Site icon Najot Kemasi sayti

Шарий тўлов ҳисобланмиш закот ҳақида

Закот шариатда буюрилган муҳим вожиботлардан биридир.
Қуйидаги экин ҳосилларидан закот тўланади:

1. Буғдой;
2. Арпа;
3. Хурмо;
4. Майиз;

 

 Қуйидаги чорва молларлардан ҳам закот тўланади:


1. Туя;
2. Мол;
3. Қўй;
Юқоридаги ашёлар агар миқдори нисоб (белгиланган шаръий миқдори)га етган бўлсагина закоти тўланади.
ЭКИНЛАР НИСОБИ
Ҳамма юқорида саноб ўтилган экинларнинг нисоби бир хил бўлиб 850 кг га тенгдир.
Агар маҳсулотлар ёмғир суви ёки дарё суви билан суғорилса, нисобга етган экиннинг ўндан бириси закот қилиб белгиланади.
Агар сунъий йўл билан суғорилса, йигирмадан бири белгиланади.
Агар аралаш усулда суғорилган бўлса маҳсулот иккига бўлиниб, ярмининг ўндан бири, ва қолган қисмидан эса йигирмадан бири закот қилиб тўланади.
ОЛТИН ВА КУМУШНИНГ ЗАКОТИ
Тилланинг нисоби  15 мисқол, кумушнинг нисоби эса 105 мисқол.
Закот бу ашёларнинг 1/40 дир.

Exit mobile version