Site icon Najot Kemasi sayti

Ҳазрат Зайнаб – муқовамат намунаси ва ҳақ-ҳақиқат тарафдори (Ул ҳазратнинг вафот этган кунларига бағишланган)

  Бугун ражаб ойининг 15- куни бўлиб, Пайғамбаримизнинг набиралари, Фотима (саломуллоҳи алайҳо) билан Али (алайҳис салом) ҳазратларининг қизлари бўлмиш Зайнаб (саломуллоҳи алайҳо) ҳазратларининг ғамли ва мазлумларча ҳижрий-қамарийнинг 62-йилида вафот этган кунларидир.

У кишининг биродарлари имом Ҳусайн (алайҳис салом) ва ул ҳазратнинг вафодор ёронлари шаҳид бўлганларидан сўнг бошқа Аҳли-Байтлар билан биргаликда асир тушдилар.

  Аммо ушбу вазиятда ҳам ўзларининг мантиқий ва оташин хутбалари билан Бани Умайянинг бузғунчи моҳиятини, фисқ-фасодга ботган ҳолатини кўрсата олдилар. У кишининг муқаддас қабрлари Суриянинг пойтахти Дамашқ шаҳрида жойлашган. Ҳусайн (алайҳис салом) вафоли сингилларининг вафот этган куни муносабати билан бутун мусулмонларга ҳамдардлик изҳор этамиз!

Exit mobile version