаган. Унинг ҳузурига сиёсий маҳбусни олиб келишганда, уни ўчоққа солиб, руҳи танасини тарк этгунга қадар олов ёқиб турар экан. Ал Мутаваккил халифа бўлган пайтда Ибн Маликни ўзи ясатган ўчоққа ташлашни буюради. Ўзининг ўлимидан бирмунча олдин бу дунёда бир ишни қилган одам бу учун жазоланиши лозим деган мавзуда шеър ёзган экан. Мутаваккил бу шеърни ўқиб туриб, Ибн Маликни озод қилишни буюради. Халифанинг ёрлиғи зиндонга етмай туриб у ўзи ясаган ўчоқда даҳшатли ўлимни қабул қилади. Муруж аз заҳоб. 4-ж. 88- бет Албатта, ҳаёт бу яшаш учун ҳар кунлик кураш деб тушунадиганлар ўз ҳукмимизни мустаҳкамлаймиз ва мавқеимизни сақлаймиз деган фикрда доимо бир нарсадан маҳрум қилиш йўли билан ожизларни эзишга уринадилар. Ўзларини қондириш учун улар  ҳар қандай ғайриинсоний жиноятларни қила оладилар. Аммо вақт ўтиши билан эзилганлар юрагида ғазаб олови алангаланади ва улар зулмкорларга қарши қақшатқич зарба берадилар. Шу аснода истибдод фақатгина ижтимоий  аҳвол билангина боғлиқ эмас. Исталган лавозимдаги ҳар бир киши билиб билмасдан бошқаларнинг ҳаётидан ўз шахсий манфаатлари йўлида фойдаланадиган ёки идрок ва ахлоқ чегарасидан чиқадиган бўлса, зулмкор деб ном олиши мумкин. Бахтга қарши бугунлик кунда истибдод ўз чегарасига етди; истибдод ва адолатсизлик алангаси  жамиятнинг турли синфларини қамраб олди ва инсон тамаддунини йўқ қилиш хавфини туғдирди. Зулмкорлар жамият ҳуқуқларини зўравонлик билан бузмоқдалар, унинг бойликларини ва имкониятларини таламоқдалар, бу пайтда адолат эса ҳимоясиз қолмоқда.

Exit mobile version