Site icon Najot Kemasi sayti

Инсонлар Тақдирининг Ўзгариши Сабаби

  ذَلِكَ بِأَنَّ اللَّهَ لَمْ يَكُ مُغَيِّرًا نِعْمَةً أَنْعَمَهَا عَلَى قَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنْفُسِهِمْ وَأَنَّ اللَّهَ سَمِيعٌ عَلِيمٌ

 Бундай бўлиши Аллоҳ бир қавмга берган неъматини токи улар ўзларини ўзгартирмагунларича ўзгартирувчи бўлмаслиги ва Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи зот бўлганидандир. (Анфол сураси, 53-оят)

 Кўпгина ҳадисларда зулм ва гуноҳдек омиллар, илоҳий неъматларнинг ўзгаришига сабабчи деб ҳисобланади. Ҳамда гуноҳ ва адашишликдан қайтиш ва ҳақ йўлда ҳаракат қилиш, турли-туман илоҳий неъматларнинг ёғилиши сабабчисидир.
 Гуноҳлар ва зулму ситам инсонни илоҳий лутфдан баҳраманд бўлишликдан узоқлаштиради.
 Ҳазрат Али (а)нинг Молик Аштарга ёзган номаларида ўқиймиз: Ҳеч нарса зулму ситамдек илоҳий неъматларни ўзгартирмайди. Чунки Аллоҳ таоло мазлумнинг ноласини эшитади ва золимларнинг қилмишини кузатувчидир.
 Имом Содиқ (а) буюрадилар: Ҳамиша маъсият ва гуноҳларингизнинг азоб ва уқубати бўлмиш, кечаю кундуз қийинчиликлари ва мушкилотлари учун Тангридан паноҳ истанг.

 

 

 

 

Exit mobile version