Site icon Najot Kemasi sayti

Вожиб, мустаҳаб, макруҳ ва ҳаром рўзалар

Муборак Рамазон ойининг рўзаси;

 Шариатда буюрилган яна бир муҳим вожиботлардан рўза бўлиб, рўза деб шундай ибодатга айтиладики, унда бомдод азонидан то шом азонигача баъзи ишлардан сақланиш лозим бўлади.

 Вожиб рўзалар:

  1. 1. Қазо рўзалари;
  2. 2. Каффорат рўзалари;
  3. 3. Назр туфайли вожиб бўлган рўзалар;
  4. 4. Отасининг қазо бўлган рўзалари тўнғич ўғил учун;

Баъзи ҳаром рўзалар:

  1. 1. Рамазон ҳайитида;
  2. 2. Қурбон ҳайитида;
  3. 3. Фарзанднинг мустаҳаб рўзаси ота-онанинг қийналишига сабаб бўлса;
  4. 4. Фарзанднинг мустаҳаб рўзаси-ки ота-онаси уни тутишни ман қилган бўлса.

Мустаҳаб рўзалар:

  1. 1. Йил давомида тутиладиган рўзалар (макруҳ ва ҳаром рўзалардан ташқари);
  2. 2. Ҳар пайшанба ва жума кунлари;
  3. 3. Ражаб ойининг 27-куни;
  4. 4. Ғадир ҳайити (18 Зул-ҳижжа);
  5. 5. Расулиллоҳ (с.а.о) нинг туғилган кунлари (17 Рабиус-сони);
  6. 6. Арафа куни;
  7. 7. Ражаб ва Шаъбон ойлари;
  8. 8. Навруз байрами куни;
  9. 9. Ҳар ойнинг 13, 14, 15 кунлари.

Макруҳ рўзалар:

  1. 1. Меҳмоннинг уй эгасининг рухсатисиз тутган мустаҳаб рўзаси;
  2. 2. Меҳмоннинг уй эгасининг ман этишига қарамай тутган рўзаси;
  3. 3. Фарзанднинг отасининг изнисиз тутган мустаҳаб рўзаси;
  4. 4. Ашуро куни рўзаси;
  5. 5. Арафа куни тутилган рўза агар дуо ўқиш учун моне бўладиган бўлса;
  6. 6. Шак қилиб тутилган рўза (масалан агар арафа ёки ийд Қурбон эканлигида шак қилса.)
Exit mobile version