Site icon Najot Kemasi sayti

Имом Али (а.с) пешволигини инкор қилишнинг оқибати

  Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи) Аллоҳнинг фармони асосида имом Али (алайҳис салом) ўзларидан сўнг, барча мусулмонларга пешво, валий ва йўлбошчи эканликларини саҳобаларига етказганларидан кейин,

бутун шаҳарларда ушбу воқеа овоза бўлгач, Ҳорис бин Нуъмон номли бир шахс Пайғамбар(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)га эътироз билдириб, ҳурматсизлик юзасидан шундай деди:

Эй Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)сиз бизга; «Аллоҳ Ёлғиз ва Ягона Зотдир», дея буюрдингиз, биз эса қабул қилдик.

  Мен Унинг Расули, Пайғамбаридирман дедингиз. Биз қабул қилдик. Намоз ўқинглар, дедингиз. Биз бажардик. Рамазон ойида бизларга рўза тутишни буюрдингиз. Биз қабул қилдик. Закот беринглар дедингиз, биз тўладик. Ҳажга боринглар дедингиз, биз эса бордик.

ثُمَّ لَمْ تَرْضَ بِهَذَا حَتَّى رَفَعْتَ بِضَبْعَىِ ابْنِ عَمِّكَ وَ فَضَّلْتَهُ عَلَيْنَا وَ قُلْتَ: مَنْ كُنْتُ مَوْلاهُ فَعَلِىٌّ مَوْلاهُ أَهَذَا شَيئٌ مِنْكَ أَمْ مِنَ اللهِ؟ فَقالَ: وَالَّذِى لا اِلَهَ إِلاَّ هُوَ، إِنَّ هَذَا مِنَ اللهِ. فَوَلَّى الْحَارِثُ بنُ نُعمَانَ راحِلَتَهُ وَ هُوَ يَقُولُ: أَللَّهُمَّ إِنْ كانَ مَا يَقُولُ مُحَمَّدٌ حَقًّا فَأَمْطِرْ عَلَيْنَا حِجَارَةً مِنْ السَّمَاءِ أَوِ ائْتِنَا بِعَذَابٍ اَلِيمٍ. فَمَا وَصَلَ إِلَيْهَا حَتَّى رَمَاهُ اللهُ بِحَجَرٍ فَسَقَطَ عَلَى هَامَّتِهِ فَخَرَجَ مِِنْ دُبُرِهِ فَقَتَلَهُ وَ أَنْزَلَ اللهُ عَزَّ وَ جَلَّ : ﴿سَأَلَ سَائِلٌ بِعَذَابٍ وَاقِعٍ لِلْكَافِرِينَ لَيْسَ لَهُ دَافِعٌ﴾.

  «Сўнгра эса бу нарсаларга рози бўлмадингиз, токи амаки ўғлингизнинг қўлини тутиб, юқорига кўтардингиз ва уни биздан устун қўйдингиз ва дедингиз: Мен кимнинг мавлоси ва хожаси бўлсам, бас Али унинг мавлоси ва хожасидир. Эй Пайғамбар (с.а.о) Али(а.с)ни биздан афзал ва устун қўйишингиз, ўз томонингиздан эдими ёки Аллоҳ томониданми? Шунда Пайғамбар (с.а.о)марҳамат қилдилар: Ундан ўзга илоҳ бўлмаган Зотга қасамки, шак-шубҳасиз, бу фармон Аллоҳ томонидан эди.

  Ҳорис бу сўзни эшитгач, ўзининг туяси томон юриб, шундай деди: Эй Тангрим! Агар Муҳаммад(саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи)нинг айтадиган сўзи (Али(а.с)нинг устун ва афзаллиги, унинг Сен томонингдан халифа, пешво, раҳбар ва сарвар этиб танлагани) ҳақ-рост бўлса, устимизга осмондан тош ёғдиргин ёки бизларга дардли азоб келтиргин.»

  Ҳорис туясига етмай туриб, Аллоҳ унинг устига тош ёғдирди, сўнгра тош бошининг қоқ ўртасига тушиб, орқасидан чиқиб кетди ва оқибат, уни ҳалок этди. Шу пайт, Енгилмас ва Юксак Аллоҳ ушбу ояти каримани Ўз Расулига нозил қилди:

 «Бир истагувчи киши тушадиган азобни истадики, кофирларга келадиган у (азоб)ни қайтара олгувчи куч йўқдир» (Маъориж сураси1-2-оятлар)».[1]


[1]. Аҳли суннат алломалари ушбу воқеани қуйидаги ўз китобларида келтирганлар:

  1. Муҳаммад бин Аҳмад, Ал-Қуртубий, «Ал-жомиъ лиаҳкомил Қуръон», 18-ж, 279-б.
  2. Абу Исҳоқ Аҳмад, Имомус-салабий, «Ал-кашфу вал-баён» ёки «Тафсирис-салабий» номи билан танилган, 10-ж, 35-б.
  3. Али ибн Бурхониддин Ал-Ҳалабий, «Ас-сийратул ҳалабия», 3-ж, 275-б.
Exit mobile version